Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Олти ойликда бола: 
- яқин кишилари билан мулоқот қилишда ташаббус билдиради; 
- нотаниш одамларни кўрганда қўрқади, йиғлайди; 
- онаси ва бошқа танишлари томон қўлларини узатади; 
- яқин инсонларини кўрганда тетикланиб, ҳаракатларида жонланиш 
сезилади;
- таниш катта одамнинг нутқига нисбатан ҳиссий муносабат 
билдиради; 
- у билан ўйнаганда қувончини қийқириб кулиш орқали ифодалайди; 
- ўз эҳтиёжларини йиғлаш орқали ифодалайди; 
- кўзгуда ўзини кўриб қизиқиб қарайди, жилмаяди. 


11 
Нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик
(туғилгандан - 6 ойликкача) 
Нутқ. Болани катталар нутқини тинглаш ва тушуна олишга, 
гапириш ва сўзлашишга тайёрлаб бориш. Бола билан мулоқотда сўзларни 
бир неча марта такрорлаш ва атрофдагилар билан муомалага киришишга 
тайёрлаш. Бола билан кўпроқ сўзлашиш; кичкинтойнинг фаоллигини 
рағбатлантириш, унга эътиборли бўлиш; катталарнинг сўзига кўра,
“Чапак-чапак”, “Қўлингни бер”, “Ассалому алайкум”, “Хайр” каби 
амалий ҳаракатларни бажаришга; “Мумкин эмас” каби огоҳлантирувчи 
сўзларни тушунишга ўргатиб бориш. Ёқимли куй ва қўшиқлар 
эшиттириш, турли овозларга тақлид қилиш, сўзларнинг дастлабки “ма”, 
“ба” каби оддий бўғинларини қайтаришга ўргатиш. 
Ўқиш ва савод малакаларини эгаллаш. Болага юмшоқ ўйинчоқлар
бериш ва ундан қандай фойдаланишини кузатиш: ўйинчоқни эзғилайди, 
ғижимлаб ташлайди. Бу эса гўдакнинг бармоқ ҳаракатларини 
ривожланишига ёрдам беради. Девордаги расм ва плакатларга
эътиборини жалб қилиш. Болага ёрқин рангдаги чиройли расмли 
китобчалар кўрсатиш, номларини айтиш, уларни томоша қилишини 
рағбатлантириш.
Бадиий адабиёт. Катталар бадиий асар орқали боланинг ижобий 
ҳис-туйғуларини таркиб топтириши, унга эмоционал муносабатда бўлиши, 
мулойим, меҳрли, хотиржам ва дўстона оҳангда сўзлаши лозим.
Ухлатаётганда “Алла” қўшиқларидан куйлаш; уйғонганда халқ 
эркаламаларидан (“Онасининг кўзмунчоғи...”, “Оппоқ, оппоқ, оппоғим...”) 
айтиб, суйиб эркалаш; йиғлаганда овутмачоқлар (“Йиғлама жоним...”)
айтиш йўли билан овутиш; бола билан қувноқ ўйинлар ўйнаётганда олқиш 
қўшиқлар (“Бармоқлар ҳақида...”, “Чапак-чапак...”)дан кенг фойдаланиш 
лозим. Кичкинтой билан кўпроқ сўзлашиш, унга жажжи шеърлар, ўзи 
ҳақида қувноқ ҳикоячалар айтиб бериш, халқ қўшиқларидан 
таъсирланиши (қиқирлаб кулиш, қўлчаларини ўйнатиш, чапак чалиши)ни 
рағбатлантириш. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish