157
компьютерли машғулот.
Машғулот
жараёнини амалга
ошириш
технологияси
Услуб:компьютерли таълим,
савол-жавоб, кўргазмали
таълим
Шакл: якка ва гуруҳда ишлаш.
Тарбиячи тарбияланувчиларни компьютер олдига таклиф
этади ва компьютерни ишга туширади. Даставвал,
компьютер хотирасидаги арчаларни бирин-кетин ўнтасини
экранга чиқаради ва уларни сонини санаб беради. Сўнгра, бу
амални тарбияланувчилар бажарадилар. Навбатда,
экранда
учта ва тўртта арча чиқариб уларни қўшиш амалини, сўнгра
ўнта арчадан учта арчани айириш амалини монитор
экранида бажаради.
Восита: сонларни санашга, қўшиш ва айириш амалига оид
мултимедиали воситалар.
Усул: намойиш этиш, тарбияланувчиларни диққатини
монитор экранига жалб этиш, савол-жавоб.
Назорат:компьютерли ва
калкуляторли назорат, савол-
жавоб
Баҳолаш: рағбатлантириш, 3 баллик тизим асосида баҳолаш.
Кутиладиган
натижалар
Тарбиячи:компьютер ёрдамида мултимедиали машғулот
ўтказиш натижасида 10 гача сонларни (бу номларни) санаш,
10 сони ичида қўшиш ва айириш амалини бажариш бўйича
кутилган натижага эришади тарбияланувчиларни машғу-
лотга нисбатан қизиқишлари ортади. Тарбияланувчиларнинг
билимлари ва назорат этиб боради баҳолайди ва мақсадига
эришади.
Тарбияланувчи: 10 гача сонларни санашни, 10 сони ичида
қўшиш ва айириш амалини пухта ўрганиб
олади ва уларни
мустақил бажарадиган бўлади.
Келгуси режалар
(таҳлил,
ўзгаришлар)
Тарбиячи: тарбияланувчиларнинг 10 сони ичида, сонларни
катта-кичикликларини ўрганишга ва компьютерда қўшиш ва
айириш амалларини мустақил бажаришга тайёрлайди.
Тарбияланувчи: навбатдаги машғулотда компьютердан
фойдаланиб, 10 сони ичида мустақил равишда қўшиш ва
айириш амалини бажарадилар.
Уйга
вазифа
Тарбияланувчиларга 10 та ихтиёрий буюмлар расминичизиб
келиш вазифалари топширилади.
Машғулотнинг бориши: тарбиячи тарбияланувчиларни компьютер олдига
таклиф этади. Компьютерни ишга туширади ва болаларнинг диққатларини
монитор экранига жалб қилади. Сўнгра, ўзи “Сичқонча” ёрдамида экранга
бирин-кетин жилолаган (анимасия берилган) арчаларни чиқара бошлайди ва
савол-жавобни бошлайди.
Тарбиячи: Алибек, айт-чи экранга нечта арча пайдо бўлди?
158
Алибек: битта арча.
Тарбиячи: иккинчи арчани чиқариб Алибекдан нечта арча чиқди? дейди.
Алибек: иккита арча чиқди, деб санайди
Тарбиячи: шу тариқа экранга 10 та арча чиқаради ва ҳар
гал Алибекдан
нечта бўлганини сўраб туради. Жами 10 та бўлгач, Алибекдан яна 10 гача
санатади. Сўнгра гуруҳнинг қолган тарбияланувчиларини ҳам 10 гача санатади.
Сўнгра, Жаҳонгирдан, ҳам ўзининг назорати остида, “Сичқонча” ёрдамида
компьютер хотирасидан экранга кетма-кет 10 та арча чиқаришни бажартиради
ва санатади. Иккинчи вариантда эса 10 теплоход чиқувчи слайдлар кетма-
кетлигидан фойдаланиш мумкин.
Шундан кейин, Орастадан, иккала қўлингда нечта бармоқ бор? деб
сўрайди. Ораста санаб, 10 та дейди. Тарбиячининг, иккинчи саволни ўйлаб кўр-
чи, танангда яна 10 та сонга тенг нима бор? Ораста, бу саволга ҳам жавоб
беради – иккала оёғимнинг бармоқлар сони ҳам 10 та.
Машғулотнинг навбатдаги қисми 10 сони ичида 3 сонини 4 сонига
қўшишни ўргатишдан иборат.
Тарбиячи: Ораста айт-чи 3 та арчага 4 та арчани қўшса нечта арча бўлади?
Ораста: бармоқлари билан санаб 7 та дейди.
Тарбиячи: айтганингни компьютерда бажариб бер.
Ораста: компьютер экранига дастлаб 10та арча чиқаради, сўнгра улардан
кейин + ишораси (қўшув белгиси) ни чиқарди.
Тарбиячи: Ораста энди нима қилишинг керак?
Ораста: яна 4 та арча чиқариб, тенглик белгисини (=) қўйиш керак деб,
амални бажаради.
Тарбиячи: Ораста айт-чи 3 та арчани 4 та арчага қўшса
нечта арча
йиғилади?
Ораста: 7 та арча йиғилади дейди ва тарбиячининг топшириғига кўра
тенглик белгисидан кейин 7 та арчани жойлаштиради.
Арчаларни қўшиш ва айришга доир мисоллар.
Тарбиячи: экранда бажарилган бу амални гуруҳ тарбияланувчиларига
такрорлатади ва яна иккита тарбияланувчига мустақил бажартиради.
159
1 мисол тарбиячи томонидан диалог асосида тушунтирилади( диалог
методи). Қолган мисолларни болалар мустақил бажарадилар (компьютер
технологияси).
Шундан кейин, 5-10 дақиқали дам олиш босқичи бошланади. Бунда
қуйидагилар бажартирилади:
1.
“Топишмоқ шеър” айттирилади. Бунинг
учун тарбияланувчиларга
олдиндан қуйидаги шеър ёдлатилган бўлиши керак:
Do'stlaringiz bilan baham: