6.5.2.4
Ўлкашунослик:
Кириш. Курснинг ўрганиш объекти, предмети, мақсади ва вазифалари. География фанлари
системасида ўлкашуносликнинг ўрни. Ўлкашуносликнинг турлари, географик ўлкашунослик.
Ўлкашуносликнинг тарих, археология, этнография ва топонимика билан алоқалари. Ўлкашуносликнинг
ривожланиш тарихи.
Ўлкашуносликнинг асосий манбалари: археологик, этнографик, топонимик манбалар, архив
ҳужжатлари ва музей экспонатлари.
Ўлкашунослик ва географик ўлкашуносликнинг ташкилий шакллари: давлат ўлкашунослиги, жамоат
ўлкашунослиги, мактаб ўлкашунослиги ва мактабдан ташқари ўлкашунослик. Ўлкашуносликда кузатув
ишлари. Экскурсия ва уни ўтказиш босқичлари. Мактаб ўлкашунослиги.
Таълим жараёнида ўлкашунослик материалларидан фойдаланиш. Синфдан ташқари ўлкашунослик
ишлари.
Ўлкашунослик музейларини ташкил қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |