4.3. Ўрта гуруҳда сон- саноқ бўйича тасаввурларини шакллантириш
ва уларни ҳисоблаш амаллари билан таништириш
Сон ва саноқ. Болаларга тўғри усуллардан фойдаланиб 3, 4, 5 сонларининг
ҳосил бўлиши билан таништириш ва бу сонлар доирасида санашни ўргатиш:
бир қатор қўйилган предметларни санаб, сонни тартиб билан айтиш, сонни от
билан мослаштириб, охирги сонни саналган предметларга тааллуқли қилиб
51
айтиш, масалан, “Бир, икки, уч, - ҳаммаси бўлиб учта қалам”, “Бир, икки,
уч, тўрт - ҳаммаси бўлиб тўртта қалам”тарзида.
3, 4, 5 сонлари доирасидаги сонли карточкалар билан таништириш.
Болаларга 3, 4, 5 гача бўлган саноқ ва тартиб сонларни ўргатиш,
“Қанча?”, “Қайси?”, “Нечанчиси?”, “Саноқ бўйича нечанчи?”, “Нечанчи
ўринда?”, “Ҳаммаси бўлиб нечта?” саволларига жавоб бериб, саноқ ва
тартиб сонлардан тўғри фойдаланишни ўргатиш.
Болаларга предметларнинг икки гуруҳини қиёслашни машқ қилдириш ва
таққослашни ўргатиш, масалан (“Бир, икки, уч, тўрт, беш – ҳаммаси бўлиб
бешта копток", “Бир, икки, уч, тўрт – ҳаммаси бўлиб тўртта кубик. Бешта
кўп, тўртта кам. Коптоклар кубиклардан битта кўп экан”).
5 гача бўлган сонни ўзидан кичик бўлган иккита сонга (буюмлар
мисолида) ажратиш. Масалан, “Сенда 5 та олма бор, иккитасини укангга
бердинг. Ўзингда нечта қолди?”
деган савол билан мурожаат қилиш.
Предметларнинг кам гуруҳига
етишмаган предметни қўшишни ёки
кўп
гуруҳдан
битта
ортиқча
предметни олишни ва гуруҳлар
ўртасида бир хил миқдордаги ҳар
хил предметлардан иборат тенглик
ҳосил
қилишни
ўргатиш.
(“Карточканинг юқори қаторида учта анор, пастки қаторида тўртта олма,
анорлар олмалардан битта кам. Агар яна битта анор қўйсак анорлар ва олмалар
сони тенг бўлади”).
4 ёшли болаларни ўқитишнинг асосий вазифаси уларни тўғри усуллардан
фойдаланиб, 5 ичида буюмларни, товушларни, ҳаракатларни санашга
ўргатишдир.
Дастлабки машғулотларда тарбиячи санаш намунасини кўрсатиб ўзи
санайди, болалар эса у санаган буюмларнинг умумий миқдоринигина
айтадилар, яъни саноқ жараёнини тарбиячи ўз зиммасига олади, саноқ натижа-
сини болалар айтишади.
Саноққа ўргатиш бир-бирининг остнга параллел жойлашган 2 қатор
буюмлар гуруҳини таққослаш асосидз хузилади. Таққосланувчи гуруҳлар ёнма-
ён турган сонларни ифодалаши керак: 1 ва 2, 2 ва 3, 3 ва 4,4 ва 5. Бу натурал
қаторнинг ҳар бир кейин (олдин) келадиган сонининг ҳосил бўлиш принципини
ўзлаштириш учун кўрсатмали асос ҳосил қилади, боланинг бир тўплам бир сон
билан, иккинчи тўплам бошқа сон билан аталишини тушунишга ёрдам беради.
Масалан, тарбиячи саноқ зинаси (нарвони)нинг пастки поғонасига 2 та
буюм (2 та арча) қўяди, улар ни қайта санайди, бунда болалар эътиборини
натижавий сонга қаратади. Шундан кейин устки поғонага арчалар устига аниқ
52
мос келтириб бошқа буюмларни (2 та олмахонни) қўяди. Уларни санайди,
болаларга миқдорий муносабатларни (2 та олмахон ва 2 та арча, арчалар ва
олмахонлар миқдори тенгдан) намойиш қилади. Шундан кейин тарбиячи устки
поғонага яна битта олмахон қўяди ва дарҳол миқдорий муносабатларни
аниқлайди: «Олмахонлар кўпайдими ёки камайдими?» — «Кўпайди». Болалар
«кўпни» жуда яхши кўрадилар. «Битта олмахоннинг жуфти йўқ, олмахонлар
кўп, арчалар эса кам. Арчалар 2 та, олмахонлар нечта? Санаб чиқиш керак».
Тарбиячи санайди: “Бир, икки, ...”. Шундан кейин янги сўз — уч сонини
айтади. (Ҳаммаси бўлиб, 3 та олмахон) Тарбиячи қўлини айлантириб ишора
қилади, бу ишора—уч сони санаб чиқилган учала олмахоннинг ҳаммасига
тегишли эканини билдиради, шундан кейин хулоса чиқаради: “Жами
олмахонлар учта”. Болалардан олмахонлар қанчалигини такрорлашни сўрайди,
дарҳол уларнинг эътиборларини сонлардан қайсилари катта, қайсилари кичик
эканига қаратади: “Уч иккидан катта, икки учдан кичик. Уч катта, икки эса
кичик”. Болалар бунга кўрсатмали ишонч ҳосил қиладилар. Улар, агар
гуруҳлардаги буюмлар тенгдан (баравардан) бўлса, уларнинг миқдори бир хил
соннинг ўзи билан белгиланишини кўрадилар (2 та олмахон ва 2 та арча), агар
1 та буюм олинса (қўшилса), буюмлар кам (кўп) қолишини ва гуруҳ янги сон —
уч билан белгиланишини кўрадилар. Болалар ҳар бир сон буюмларнинг маълум
миқдорини белгилашини тушуна бошлайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |