Халқаро инвестиция ҳуқуқи



Download 120,79 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi120,79 Kb.
#139581
  1   2
Bog'liq
Инвестиция-Маматмуродов



 
 
Халқаро инвестиция ҳуқуқи 
 
 
 
 
Инвесторларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган миллий 
қонунчиликдаги ва халқаро ҳуқуқдаги кафолатларнинг ўзаро 
нисбатини таҳлил қилинг. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Тошкент 
давлат 
юридик 
университети 
Магистратура 
Бизнес ҳуқуқи йўналиши талабаси 
Ф.Маматмуродов 
 
 
 
 


 
Инвесторларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган миллий 
қонунчиликдаги ва халқаро ҳуқуқдаги кафолатларнинг ўзаро нисбатини 
таҳлил қилинг. 
Режа: 
1. 
Инвесторларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган 
миллий қонунчиликдаги кафолатлар. 
2. 
Инвесторларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган 
халқаро ҳуқуқдаги кафолатлар. 

Бугунги кунда иқтисодиётни ривожлантиришда инвестиция 
фаолияти муҳим аҳамият касб этади. Тез суръатлар билан ривожланиб 
бораётган давлатлар иқтисодиётига қарайдиган бўлсак, оғир ва енгил 
саноатнинг ривожланишида чет эл сармояларинг улуши салмоқли эканлиги 
кўзга 
ташланади. 
Шу 
боис 
ҳозирда 
давлатлар 
иқтисодиётини 
ривожлантиришда инвестиция фаолиятига алоҳида эътибор қаратилмоқда.  
Халқаро тажрибаларга қарайдиган бўлсак давлатлар инвестиция 
фаолиятини ривожлантиришда асосан икки жараёнга эътибор қаратади: 

Инвесторларни жалб қилиш (инвестицион жозибадорлик); 

Инвесторларнинг 
ҳуқуқини 
ҳимоя 
қилишга 
қаратилган 
кафолатлар. 
Инвестицион 
жозибадорликка 
тўхталадиган, 
буни 
аввало 
инвесторларнтнг ҳуқуқини ҳимоя қилиш қилиш кафолатларидан фарқлаб 
олишимиз зарур.
Инвестицион жозибадорлик – инвесторлар амалга оширидадиган 
фаолият тури ва улар олиши мумкин бўлган молиявий фойдага яратилган 
имкониятлардир. 
Инвесторларни жалб қилишда асосан қуйидаги 4 та меъзон муҳим 
аҳамият касб этади: 

Меҳнат ресурслари ва уларнинг маьлумот даражаси; 

Бозор иқтисодиёти институтларининг ривожланиш даражаси; 



Минтақанинг иқтисодий ва жуғрофий ҳолати; 

Минтақа аҳолисининг умумий харид қобилияти. 
Юқоридагилар бугунги халқаро инвестицион муносабатларда эътибор 
қаратилиши зарур бўлган меъзонлардир. 
Иккинчи жараёнга эътибор берадиган бўлсак, умумий олганда бу ҳам 
инвестицион жозибадорликнинг таркибий қисмига кириб кетади. Аммо 
халқаро тажрибага қарайдиган бўлсак ҳуқуқий кафолатлар одатда алоҳида 
меъзон сифатида ажратиб кўрсатилади. 
Инвесторларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилишга қаратилган кафолатларга 
қуйидаги белгилар хосдир: 

Иқтисодий ва сиёсий хавфсизлик; 

Маҳаллий 
қонунчиликдаги 
инвесторларга 
яратилган 
имкониятлар; 

Суд тизимининг шаффофлиги; 
Инвесторлар ўз фаолиятини беҳавотир амалга ошириши ва 
ривожлантириши давлатнинг иқтисодий ва сиёсий барқарорлигига боғлиқ 
бўлиб, бу давлатнинг тинчлик даражаси, виза муносабатларининг соддалиги, 
халқаро иқтисодий муносабатларга очиқлиги билан ўлчанади. Хусусан 
Ўзбекистонда ҳам инвесторларларнинг давлатга кириш ва чиқиш 
муносабатлари соддалаштирилган бўлиб, бу инвесторлар учун бир қатор 
қулайликлар яратади. Жумладан Вазирлар Махкамасининг “Ўзбекистон 
Республикаси фуқароларини доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича 
ҳисобга олиш тартиби тўғрисида” га низомнинг янги таҳрирининг 22-бандига 
мувофиқ хорижий инвесторларни, улар томонидан чел эл фуқаролари 
орасидан жалб этиладиган мутахассисларни ва уларнинг оила аъзоларини 
ҳудудида инвестиция лойиҳаси амалга ошириладиган аҳоли пунктида 
вақтинча прописка қилишда, улар бошқа вилоят ҳудудида бўлганда вақтинча 
пропискани қайта рўйхатдан ўтказиш талаб этилмаслиги ҳақида норма мавжуд 
бўлиб, инвесторларнинг Республика ҳудудида эркин фаолият юиритиши ва шу 


билан бирга фаолиятидан ташқари бўлган муносабатларга аралашишдан озод 
қилади.
Қонунчиикдаги инвесторлик фаолиятининг тартибга солинишига 
тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ушбу фаолиятни 
тартибга солиш бўйича икки тармоқ орқали амалга оширилади. Биринчиси 
фақатгина инвестиция фаолиятини тартибга соладиган қонун ҳужжатлари ва 
иккинчиси қамровлилиги жиҳатидан инвестиция фаолиятини ҳам ўз ичига 
оладиган қонун ҳужжатлари. Ўзбекистонда инвестиция муносабатларининг 
катта қисми бошқа тармоқларга доир қонун ҳужжатлари билан тартибга 
солинади. Инвестицияга оид қонун ҳужжатлари нормаларининг тармоқлар 
бўйича тақсимлаб юборилганлиги унинг ҳуқуқни қўллаш амалиётини 
мураккаблаштиради. 
Инвестицияга 
оид 
қонун 
ҳужжатларининг 
самарадорлигини 
пасайтиради. Бу 
эса, ўз навбатида, мамлакат 
иқтисодиётининг ривожига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис инвестиция 
фаолияти иштирокчисининг ҳуқуқлари, мажбуриятлари, инвестиция 
фаолияти субъектларининг ҳуқуқий кафолатлари мустаҳкамлаш муҳим 
аҳамият касб этади.
Юқоридаги муаммоларни олдини олиш ва инвестиция 
муносабатларини соддалаштириш мақсадида “Инвестиция фаолияти 
тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрири қабул қилди. 
Ушбу қонун инвестиция муносабатларининг аниқ ҳуқуқий меъзонини 
кўрсатиб берди. Сабаби ушбу қонун мамалакатда инвесторлар фаолиятини 
ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлашда муҳим ўринга эгадир. Жумладан ушбу 
Қонуннинг инвестиция фаолияти иштирокчисининг мажбуриятлари 
тўғрисидаги 13-моддасида инвесторларнинг ҳуқуқлари кўрсатилган бўлиб, 
булар қуйидагиардир: 
- танлов (тендер) савдоларининг иштирокчиси бўлишга; 
Ушбу ҳуқуқ инвесторларга мамалакатдаги хусусий ва давлат мулклари 
олди-сотдисида эркин иштирок этиш имконини бериб, тендерда иштирок 
этишда маҳаллий тадбиркорлик субъектлари билан тенг мақомда эканлигини 


белгилаб беради. 
Ҳозирги вақтда республикамиз иқтисодиётда хусусий мулк 
ролини ошириш, давлатнинг хўжалик жамиятлари устав жамғармасидаги 
ҳиссасини кескин камайтириш, корхоналарни ривожлантириш ва 
модернизация 
қилишга 
тўғридан-тўғри, 
шунингдек 
хорижий 
инвестицияларни кенг жалб қилишга қаратилган иқтисодиётнинг етакчи 
тармоқлари 
корхоналарини 
давлат 
тасарруфидан 
чиқариш 
ва 
хусусийлаштириш 
жараёнларини 
янада 
чуқурлаштириш 
йўлидан 
кетмоқда. 
Бундан 
ташқари, 
сармоядорлар 
томонидан 
сармоя 
мажбуриятларини олган ҳолда жойлаштирилмаган давлат активларини ноль 
қийматда сотиб олиш имкони мавжуд. 
Бундан ташқари қуйидагиларни ҳам келтириб ўтиш мумкин: 

инвестициялашни амалга оширишнинг ҳажмлари, турлари ва 
йўналишларини мустақил белгилаш;
- инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний 
шахслар билан шартномалар тузиш; 
- ўзининг инвестицияларига ва инвестиция фаолиятининг натижаларига 
эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш.
- Ўзбекистон Республикасидаги инвестиция фаолияти натижасида 
олинган ўзига қарашли ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини 
чет элларда ва Ўзбекистон Республикасида патентлаштириш тўғрисида 
мустақил равишда қарор қабул қилиш; 
- инвестиция фаолияти натижасида олинган даромадни солиқлар ва 
бошқа мажбурий тўловлар тўланганидан кейин мустақил ва эркин тасарруф 
этиш (шу жумладан уни монеликсиз репатриация қилиш); 
Шу билан бирга инвестиция хавсизлиги кафолатларига солиқ 
қонунчилигидаги нормаларни ҳам киритиб ўтишимиз зарур. Сабаби, 
инвестиция муносабатларининг ривожланиши ва келажакдаги истиқболли 
режаларининг кафолати ўлароқ солиқ қонунчилигидаги нормалар 
инвесторлар учун муҳим хавфсизлик вазифасини ўтаб беради. 


Ўзбекистон Республикаси президентининг “Тўғридан-тўғри хорижий 
инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-
тадбирлар тўғрисида”ги 4434-сонли фармонининг иккинчи бандига биноан 
хорижий инвесторнинг пул шаклидаги улуши 5 миллион АҚШ долларидан 
кам бўлмаган янгидан ташкил этилаётган хорижий инвестициялар 
иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 10 йил 
мобайнида солиқ қонунчилигида ўзгаришлар юз берган ҳолларда, юридик 
шахслардан олинадиган фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи (товарлар, 
ишлар, хизматларни реализация қилиш айланмаси), мол-мулк солиғи, 
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, 
ягона ижтимоий тўлов, ягона солиқ тўлови, шунингдек, Республика йўл 
жамғармасига ҳамда Бюджетдан ташқари Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги ҳузуридаги таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техника 
базасини ривожлантириш жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашнинг 
мазкур корхоналар давлат рўйхатидан ўтиш санасида амал қилган меъёрлари 
ва қоидаларини қўллашга ҳақлилиги белгилаб қўйилган бўлиб, бунинг 
мазмуни шундан иборатки, 
Давлат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 
инвестицион фаолият олиб бораётган хорижий инвесторлар ҳуқуқларини 
кафолатлайди ва ҳимоя қилади. Агар Ўзбекистон Республикасининг кейинги 
қонунчилиги инвестиция киритиш шароитларини оғирлаштирса, хорижий 
инвесторларга нисбатан инвестиция киритилган вақтдан бошлаб 10 йил 
давомида инвестиция киритилган муддатда амал қилган қонунчилик 
қўлланилади. Хорижий инвестор ўз хоҳишига қараб янги қонунчиликнинг 
инвестиция киритиш шароитларини яхшиловчи қоидаларидан фойдаланиш 
ҳуқуқига эга. Бунда инвестиция киритиш шароитларини оғирлаштирувчи 
жиҳатлар қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек 
қуйидагиларни кўзда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг янги қонунчилик 
ҳужжатларининг қабул қилиниши ҳисобланади: 
Шу билан бирга т
ўғридан-тўғри хусусий чет эл инвестицияларини 
жалб этган ҳолда ташкил этилган ва қонун ҳужжатларида тасдиқланадиган 


рўйхат бўйича маҳсулот ишлаб чиқаришга ихтисослашган юридик шахслар 
учун инвестициянинг ҳажмига қараб қуйидаги солиқлар солинмайди: 
- ер солиғи; 
- мол-мулк солиғи; 
-сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ 
Ўзбекистон Республикаси президентининг “Судлар фаолиятини янада 
такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 6034-сонли фармонининг учинчи бандига 
биноан 
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси 
Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инвестициялар ва ташқи савдо 
вазирлиги 
ҳамда 
Савдо-саноат 
палатасининг 
Олий 
суд 
тузилмасида инвестициявий низоларни ҳамда рақобатга оид ишларни 

Download 120,79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish