52
тажрибани ўтказиш ва ўрганилаѐтган объктнинг кузатишни энг
самарали режимда олиб боришни таъминлайдиган шароит яратиш;
тажриба натижаларини йигиш, руйхатдан ўтказиш ва математик қайта
ишлаш, қайта ишлаш натижаларини керакли куринишда тавсия этиш;
тажриба натижаларини батафсил таҳлил килиш ва тушунтириш;
тажриба
натижаларини куллаш, объект ҳолати тўғрисида карор кабўл
килиш, моделни прогноз, бошкариш ѐки оптимизация ҳамда бошкаларда
куллаш.
Ўрганилаетган объект (ҳодиса) турига кўра тажрибалар бир неча
синфларга бўлинади: физик, мухандислик, тиббий, биологик , иктисодий,
социологик ва бошкалар. Физик ва мухандислик тажрибаларини
ўтказишнинг умумий масалалари энг чукур ишлаб чикилган. Бу
тажрибаларда руй бераѐтган жараѐнларнинг
табиий ва сунъий физик
объектлари (курилмалари) ўрганилади. Коидага кўра уларни ўтказишда
тадқиқотчи бошлангич шароитларда физик микдорларни улчашни бир
неча марта такрорлаши, киритилувчи узгарувчиларнинг керакли
кийматларини бериши, уларни кенг сохада узгартириши, шу вактда
богликлиги ўрганилмаѐтган курсаткичларни олиб ташлаши еки, аксинча,
киритиши мумкин. Бошка синф масалаларида шунга ухшаш имкониятлар
чегараланган.
Хусусан,
эконометриктажрибаларга
тажриба
маълумотларининг
кичик
хажми,
шунга
ухшаш
шароитларда
тажрибаларни такрорлаш имкониятининг йуклиги,
катта микдордаги
бошкариб ва назорат килиб бўлмайдиган факторларнинг таъсири хосдир.
Шунга карамай, физик ва мухандислик тажрибаларини ўтказишда
ишлатиладиган баъзи бир усуллар, масалан, маълумотларни статистик
қайта ишлаш, техник бўлмаган масалаларда ҳам муваффақият билан
қўлланилиши мумкин.
Тажрибаларни қуйидаги белгиларига кўра синфларга бўлиш мумкин:
тажрибанинг бевосита ишлатилаѐтган объектга, яъни янги ахборот
олиниши керак бўлган объектга нисбатан якинлик даражасига кўра
(табиий, кургазмали ѐки полигонли, моделли, ҳисоблаш тажрибалари);
ўтказиш максадларига (тадқиқот, синов ѐки назорат, бошкариш-
оптималлаш, йуналтириш) кўра;
тажрибани ўтказиш шароитларига таъсир даражасига кўра (пассив ва
актив тажрибалар);
инсоннинг иштирок этиш даражасига кўра (автоматлаштирилмаган -
тажрибаларни ўтказиш шароитини
узгартирувчи ва яратувчи, тажриба
маълумотларини йигиш ва қайта ишлашда кулловчи, автоматик,
автоматлаштирилган воситалар).
Кенг маънода тажриба натижалари бўлиб тажриба маълумотларини
(тажрибаларнинг боришида олинадиган бевоситаулчаш натижаларини)
назарий таҳлиллаш, тадқиқотчини қизиқтирувчи ҳодисаларни айтиб
беришга имкон берувчи сабаб-оқибат боғлиқликлари ва қонунларини
53
ўрнатиш, уларнинг керакли ѐки энг яхши йўналишларда бориши учун
шароитларни (таъсирларни) танлаш ҳисобланади.
Тор маънода тажриба натижаси бўлиб жараѐн ѐки ҳодиса
узгарувчилари ўртасидаги функционал ѐки тасодифий богликликларни
урнатувчи математик моделни яратиш тушунилади.
Айнан ана шу
натижага эришиш учун яхши ишлаб чикилган маълумотларни қайта
ишлашнинг статистик усуллари хизмат килади. Тажриба бориши
натижасида олинган модел фан шу сохасининг ривожланишига таъсир
этувчи зарурий, лекин етарли бўлмаган шартидир. Бу фанларнинг
нотехник тармокларига алохида даражада тегишлидир. Ҳар хил микдорлар
ѐки жараѐнлар ўртасида аникланган статистик алокалар сабаб
богликликларига мое келмаслиги мумкин. Кузатилаѐтган микдорлар
ўртасидаги сабаб муносабатларининг борлиги тунрисидаги масала
тадқиқотчи томонидан тажрибани предмет - мазмуний таҳлил асосида хал
килиниши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: