“тиббий биология” модули бўйичаўҚУВ–услубий мажмуа


Тажриба маълумотларини қайта ишлашнинг режимлари ва



Download 1,08 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/56
Sana23.02.2022
Hajmi1,08 Mb.
#142248
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   56
Bog'liq
6.2-Tibbiy-biologik-fundamental-fanlarni-o‘qitishda-zamonaviy-yondoshuvlar

Тажриба маълумотларини қайта ишлашнинг режимлари ва 
асосий босқичлари
Замонавий тажриба ўтказувчи эга бўлиши керак бўлган воситалар 
ичида маълумотларни таҳлил килиш ва қайта ишлашнинг статистик 
усуллари алоҳида ўрин тутади. Бу ҳар кандай ихтиѐрий, етарли даражада 
мураккаб бўлган тажриба натижасини тажриба маълумотларини қайта 
ишламасдан туриб олиб бўлмаслигини билдиради. 
Тажриба маълумотларини қайта ишлашнинг асосий вазифалари ва 
боскичлари қуйидагилар: 
1. Тажрибани мазмунли таҳлил этиш, тажриба маълумотлари 
манбаининг дастлабки эҳтимоллик моделини тузиш (тадқиқот объекта, 
воситалари, тажриба ўтказиш шароитлари моделлари). 
Тажриба режасини тузиш, хусусан, эркли узгарувчи кийматларини 
аниклаш, тест сигналларини танлаш, кузатиш хажмини баҳолаш, 
шуииигдек тажриба маълумотларини статистик қайта ишлашнинг 
усулларини танлаш. 
Бавосита тажрибаларни ўтказиш, тажриба маълумотларини йигиш, 
уларни руйхатдан ўтказиш ва ЭХМ га киритиш. 
Дастлабки статистик қайта ишлаш. Бу боскич биринчи навбатда 
тадқиқот объекта стохастик моделини тузиш учун танланган статистик 
усул асосида ѐтган шартларни текширишга, шунингдек, зарур бўлганда, 
дастлабки моделни тахрирлаш ва ечимни узгантиришга каратилган. 
Дастлабки қайта ишлаш вактида, одатда, хусусий масалалар ечилади: 
кузатилаѐтган микдор ва бошкаларнинг хатоликлари ва чегарадан чикувчи 
улчамлари йукотилади, таҳлил килинади, тушириб колдирилган улчамлар 
тикланади, улчов маълумотлари зичланади (бир жинслилик текширилади, 
бир улчамлилар бирлаштирилади, маълумотлар гурухланади, улчанаѐтган 
маълумот 
параметрлари 
баҳоланади), 
тақсимот 
қонунлари 
тадқиққилинади. 


54 
Тажриба маълумотларини кейинги статистик таҳлил килишнинг 
батафсил режасини ишлаб чикиш. 
Тадқиқот объектининг моделини тузишга ва унинг сифатини 
статистик таҳлил килишга каратилган тажриба маълумотларини хусусий 
статистик қайта ишлаш (иккиламчи, тула, натижавий қайта ишлаш). 
Баъзан шу боскичнинг узида, масалан, объектга оптимал бошкарувчи 
таъсирни аниклашда, унинг ҳолатини экстраполяция килишда тузилган 
моделни ишлатиш масаласи ечилади. 
Тажриба натижаларини расмий-мантикий ва мазмуний тушунтириш, 
тажрибани давом эттириш ѐки тугатиш тўғрисида карор кабўл килиш, 
тадқиқот натижаларини якунлаш. 
Тажриба натижаларини статистик қайта ишлаш икки асосий 
режимда амалга оширилиши мумкин. 
Биринчи режимда аввал тажриба маълумотлари тула хажмда 
йигилади ва руйхатдан ўтказилади, шундан кейингина қайта ишланади, бу 
тула (белгилаиган) хажмии танлаш бўйича ахборотларни қайта ишлаш 
дейилади. Маълумотларни таҳлил килиш статистик усулларининг 
ҳаммасидан фойдаланиш имкониятининг борлиги, натижада улардан энг 
кўп тула тажриба ахборотининг олиш мумкинлиги бу режимнинг 
афзаллиги бўлиб ҳисобланади. Лекин бундай қайта ишлашга кетадиган 
вакт истеъмолчини каноатлантирмаслиги, бундан ташкари уни амалга 
оширишда ЭХМ хотираси сигимига қаттиқ талабнинг қўйилиши, 
тажрибанинг боришини умуман бошкариб бўлмаслиги мумкин. 
Қайта ишлашнинг иккинчи режимида кузатишлар уларни олиб 
бориш билан параллел ўтказилади. Қайта ишлашнинг бу тури 
маълумотларни кетма-кет қайта ишлаш билан усиб бораѐтган хажмини 
танлаш дейилади. Бу режимда хотира сигимига талаблар сезиларли 
камаяди, тажриба натижаларини экспресс таҳлил килиш ва унинг 
боришини тезкор бошкариш имкониятлари тугилади. Коида бўйича, факат 
шундай вақтнинг "реал" масштаблари деб аталувчи ҳолидагина 
маълумотларни қайта ишлашни амалга ошириш мумкин бўлади. Қайта 
ишлашнинг бу режими рекуррент алгоритмларни куллашга асосланган. 
Тадқиқот объекта тўғрисидаги бошланғич ахборот ҳажмига қаттиқ 
богликлиги ҳодисанинг энг аникрок моделини хосил килиш максадида 
статистик таҳлил килиш усулларини узгартириш имкониятларининг 
камлаги бу режимнинг камчилиги бўлиб ҳисобланади. 
Маълумотларни статистик қайта ишлаш усулларини танлашда 
ишлатилаетган ҳисоблаш алгоритмларининг самарадорлигини таҳлил 
килиш зарур. Бунда алгоритмнинг сифати олинаѐтган ечимнинг 
тургунлиги ва аниклиги, хотиранинг зарурий сигими ва ҳисоб 
воситаларининг тезкорлиги , алгоритмнинг универсаллиги ва бошкалар 
билан тавсифланиши мумкин. 
Мухим статистик усулларни (регрессияли, дисперсияли, факторли) 
амалга оширишда ишлатиладиган ҳисоблаш алгоритмларининг асосини 
чизикли тенгламалар системасини ечиш усуллари ташкил килади. Ишлаб 


55 
чикилаѐтган ѐки ишлатилаѐтгаи алгоритмлар ва ҳисоблаш дастурлариии 
асосли танлаш ѐки уларнинг имкониятларни баҳолаш учун уларнинг 
мохияти кучли ва кучсиз томонлари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши 
керак. 
Одатда ҳар хил синфлардаги замонавий ЭХМлар тажриба 
натижаларини статистик қайта ишлашнинг ҳамма асосий масалаларини 
ечишга имкон берадиган ва тегишли ҳисоблаш процедураларини амалга 
оширадиган етарли даражадаги тула дастур таъминотига эга. Шунинг учун 
кўп ҳолларда тадқиқотчига, ўтказилаетган тажрибада маълумотларни 
қайта ишлашнинг дастурини тула ишлаб чикишга зарурият бўлмайди, 
бунда малакали дастурчи маълум дастурни ишлаб чикиши ва 
фойдаланувчи шу стандарт ички дастурга мурожаат этиши етарли. Лекин 
статистик ва ҳисоблаш процедураларидан, уларнинг мохияти ва 
имкониятларини тушунмасдан кур - курона фойдаланиш мавхум 
натижаларги олиб келиши ва бу самарали усулларнинг аҳамиятини 
камайтириши мумкин. 
Асосий статистик усуллар тўғрисида умумий маълумотлар. 

Download 1,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish