12- маъруза: Тармоқ хавфсизлигига таҳдидлар ва заифликлар


Кириш ҳужумлари: Паролга қаратилган ҳужумлар



Download 246,38 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/10
Sana23.02.2022
Hajmi246,38 Kb.
#137114
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
12-maruza

Кириш ҳужумлари: Паролга қаратилган ҳужумлар 
Паролга қаратилган ҳужумлар нишондаги компьютер тизими учун 
назоратни қўлга киритиш ёки рухсатсиз фойдаланиш учун амалга оширилади. 
Паролга қаратилган ҳужумлар махфий катталикларни ўғирлашни мақсад 
қилади. Бунинг учун турли усул ва воситалардан фойдаланилади. Кенг 
тарқалган усулга қуйидагиларни келтириш мумкин: 

луғатга асосланган ҳужум; 

қўпол куч ҳужуми ёки бача вариантларни тўлиқ танлаш ҳужуми; 



гибрид ҳужум (луғатга асосланган ва қўпол куч ҳужумларига 
асосланган); 

Rainbow жадвали ҳужумлари (олдиндан ҳисобланган кенг тарқалган 
паролларнинг хэш қийматлари сақланувчи жадваллар). 
Кириш ҳужумлари: тармоқни снифферлаш 
Снифферлаш жараёни TCP/IP тармоғида пакетларни тутиб олиш, 
декодлаш, текшириш ва таржима қилишни ўз ичига олади. Ушбу жараённинг 
асосий мақсади эса ахборотни, фойдаланувчи Idсини, паролини, тармоқ 
маълумотларини, кредит карта рақамларини ва ҳак. ўғирлашдан иборат. 
Снифферлаш одатда пассив турдаги ҳужум турига киради. Бироқ ушб ҳужум 
бўлиб турганини билиш мураккаб. TCP/IP пакетда тармоқда алоқани ташкил 
қилувчи маълумотлар борлиги сабаб, ушбу ҳужум катта аҳамиятга эга 
ҳисобланади. Тармоқни снифферлашни учта асосий йўли мавжуд: 
Ички снифферлаш. Ташкилотдаги ходим ташкилот ичидан туриб 
тармоқни бевосита тутиб олиши мумкин. 
Ташқи снифферлаш. Ҳакер тармоқни ташқарисидан туриб тармоқлараро 
экран даражасида пакетларни тутиб олиши ва ўғирлаши мумкин. 
Симсиз снифферлаш. Ҳужумчи снифферланувчи тармоқнинг қайерида 
жойлашувидан қатий назар, симсиз тармоқларни кенг фойдаланилиши 
натижасида маълумотни қўлга киритиш имконияти мавжуд. 
Кириш ҳужумлари: Ўртага турган одам ҳужуми 
Ўртага турган одам (man in the middle attack, MITM) ҳужумида ҳужумчи 
ўрнатилган алоқага суқилиб киради ва алоқани бўлади. Бунда нафақат 
томонлар ўртасида алмашинадиган маълумотларга эга бўлади, балки сохта 
хабарларни ҳам юборади. MITM ҳужуми ёрдамида ҳужумчи реал вақт 
режимидаги алоқани, сўзлашувларни ёки маълумотлар алмашинув жараёнини 
бошқариши мумкин. MITM ҳужуми сессияни ўғирлаш ҳужумларининг бир 
кўриниши бўлиб, қуйидаги ҳолларда MITM ҳужумига мойиллик пайдо 
бўлади: 

логин вазифаси мавжуд шартларда; 

шифрланмаган ҳолатларда; 

молиявий сайтларда. 
MITM 
ҳужуми одатда телнет ва симсиз технологияларда кенг 
фойдаланилади. Ушбу ҳужумни TCP пакетларининг рақамланганлиги ва 
уларнинг тезкорлиги сабаб амалга ошириш мураккаб.
Бундан ташқари амалда қуйидаги кириш ҳужумларидан кенг 
фойдаланилади: 



такрорлаш ҳужумлари; 

имтиёзни ошириш ҳужуми; 

зарарланган DND ҳужуми; 
- Address Resolution Protocol (ARP) 
сўровини зарарлаш ҳужуми; 
- MAC (Media Access Control) 
манзилни қалбакилаштириш ҳужуми ва 
ҳак. 

Download 246,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish