106
сўмлик эмиссия даромади кейин чиқарилган акцияларнинг номинал қийматдан
паст сотиш натижасида вужудга келган 10 000 000 сўмлик зарарни қоплашга
йўналтирилган бўлади.Акцияларни номинал қийматидан паст нархларда
сотишдан кўрилган қўшимча зарарлар (бизнинг исолимизда у 10 000 000 сўм)
ҳисобда қуйидагича акс эттирилади:
1. Молиявий фаолиятга доир харажатлар суммасини ѐпилишига:
Дебет 9910
Кредит 9690 – 10 000 000 сўм;
2.Молиявий натижаларга олиб борилган зарар суммасини ѐпилишига:
Дебет 8710
Кредит 9910 – 10 000 000 сўм;
Ушбу операциядан сўнг корхона балансининг тақсимланмаган фойда
моддасида унинг суммаси 10 000 000 сўмга кам қилиб акс эттирилади.
Иккинчи ҳолат, одатда, устав капиталида хорижий инвесторлар улуши
мавжуд бўлган корхоналарда вужудга келиши мумкин. Устав ва таъсис
шартномасига мувофиқ чет эл инвесторининг корхона устав капиталига
ҳиссаси корхонанинг давлат рўйхатидан ўтган санасидаги расмий курс билан
баҳоланади. Шунинг учун хорижий инвестор томонидан унинг ҳиссасини
ҳақиқатда киритилиши вақтида вужудга келган валюта курслари ўртасидаги
ижобий ва салбий фарқлар устав капиталига тегишли бўлмайди ва улар ушбу
корхоналарда алоҳида 8420 ― Устав капиталини шакллантиришда вужудга
келган курслар ўртасидаги фарқ‖ счѐтида ҳисобга олинади. Валюта курслари
ўртасида вужудга келган ижобий фарқ, бир томондан, инвесторнинг ҳиссаси
сифатида киритилган узоқ ва қисқа муддатли активларнинг ( асосий воситалар,
номоддий активлар, ТМБ, пул маблағлари) қийматига қўшилади (яъни 0110-
0190, 0410-0490, 1010-1090,2810,2910-2990,5010,5110,5210,5210 ва бошқа
счѐтлар дебетланади), иккинчи томондан, қўшилган капитал сифатида тан
олинади ва 8420 ―Устав капиталини шакллантиришда вужудга келган курслар
ўртасидаги фарқ‖ счѐтининг кредитида акс эттирилади. Худди эмиссион
даромадга ўхшаб, валюта курслари ўртасидаги ижобий фарқлар эвазига
вужудга келган ушбу қўшилган капитал ҳам солиқга тортиладиган даромадга
киритилмайди, у фақатгина корхона тугатилишида тақсимланмаган фойдага
қўшилади ва таъсисчилар ўртасида тақсимланади. Агар юалюта курслари
ўртасида салбий фарқ вужудга келса, у ҳолда ушбу фарқ 8420 ―Устав
капиталини шакллантиришда вужудга келган курслар ўртасидаги фарқ‖
счѐтининг дебетида ва 4610 « Таъсисчиларнинг устав капиталига ҳиссалари
бўйича қарзи» счѐтининг кредитида акс эттирилади. Курслар ўртасидаги
вужудга келган салбий фарқ корхонанинг зарарига олиб борилади ва унинг
умумхўжалик фаолиятидан олинган фойдасидан қопланади. Ушбу зарар 8420
―Устав капиталини шакллантиришда вужудга келган курслар ўртасидаги фарқ‖
счѐтининг кредитида ва 9620 « Валюта курслари фарқида кўрилган зарарлар»
счѐтининг дебетида акс эттирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: