Декабрь 2020 22-қисм
Тошкент
ТАЖРИБАВИЙ ГИПОТИРЕОЗНИ ТИРОКСИН ВА НЕЙРОМАК БИЛАН
КОМБИНАцИЯЛАНГАН ҳОЛДА КОРРЕКцИЯЛАШДА БОШ МИЯДАГИ
МОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАР.
Муминова Г.А.
Андижон давлат тиббиёт институти
Телефон: 97-346-15-83
e-mail: guyoxonmuminova@gmail.com
Аннотация: Гипотериоз инсон ривожланишининг барча босқичларида интелекту-
ал ва психик ривожланишига таъсир этади. Буни эрта аниқлаш ва олдини олиш муҳим
аҳамиятга эга. Шу сабабли ҳам биз бу мақолада катталарда гипотериоз ҳолатида бош мия
пустлоқ қавати ва гиппокампдаги морфологик ўзгаришларни ёритдик.
Калит сўзлар: Гипотериоз, бош мия морфологияси, гиппокамп, бош мия пўстлоғи,
нейропротектор.
Материал ва усуллар. 120 та оқ каламушларга 2,5 мг/100гр дозада меркозалин 21
кун давомида меъда ичига киритилиш йўли билан гипотиреоз ҳолати моделлаштирилди.
Гипотиреоз ҳолати шаклланганлигини тана харорати, тана вазнинг ортиши ва хайвонлар
умумий ҳолати назорат қилиниб, ТТГ, Т3 ва Т4 гормонлари аниқланиб тасдиқланди. Ги-
потиреоз ҳолати чақирилган каламушлар гуруҳларга ажратилди:Ушбу тезисда фақат 10-
кун давомида тироксин ва “нейромак” препаратлари билан даволанган каламушлар тек-
ширишга олинди. ҳайвонлар10 кундан сўнг декапитация усулида жонсизлантирилиб, бош
мия пўстлоқ қавати ва гиппокампдан бўлакчалар олинди. Бош мия тўқима бўлакчалари
формалиннинг 10% фосфат буферли эритмасида 72 соат қотирилди. Кейин сувсизлантири-
либ, парафинга қуйилиб, ғишчалар тайёрланиб, гистологик кесмалар олинди. Гистологик
кесмалар гематоксилин-эозин ва Ниссл бўёқларида бўялди ва ёруғлик микроскопи остида
ўрганилди.
Натижалар ва муҳокама. Гистологик текширув натижалари шуни кўрсатдики,гипотиреоз
ҳолати комбинацияланган коррекция қилинган Гипотиреоз ҳолати комбинацияланган кор-
рекция қилинган тажрибанинг 10-кунида бош мия пўстлоғи тўқимасида дисциркулятор,
шиш ва дистрофик ўзгаришлар деярлик йўқлиги, фақат айрим майда капиллярлар атрофи-
да майда ўчоқли локал шиш жараёни сақланиб қолганлиги кузатилади. Бу даврнинг ўзига
хослиги бош мия пўстлоғи тўқимасида юқорида кўрсатилган диффуз глиоз жараёнининг
бироз авж олганлиги аниқланади. Морфологик жиҳатдан глиал ҳужайраларнинг ҳар хил
шаклдалиги, айрим соҳаларида нейронлар атрофида концентрацияланган бўлса, бошқа
жойларида қон томирлар атрофида тўпланганлиги кузатилади. Бош мия тўқимасининг
нерв ҳужайралари олдинги даврлардан фарқли ўлароқ, зич жойлашганлиги, аксарияти ҳам
гипертрофияланиб, ҳам гиперхромазияланганлиги аниқланади. Уларнинг ядролари гема-
токсилин билан тўқ ва диффуз ҳолда бўялиб, таркибида хроматини кўпайганлиги кузати-
лади. Бош мия тўқимаси Ниссл усулида бўялган бош мия тўқимасидаги барча нейронлар,
жумладан пирамидал нейронлар ҳам нисбатан тўқ бўялганлиги, яъни улар цитоплазмасида
хроматофил модда миқдорининг кўпайганлиги ва тигроид модданинг нейронлар толалари
бўйлаб тарқаб борганлиги аниқланади. Нейронлар ядролари асосан думалоқ ва ундаги
ядрочалалри тўқ кўкга бўялганлиги кузатилади.
Тажрибанинг 10-кунларига келиб, гиппокамп тўқимасида дисциркулятор, шиш ва дис-
трофик жараёнларга хос морфологик белгилар батомом йўқолганлиги кузатилади. Гип-
покамп нейронлари ўзига хос, яъни тасмасимон кўринишдаги ҳужайралар тўпламини
сақлаб қолган, тасма таркибидаги барча нейронлар, яъни чет қаторидаги думалоқ шак-
лдаги нейронлар, ўртада жойлашган пирамидал нейронлар ўзининг гистотопографик ва
гистокимёвий тузилишини сақлаб қолган. Барча турдаги нейронлар цитоплазмаси эозин
билан тўқ бинафша рангга, ядролари тўқ сиёҳ рангга бўялганлиги, уларнинг морфофунк-
ционал ҳолатининг фаоллашганлигидан далолат беради. Нейронлар тасмаси атрофидаги
мия моддаси ҳам эозин билан оч бинафша рангга бўялган, таркибидаги глиал ҳужайралар
ҳам морфологик жиҳатдан фаоллиги сақланиб қолган. Гиппокамп тўқимаси Ниссл усулида
бўялганда, ундаги нейронлар морфофункционал ҳолатининг фаоллигини цитоплазмасида-
27
Do'stlaringiz bilan baham: |