Кичик гуруҳ (3-4 ёш)



Download 3,07 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/206
Sana23.02.2022
Hajmi3,07 Mb.
#139253
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   206
Bog'liq
БОЛАЖОН

Йил охирида бола: 
- стол тагидаги ўйинчоқни олиш учун энгашади ва катталарнинг 
ёрдамисиз мустақил туриб олади (гавдасини тўғрилайди);
- ёқтирган ўйинчоғи томон эмаклаб боради; 
- бир қўли билан ўйинчоқни ушлаб, иккинчи қўли билан уни ўйнайди; 
- турли ҳажмдаги ичи бўш идишларни бир-бирига солади;
- бўш қутичага тегишли ўлчамдаги ўйинчоқларни солади.
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


25 
БОЛАНИНГ БИР ЁШДАН ИККИ ЁШГАЧА
БЎЛГАН ДАВРДА РИВОЖЛАНИШИ 
 
Жисмоний ривожланиш, ўз-ўзига хизмат ва гигиена 
(1-2 ёш) 
Бир ёшда боланинг вазни 10-11 кг бўлса, бўйи тахминан 74-80 см 
бўлади. Боланинг бир ёшга қадам қўйишини ўзига хос ўтиш даври 
сифатида таърифлаш мумкин, энди у тинглай олади, сеза олади, юра олади, 
қўл ҳаракатларини бошқаради. Илк ёшда ҳосил қилинган баъзи характер 
хусусиятлари мустаҳкамланиб, аста-секин одамнинг табиатига сингиб 
кетади. Шу сабабли бир ёшли болада тартиблилик, озодалик, сахийлик, 
меҳнатсеварлик, дилкашлик каби фазилатларни шакллантиришга алоҳида 
эътибор бериш муҳим.
Боланинг соғлом, тетик ва бақувват бўлиб улғайиши учун зарур шарт-
шароит барпо қилиш, соғлиғини мустаҳкамлаш, тана аъзоларини 
чиниқтириш, асосий ҳаракат турларини ва бармоқларининг майда 
мускулларини ривожлантиришга аҳамият бериш. 
Йирик моторикани ривожлантириш. Бола гавдасини бошқара 
олади, 
мувозанат 
сақлайди 
ва 
тана 
аъзоларини 
ихтиёрий
ҳаракатлантиради. Бу даврда бола тўғри йўналишда, йўлакда, энли тахта 
устида таянмасдан юра олади; баландлиги 10 см бўлган буюмнинг устига 
чиқади ва тушади; йиқилмасдан мустақил туради ва ўтиради; мустақил 
равишда орқага бир неча қадам ташлайди; катталарнинг кўрсатмаси 
бўйича 3-4 та турли ҳаракатларни бажаради; коптокни кўрсатилган 
томонга тепади, кичик баландликдан юмалатади, олдинга ва юқорига 
ирғитади; белгиланган масофадан (стол ости, ҳалқанинг ичи) эмаклаб 
ўтади; узунлиги 1 м бўлган нарвончага чиқади ва тушади; ердан 5-10 см 
баландликдаги арқон, новда ёки ёғоч устидан ўта олади; мақсадига қараб, 
ҳаракат йўналишини ўзгартиради; энгашиб ўйинчоқни олади.
Боланинг ҳаракат фаоллигини ошириш мақсадида: аравачалар, йирик 
ўйинчоқ машиналар билан ўйнашга ўргатиш; югуриш, тўғри чизиқдан 
югуриб ўтиш, мувозанат сақлаб юриш, эмаклаш, нарсаларни юмалатиш, 
ирғитишга ундайдиган ўйинлар ўйнаш, ўйинли машғулотларни 8-10 
дақиқа имкон қадар эрталаб очиқ ҳавода ўтказишга одатлантириш. Болани 
доимий равишда жисмоний машқлар элементларига ўргатиб бориш; 
коптокни тепишга, ирғитишга, мўлжал олишга кўмаклашиш; бирор 
буюмни ёки ўйинчоқни олиб келишни илтимос қилиш; баландроқ юзага 
чиқа олишини ҳисобга олиб, юзанинг хавфсизлигини таъминлаш; 
тўсиқлардан айланиб ўтиб, мўлжалланган жойгача етиб боришини 
рағбатлантириш.
Боланинг йирик моторикасини ривожлантириш мақсадида “Тутиб 
оламан”, “Коптокни тутиб ол”, “Энли тахтадан юр”, “Йўлакча бўйлаб юр”, 
“Байроқни олиб кел”, “Айиқчани олдига бор”, “Коптокни думалат” каби 
ҳаракатли ўйинларни ўйнатиш мумкин. 

Download 3,07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   206




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish