Лимон меваларнинг шифобахшлик хусусиятлари


Лимон ўсимлигини агробиологик хусусиятлари



Download 246,57 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/5
Sana23.02.2022
Hajmi246,57 Kb.
#135702
1   2   3   4   5
Bog'liq
limonchilikk

Лимон ўсимлигини агробиологик хусусиятлари 
Лимон ўсимликлари иссиқсевар бўлганлиги боис, у совуққа чидамсиз, шу сабабли унинг 
меваларининг етилиши учун жуда кўп миқдорда фойдали иссиқ ҳарорат йиғиндисини 
талаб қилади. Шунинг учун республикамизда лимон ўсимликларини ҳимоя қилинган 
жойларда, яъни иссиқхона ва ҳандакларда экиб ўстирилади (лекин, ушбу 
иншоотларнинг усти ёз фаслида очиб қўйилади). 
Лимон ўсимликлари қулай ўсиб-ривожланиши ва ҳосил тугиши учун 4000ºС
дан ортиқ 
фойдали ҳарорат йиғиндисини талаб қилади. Бироқ, лимон мевалари -2,5°С, барг ва бир 
йиллик новдалари -3–4°С да зарарланиб, ҳароратнинг -5–6°С гача пасайиши қарироқ 
шохларнинг ҳалок бўлишига олиб келиб, -8–9
о
С да эса ўсимликни бутунлай совуқ 
уради. 
Иссиқхона ва ҳандакларда об-ҳаво шароитларига, ўсимлик ёшига, мева бериш 
даражасига ва бошқа омилларга қараб суткалик ҳаво ҳарорати +12ºС
бўлиб, тупроқ 
ҳарорати +5ºС да лимон ўсимликларининг куртаклари очилиб новдалари ўса бошлайди. 
Февраль бошларида пластик моддалар ажралиб чиқади, шунингдек, кўп миқдорда 
гулкуртаклар вужудга келади, булар юқори ҳосил олиш учун катта аҳамиятга эга. 
Иссиқхона хамда ҳандакларда ўртача ҳаво ҳарорати 16–18ºС ва тупроқ ҳарорати 14–
17ºС бўлганда лимон гулининг ғунчалари шаклланади. Март-апрель ойларида 
иссиқхона ва ҳандакда ҳаво ҳарорати 18–22ºС ва тупроқ ҳарорати 21ºС бўлганда гуллари 
қийғос очилиб, гуллаш давомийлиги 20–25 кунни ташкил этади. 
Мева тугунларини шаклланиб ва тутиб қолиши учун ушбу ҳароратни ушлаш мақсадга 
мувофиқдир. Лимон ўз-ўзидан ва четдан чангланадиган ўсимлик бўлганлиги сабабли 
асалариларда фойдаланиш тугунчаларнинг кўпроқ ҳосил бўлишига ёрдам беради. 
Апрель охири май бошларида суткалик ўртача ҳарорат 22ºС бўлганида меваларнинг 
шаклланиш босқичи бошланади ва июннинг биринчи ўн кунлигида ҳаво ҳарорати 25,4ºС 
бўлганида тугайди. 
Мева тугиши ва уларнинг ривожланиши учун биринчи ўн кунликда ҳаво 20–25ºС
гача 
қизиши ва нисбий намлик 70–80% бўлиши зарур. Бундай шароитда лимон ўсимлиги 
анча яхши гуллаб мўл ҳосил тугади. Ҳаво қуруқлиги ва ҳароратнинг кескин ошиши 
тугунларнинг кўплаб тўкилиб кетишига олиб келиши мумкин. Май-июнда ойларида 
лимон меваси тез ривожланади, кейин ўсиши бир оз секинлашади. Шу билан бирга
октябр ойигача пўсти сарғайгунча йириклашаверади. Ноябрь-декабрь бошларида мева 
пишиб, ноябрда лимон ўсимлиги тиним даврига киради. Ушбу даврда иссиқхона ва 
ҳандакда ҳарорат ўртача +8ºС
дан ошмаслиги керак. 
Академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот 
институти ҳамда бир қатор хўжаликларни тажрибаси шуни кўрсатдики, мамлакатимизда 


фаол ҳароратнинг юқори бўлиши лимон навлари ичида энг кўп экилган Мейер навидан 
яхши сифатли мўл ва мунтазам ҳосил олиш имконини берди. Бу нав нисбатан кичиклиги 
ва эрта мева бера бошлаши билан фарқланиб, (кўчати ўтқазилгандан сўнг 2-йили), у 
маҳаллий шароитга кўпроқ мослашган. 
Лимон ўсимлиги барглари 2–3 йил яшайди ва аста-секин алмашинади. Ёш (1 
йиллигигача) барглар озиқ моддаларни фақат истеъмол қилади, қарироқлари эса озиқ 
моддаларни ўсиш ва ҳосил тугиш учун туплайди. 
Лимонни Мейер нави совуққа унчалик чидамли бўлмаганлиги учун уни ҳандак ва 
иссиқхоналарда ўстирилиб, иссиқхоналарда етиштириладиган бошқа ўсимликларга 
нисбатан иссиқлик кам сарфланади. Ҳандакда ушбу нав қисқа муддатда ўсиб-
ривожланиб, парвариш қилиш енгиллашади ҳамда юқори ҳосилдорликни таъминлайди. 
Агар ҳандакларда ўстирилганда битта дарахтдан тўлиқ ҳосилга киргач ўртача 200–250 
тагача мева олинса, иссиқхоналарда эса кучли ривожланган дарахтдан 400–500 тагача 
лимон меваси олиш мумкин. 
Лимонни Мейер навидан узоқ йиллар давомида юқори ва барқарор ҳосил олишнинг 
муҳим шарти бу нав талаблари билан уни ўстириш шароитлари ўртасида мувофиқликни 
таъминлашдир. Шунинг учун иссиқхоналарни ҳам, ҳандакларни ҳам бу иншоотлар 
лойиҳасига қатъий риоя қилган ҳолда қуриш ҳисобланади. Яъни, шимолдан жанубга ёки 
шимолий шарқдан жанубий ғарбга қаратиб қуриш мақсадга мувофиқ. Бунда лимон 
ўсимлигига кун давомида қуёш нури бир текис тушади 
Лимоннинг ўсиши ва ривожланиши учун тупроқ шароити муҳим аҳамиятга эга. Сизот 
сувлари яқин жойлашган шўр ерларда ва структурасиз тупроқларда мутлақо ўса 
олмайди. Зичлиги ўртача қумоқ тупроқли ерлар ва сув ҳаво ўтказувчанлиги яхши бўлган 
енгил тупроқлар лимон ўсимлиги учун мосдир. 

Download 246,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish