19
Хулмас минераллрни ўрганиш халќ хўжалигида катта ахамиятга эга.
Бошќа ќазилмарлар ќаторида кўзни ќамаштирадиган ќиматбаћо минерал
конлари жуда кўп.
Литосферанинг ќалин ќатламларини ћосил этган бир ёки
бир неча
минераллардан ташкил топган табиий брикмалар тоѓ жинслари деб юритилади.
Тоѓ жинслари полиминерал (кўп минералли) ва мономинерал (бир минералли)
бўлиши мумкин. Полиминерал тоѓ жинслари ћар хил минералдан мономинерал
тоѓ жинслари эса бир минералдан иборат бўлади. Кўп минералли тоѓ
жинслари
гранит, бальзальт, льёз ва бошќалар кварц, ортоклаз,
полигиоклаз ва слюда
минераллардан иборат. Мономинерал тоѓ жинсларига оћактош, гипс ва мармар
мисол бўла олади. Улар ћар хил геологик факторлар таъсири остида ћосил
бўлади. Бу факторларнинг биринчи хили ер остида таъсир ќилиб ички ёки
эндоген факторли факторлар деб, иккинчи хили эса литосферанинг сиртки
ќатламларида таъсир ќилиб, улар ташќи ёки экзоген факторлар деб аталади.
Экзоген кучлар ќаторига, масалан вулќон ћодисалари, тоѓ ћосил бўлишини
вужудга келтирувчи кучлар ва бошќалар киради, экзоген кучларига ќуёш
энергияси, шамол сув ва бошќалар киради.
Эндоген факторнинг магманинг совиши натижасида ћосил бўладиган тоѓ
жинсларини, масалан гранитлар, порфирлар ва бошќаларни вужудга келтиради.
Бу тоѓ жинсларининг ћосил бўлиши магма ва ундан содир бўладиган
процесслар билан боѓликлиги сабабли улар магматик ёки отќинди тоѓ жинслари
деб аталади. Бош ќа тоѓ жинсларининг ћаммаси магматик тоѓ жинсларидан
маълум физик, геологик ћодисалар натижасида ћосил бўлади. Нићоят тоѓ
жинслари суюќланган магмага ёндашиши ва шунингдек литосферанинг чуќур
ќаватларида жойлашганларига юќори харорат ќириб ќолган химиявий моддалар
таъсирида уларни ташкил этувчи элементларнинг ќайтадан группаланишига
олиб келади. Бундай жинслар метоморфик тоѓ жинслари деб аталади.
Уларга
гинейслар, роговиклар сланецлар ва бошќалар киради.
Чўкинди тоѓ жинслари ер юзасида азалдан мавжуд тоѓ жинсларининг
емирилиши ва уларнинг йиѓилишидан ћосил бўлади. Бу тоѓ жинслари
ќуруќликда ћам сув хафзаларининг тубида ћам тўпланади. Ернинг пўсти
юќорида айтилгаан уч хил тоѓ жинсларидан ташкил топлаган бўлиб аммо унинг
масасини 95% магматик ва метаморфик тоѓ жинслари ташкил ќилади.
Назорат
саволлари
1.
Минерал деб нимага айтилади?
2.
Минералларнинг ер юзасида неча сони мавжуд?
3.
Минераллар ќандай ћосил бўлади?
4.
Минераллар неча хил тури бор?
5.
Тоѓ жинсларининг асосий таркибини ташкил ќилувчи минераллар
сифатида ќанча минерални биласиз?
6.
Минералларнинг ќандай хоссалари мавжуд?
7.
Тоѓ жинслари ќандай тузилашларга эга?
8.
Тоѓ жинслари ќандай тузилишларга эга?
9.
Асосий минераллар деб ќанаќа минералларга айтилади?
20
10.
Асосий бўлмаган минераллар группаларга ќайси минераллар
киради?
11.
Тоѓ жинслари ќандай ћосил бўлган?
12.
Тоѓ жинсларини ћосил бўлишига сабаб бўлувчи эндоген ва экзоген
факторлар нималардан иборат?
Do'stlaringiz bilan baham: