Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСТАМА ХАРАЖАТЛАРНИ МАҲСУЛОТ



Download 3,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/162
Sana23.02.2022
Hajmi3,05 Mb.
#141865
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   162
Bog'liq
buxgalteriya hisobi

3.ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСТАМА ХАРАЖАТЛАРНИ МАҲСУЛОТ
(ИШ, ХИЗМАТ)ЛАР ТАННАРХИГА КИРИТИШ УСУЛЛАРИ 
Ишлаб чиқариш устама харажатларини маҳсулот (иш, зизмат)лар 
таннархига киритиш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилади. 
1.Ҳисоб маълумотлари бўйича жами ишлаб чиқариш устама харажатлари 
суммаси аниқланади. 
2.Ишлаб чиқариш устама харажатлари тақсимот базаси аниқланади. 
Тақсимот базаси сифатида барча ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот (иш, хизмат) 
турлари учун умумий ҳисобланган критерий (мезон) ѐки ҳар бир ишлаб 
чиқариш устама харажатлари учун алоҳида белгиланган критерий (мезон) 
олинади. Умумий критерий (мезон) бўлиб, кўпинча, қуйидагилар ҳисобланади: 
•ишлаб чиқариш ходимлари (ишчилар)нинг ишлаган иш вақти 
• ишлаб чиқариш жиҳозларининг иш вақти 
• асосий ишлаб чиқариш ходимлари меҳнат ҳақи харажатлари 


41 
• ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлиги. 
Алоҳида ишлаб чиқариш устама харажатлари учун тақсимот базаси 
сифатида қуйидагилар ҳам олиниши мумкин: 
Ишлаб чиқариш устама харажат 
тури 
Таксимлаш учун
база 
Ижара тўлови 
- хоналар майдони 
Ишлаб чиқариш жиҳозлари суғуртаси 
- Жиҳозлар бошланғич 
қиймати 
Амортизация 
- Жиҳозлар бошланғич 
қиймати
ТНБ назоратчилари иш ҳақи 
- Асосий и/ч ходимлари иш 
ҳақи 
Иситиш ва ѐритиш 
-хоналар майдони 
3.Ишлаб чиқариш устама харажатларини тақсимлаш ставкаси аниқланади.
Ушбу ставка жами ишлаб чиқариш харажатлар суммасини тақсимот база 
сифати танлаб олинган умумий критерий (мезон, белги, кўрсаткич)нинг 
умумий миқдори (суммаси)га бўлиш орқали топилади, яъни: 
Жами ишлаб чиқариш устама харажатларини 
Ст =-------------------------------------------------------------------------------- 
Тақсимот базаси миқдори (суммаси) 
Ишлаб чиқариш устама харажатларини тақсимлаш ставкаси, ўз навбатида, 
икки хил бўлиши мумкин: (1) Умумий (умумзавод) ва (2) хусусий (цехлараро). 
Ишлаб чиқариш устама харажатларини тақсимлашнинг умумий 
(умумзавод) ставкаси жами корхона бўйича яхлит тарзда ишлатилади. Масалан, 
маълум ҳисобот даврида ишлаб чиқариш устама харажатлари жами 100000000 
сўм, асосий ишлаб чиқариш ходимлари ишлаган вакт жами 100000 соатни 
ташкил этган бўлса, у ҳолда ишлаб чиқариш устама харажатлари таксимоти 
ставкаси ўртача 1000 сўм/киши-соатни (100000000/100000)ни ташкил қилади. 
Ва айнан шу ставка бўйича ишлаб чиқариш устама харажатлари барча маҳсулот 
турлари ўртасида тақсимланади. Агар А маҳсулот ишлаб чиқаришга асосий 
меҳнат сарфи 30000 киши-соатни ташкил этган бўлса, у холда ушбу маҳсулот 
таннархига жами 30 000000 сўмлик (30000*1000) ишлаб чиқариш устама 
харажатлари киритилади. 
Агар ишлаб чиқариш жараѐни алоҳида-алоҳида бўлимлар орқали амалга 
оширилса, у ҳолда ишлаб чиқариш устама харажатларини таксимлашининг 
хусусий (цехлараро) ставкасини қўллаш максадга мувофиқ бўлади. 
А цех 
Б цех 
В цех 
Жами 
Ишлаб чиқариш устам 
харажатлари, сўм. 
25000000 
40000000 
35000000 
100000000 
Таксимот базаси 
40000 
10000 
50000 
100000 


42 
(меҳнат-соат) 
Ишлаб чиқариш устам 
харажатлари таксимот 
ставкаси 
625 
4000 
700 
1000 
Агар Х маҳсулотни ишлаб чиқаришга кетадиган асосий меҳнат сарфи А 
цехда 10000 киши/соатни, Б цехда 5000 киши/соатни, В цехда 15000 
киши/соатни ташкил этган бўлса, бу ҳолда ушбу маҳсулот таннархига олиб 
борилган ишлаб чиқариш устама харажатлари 36 750 000 сўмни 
(10000*625+5000*4000+15000*700) сўмни ташкил этади) 
Бироқ ишлаб чиқариш устама харажатлари уларнинг ҳақиқий миқдори 
асосида ҳисоб-китоб қилиш турли муаммоларни туғдиради. Чунончи: 
•ишлаб чиқариш устама харажатлари ва ишлаб чиқариш ҳажмини 
олдиндан аниқлаш имкони бўлмаганлиги сабабли буюртма таннархини ҳисобот 
даври охиригача аниқлаб бўлмайди; 
• ишлаб чиқариш устама харажатлари ва ишлаб чиқариш фаолиятини 
ойдан-ойга ўзгариб туриши ишлаб чиқариш устама харажатлари тақсимот 
ставкасида кўплаб ўзгаришларга олиб келади. 
Юқоридагилар сабабли амалиѐтда ҳисобот даври мабойнида ишлаб 
чиқариш устама харажатларини тақсимлашнинг режали ставкаси кенг 
қўлланилади.
Ишлаб чиқариш устама харажатларини тақсимлашнинг режали ставкасини 
ҳисоб- китоб қилиш ўз ичига қуйидаги қадамларни олади: 
1. Ишлаб чиқариш устама харажатларини прогноз ҳажми аниқланади. 
2. Ишлаб чиқариш устама харажатларини тақсимлаш базаси танланади. 
3.Прогнозлаштирилган 
ишлаб 
чиқариш 
устама 
харажатлари 
прогнозлаштирилган тақсимот базаси миқдорига бўлиш орқали унинг 
прогнозли ставкаси белгиланади 
4. Ишлаб чиқариш устама харажатларини тақсимлашнинг аниқланган 
прогнозли ставкаси асосида ушбу харажатлар маҳсулот турлари ўртасида 
тақсимланади. 
Ишлаб чиқариш устама харажатларини тақсимлашнинг режали ставка 
бўйича таксимлашда ҳисобот ойи охирида ҳақиқий ишлаб чиқариш устама 
харажатлари аниқлангандан сўнг режа ставкадаги ва ҳақиқий устама 
харажатлар ўртасидаги фарқ аникланади. Ушбу фарқ икки хил бўлиши мумкин: 
1.Тўлиқ тақсимланмасдан қолган ишлаб чиқариш устама харажатлари; 
2.Ортиғи билан таксимлаб юборилган ишлаб чиқариш устама харажатлари. 
Тўлиқ тақсимланмасдан қолган ѐки ортиғи билан таксимланган ишлаб 
чиқариш устама харажатларини ҳисобдан чиқариш қуйидаги иккита усулда 
ҳисобдан чиқарилиши мумкин 
1.Агар маҳсулотлар тўлиқ сотиб юборилган бўлса, у ҳолда режали ва 
ҳақиқий ишлаб чиқариш устама харажатлари ўртасидаги фарқ суммасига 
«Сотилган маҳсулот таннархи» счѐтининг дебети ѐки кредитида тузатиш 
қилинади. 


43 
2.Агар маҳсулотлар тўлиқ сотиб юборилмаган бўлса, у ҳолда режали ва 
ҳақиқий ишлаб чиқариш устама харажатлари ўртасидаги фарқ суммаси 
«Тугалланмаган ишлаб чиқариш», «Тайѐр маҳсулот» ва «Сотилган маҳсулот 
таннархи» счѐтлари қолдиқлари улушига қараб мутаносиб равишда улар 
ўртасида тақсимланади. 
Мисол:айтайлик, жами ишлаб чиқариш устама харажатлари суммаси 
прогноз бўйича 100 000 000 сўм, режадаги асосий ходимлар меҳнат миқдори 
100000 киши/соат. У ҳолда ишлаб чиқариш устама харажатларининг тақсимлаш 
режа ставкаси 1000 сўмни (100000000/100000) ташкил этади. Амалда ходимлар 
меҳнат миқдори ҳақиқатда 110000 киши/соатни, ҳақиқатда кетган ишлаб 
чиқариш устама харажатлари 120 000 00 сўмни, режа ставка бўйича сотилган 
маҳсулот таннархига олиб борилган ишлаб чиқариш устама харажатлар 
суммаси 110000000 сўмни ташкил этган. Бу ҳолда ишлаб чиқариш устама 
харажатлари ва улар тақсимоти ҳисобини акс эттирувчи счѐтларда қуйидагича 
ѐзувлар қилинади. 
Ишлаб чиқариш устама харажатлари Сотилган тайѐр маҳсулот таннархи 
Ҳақиқий ИЧУХ Тақсимланган ИЧУХ 
120 000 000 110 000 000 110 000 000 
Фарқ суммасига тузатиш 
10 000 000 10 000 000
120 000 000 120 000 000 120 000 000
Агар, юқорида келтирилган 110 000 000 сўмлик ишлаб чиқариш устама 
харажатлари режа ставка бўйича қуйидагича тақсимланган бўлса- 
«Тугалланмаган ишлаб чиқариш» счѐтига 11 000 000 сўм ѐки 10%) , «Тайѐр 
маҳсулот» счѐтига 33 000 000 сўм ѐки 30 % ва «Сотилган маҳсулот таннархи» 
счѐтига 66 000 000 сўм ѐки 60 %, у ҳолда ҳақиқий ва режа ставкада 
тақсимланган ишлаб чиқариш устама харажатлари суммалари ўртасидаги фарқ 
(бизнинг мисолимизда у 10 000 000 сўм кам миқдорда тақсимланган) 
юқоридаги счѐтларда қуйидагича акс эттирилади: 
Ишлаб чиқариш устама харажатлари Сотилган тайѐр маҳсулот таннархи 
Ҳақиқий ИЧУХ Тақсимланган ИЧУХ 
120 000 000 110 000 000 110 000 000 
Фарқ суммасига тузатиш 
10 000 000 6 000 000
120 000 000 120 000 000 116 000 000


44 
Тайѐр маҳсулот Тугалланмаган ишлаб чиқариш 
3 000 000 1 000 000


45 

Download 3,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish