6.5.3 Умумкасбий фанлар
6.5.3.1 Ҳозирги ўзбек адабий тили:
Адабий тил тушунчаси. Ўзбек адабий тилининг шаклланиш манбалари ва қонуниятлари. Ўзбек
адабий тилининг диалектал асослари. Ҳозирги ўзбек адабий тили сатҳлари. Улар орасидаги муносабат.
Назарий фонетика. Фонетика – ўзбек адабий тилининг товушлари тизимини ўрганувчи сатҳ
сифатида. Фонология – нутқ товушларини ўрганувчи сатҳ. Ўзбек тилида сўзнинг фонетик структураси ва
унинг асосий хусусиятлари. Фонема ва унинг вариантлари. Фонетик ҳодисалар ва уларнинг кўринишлари.
Ўзбек тилида урғу, бўғин ва уларнинг турлари. Оҳанг, сўз ва гап оҳанги, шунингдек, унинг ҳусусиятлари.
Ўзбек графикаси тараққиёти. Имло масалалари, ўзбек орфографиясининг асосий тамойиллари. Ўзбек адабий
тилининг орфоэпик тизими.
Do'stlaringiz bilan baham: |