Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/95
Sana23.02.2022
Hajmi2,71 Mb.
#137460
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   95
Bog'liq
3 2 Математик тасаввурларни шакллантириш

 
 


47 
 
4-мавзу: Болаларда миқдор ва сон саноқ ҳақидаги 
билимларнишакллантириш, санашга ўргатиш. 
Таянч тушунчалар:рақам, сонлар, тўғри ва тескари саноқ, арифметик 
амаллар, арифметик масалалар, миқдор, ҳисоблаш 
 
4.1. Сон- саноқ бўйича тасаввурларни шакллантириш ва уларни 
ҳисоблаш амаллари билан таништириш 
«Сон-саноқ» 
бўлими 
«Элементар 
математик 
тасаввурларни 
шакллантириш» бўлимининг асосий ўзагидир. Мактабгача ёшдаги болаларнинг 
мазкур бўлим дастурий масалаларини ўзлаштиришлари мактабнинг бошланғич 
синфларида уларнинг математикани онгли ўзлаштиришларининг гаровидир. 
Сон-саноқ. Мактабгача ёшидаги болаларни ўқитиш ўзига хос хусусиятга 
эга. Мактабгача ёшида ечилиши керак бўлган вазифалар ҳал қилинмаса, 
мактабда ўқитиш муваффақиятли бўлмайди. Бу вазифалардан бири аниқ 
билимлар ва тафаккур усулларидан 
абстракт билим ва усулларга 
ўтишдан иборат. Бу хил ўтиш 
савияси, 
айниқса, 
математика 
ўқитиш учун зарурдир. Бундай 
савиянинг бўлмаслиги ёки етарли 
бўлмаслиги 
икки 
томонлама 
қийинчиликка олиб келади. Бир 
томондан, 
мактабгача 
ёшидаги 
болалар кўпинча мактабга мавҳум математик усулларни эгаллаган ҳолда 
келадилар, буларни бартараф қилиш жуда қийин бўлади. Иккинчи томондан, 
болалар мактабда абстракт билимларки эгаллар эканлар, кўпинча уларни 
формал, асл мазмунини тушуниб етмаган ҳолда ўзлаштирадилар. Шунинг учун 
ҳам аниқ шарт-шароитларда математик билимларни қўлланиш имконияти жуда 
чекланган бўлади. Шу сабабли мактабгача таълим ёшидаги болаларни 
ўқитишнинг муҳим вазифаси математик абстрактлашлар билан аниқ борлиқ 
орасидаги боғлиқликни таъминлайдиган билим ва ҳаракатларнинг оралиқ 
савиясини шакллантиришдан иборат бўлиши керак. 
Текширишлар шуни кўрсатмоқдаки, мактабгача ёшдаги болаларга 
математика ўқитишда ўтиш савияси мазмуни қуйидагилардан иборат: 


48 
Биринчидан, 
шундай 
фаолият 
ва 
масалаларни 
ўзлаштириш керакки, уларда 
математик 
операцияларни 
қўллашнинг 
зарурлиги 
болаларга 
яққол 
кўриниб 
туради. Бу бир томондан, 
боланинг амалий фаолияти 
билан 
бевосита 
боғлиқ 
(тенглаштириш, таққослашга 
оид) 
масалалар, 
иккинчи 
томондан, уларга шундай 
шартлар киритиладики, бунда мазкур масалаларни математик воситалардан 
фойдаланмай туриб (масалан, фазода ажратиб қўйилган икки тўпламни амалда 
тенглаштириш) амалга ошириш мумкин бўлмайди. 
Иккинчидан, муҳитнинг шундай муносабатларини ажратиш кирадики, бу 
муносабатларни қўлланиш болага конкрет буюмлардан математик объектларга 
ўтиш (масалан, буюмларни маълум белгилари бўйича гуруҳга киритиш ва шу 
асосда тўплам муносабатларини, тенглик-тенгсизлик муносабатларини, қисм-
бутун муносабатларини ҳосил қилиш) имконини беради. 
Текшириш натижалари шуни кўрсатадики, математик операциялар 
мактабгача ёшда ўзлаштирилган шундай масалалар ва муносабатлар асосида 
киритилса ва қайта ишланса, математикани эгаллаш самаралироқ. бўлади. Ё 
ҳаддан ташқари аниқлик, ё математик билимларнинг формаллиги туфайли 
пайдо бўладиган қийинчиликлар мазкур ҳолда пайдо бўлмайди. 
Мактабгача ёшидаги болаларни ўқитишда математик билимлар таркибини 
текшириш тенглик-тенгсизлик, қисм-бутун муносабатлари, билвосита 
тенглаштириш саноқ ва арифметик амалларни тўлиқ ва онгли ўзлаштириш учун 
асос бўладиган содда масалалар ва муносабатларнинг ўзидан иборат эканини 
кўрсатди. Бу муносабат ва масалаларни (уларнинг энг содда шаклларини) 
болалар 3 ёшдан бошлаб тушуна бошлайдилар. Улар бундай машғулотларга 
катта қизиқиш билан ёндашадилар, худди шу ернинг ўзида ўзлаштирганлари 
(тенглик, қисм-бутун ва ҳоказо муносабатлари)ни ўйинларга кўчирадилар, 
турмушда амалий ишлар қилишда фойдаланадилар, бир-бирларига (катта ва 
тайёрлов гуруҳи болалари) шунга ўхшаш масалаларни таклиф қиладилар. 
“Болажон” таянч дастури беш бўлимдан иборат: «Миқдор ва саноқ», 
«Катталик», «Геометрик шакллар», «Фазода мўлжал олиш», «Вақтга нисбатан 
мўлжал олиш». 
Энди ҳар хил гуруҳларда «Сон-саноқ» бўлими устида ишлаш услубияти 
ҳақида фикр юритамиз. 

Download 2,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish