Касб психологияси шахсда касбга доир билим, кўникма, малакаларни шунингдек



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/148
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#135175
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   148
Bog'liq
УМК-касб.пси.-мажмуа

Интернет сайтлари 
 
22. www.gov.uz – Ўзбекистон Республикаси хукумат портали. 
23. 
www.lex.uz
 – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий 
базаси. 
24. www. ziyonet.uz 
25. 
www.tdpu.uz 
26. 
www.pedagog.uz 
27. 
www.psychology.uz 
28. 
www.nutq.intal.uz 


189 
 


190 
Фаннинг ишчи ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим 
вазирлиги 201__ йил “___”________даги ______-сонли буйруғи билан (буйруқнинг
___-иловаси) тасдиқланган “Касбий педагогика.” фани дастури асосида тайёрланган. 
Фан 
дастури 
Тошкент 
тиббиёт 
академияси 
Кенгашининг 
201__йил 
“___”_________________даги “_____“ -сонли баёни билан тасдиқланган. 
Тузувчилар:
Н.А. Асқарова 
− ТТА, “Педагогика ва психология” кафедраси
ўқитувчиси 
 
Тақризчилар:
 
Д.И. Рузиева 
− ТДПУ “Умумий педагогика” кафедраси мудири, 
профессори. 
Ш. Мамаражабов 
− Тошкент тўқимачилик ва енгил саъноат институти “Касбий 
таълим” кафедраси, доцент 
 
 
ТТА тиббий-педагогика
факультети декани: 
2017 йил “_____” _______________ _________ проф.А.А. Хамраев 
(имзо)
 
“Педагогика ва психология”
кафедраси мудири: 
2017 йил “_____”_________________ _________ проф. Б.М. Умаров
(имзо) 
 
1.Ўқув фани ўқитилиши бўйича услубий кўрсатмалар 
Ўзбекистонни иқтисодий хаётидаги ўзгаришлар касбий таълим тизими олдига янги ва 
мураккаб вазифаларни қўймоқда, таълим жараёнини таъминловчиларидан, юқори 
даражадаги маҳоратни талаб килмоқда. Бўлажак мутахассисларни касб таълими 
соҳасидаги билимларини ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик муаммолари, касбий 
педагогик фаолиятнинг ташкилий асослари, касб таълимининг мазмунини назарий ва 
амалий томонларини ўрганишда “Касбий психология” фани муҳим аҳамият касб этади. 
Президентимиз таъкидлаганларидек, “...замон талабларига мос мутахассис тайёрламоқчи 
эканмиз, биринчи навбатда ўқув юртларимизнинг шакли, қиёфаси ва таркиби, моддий 
базаси ҳам замонавий бўлиши керак”
17
. Талабаларга мазкур фан хусусиятлари 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов ўз маърузаларида “Юртимиз таълим 
17
И.А.Каримов. Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада 
юксалтиришдир. – Тошкент: «Ўзбекистон», 2010. – 80 бет.


191 
ва тиббиёт муассасаларини замонавий талаблар ва халкаро андозалар асосида 
ривожлантириш, уларнинг моддий техник базасини мустахкамлаш борасидаги ишларни 
тизимли амалга ошириш максадида 2011 йилда бюджетдан ташкари таълим ва тиббиёт 
муассасаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва жихожлаш жамгармаси 
ташкил этилди ва у 2012 йилнинг биринчи кунларидан иш бошлади”
18
, “Жаҳон молиявий 
– иқтисодий инқирози Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва 
чоралари” ҳамда “Асосий вазифамиз – Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини 
янада юксалтиришдир” номли асарларида келтирилган маълумотлар, асосий тушунча ва 
қарашлар, устивор йўналишлар ва хулосаларни пухта ўзлаштиришлари, келгуси 
фаолиятларида самарали фойдаланишлари хамда ижодий ёндашишларини таъминлаш 
фаннинг олдида турган асосий вазифалардан биридир. “Фанни малакали кадрлар билан 
таъминлаш, ходимларнинг профессионал билимдонлиги даражасини ошириш, уларнинг 
қобилиятларини рўёбга чиқариш учун барча шароитларни яратиш илмий жараённи 
жадаллаштиришнинг 
асосий 
омилидир”
19
каби 
фикрлари 
мутахассисларнинг 
профессионал малакаларини оширишга йўналтирилган. Педагог ўзининг билими, ташқи 
қиёфаси, юриш-туриши ва муомала маданияти билан талабаларга ўрнак бўлмоғи, шу 
билан бирга ўқитувчи ҳозирги замон иқтисодий педагогика фанининг янги усул ва 
услубларидан хабардор бўлиши керак. Бир сўз билан айтганда педагог замонавий 
педагогик технологиялардан фойдаланиб, юқори малакали касб эгаси бўлиб, унинг 
педагогик маҳорати замон талабларига мос бўлиши лозим. Юкоридагиларни ҳисобга 
олган холда “Касбий психология” фанини ўрганишда педагогик махорат, педагогик 
техника, педагогик қобилият, муомала маданияти, педагогик махоратни оширишда 
педагогик технологияларни ўрни ва роли ҳақидаги маълумотлар ёритиб берилган. Жахон 
молиявий – иқтисодий инқирози, фан ва техникани ривожлантириши, уларни 
интеграциялашуви, илмий-техникавий тараққиёт шароитида, янги технологияларни пайдо 
бўлиши, мутахассисдан кенг касбий ва маданий дунёқарашга эга бўлишга оид касбий 
таълим тушунчаларини назарий – амалий ўрганиш ва тадқиқ этиш лозимлигини 
кўрсатмоқда. 
Маълумки, қабул қилинган “Таълим тўғрисида” ги қонун ва “Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастури” да шахс камолоти энг асосий масала қилиб олинган. Республикамизда 
уларда кўрсатиб ўтилган вазифаларни рўёбга чиқариш бўйича жиддий ишлар амалга 
оширилмоқда. Ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида оила, тарбия, муассасалари, ишлаб 
чиқариш корхонаси ва жамоат ташкилотларида педагогик психологиядан фойдаланиш 
таълим ва тарбиянинг шахслараро ижобий муносабатлар ўрнатишнинг, ишлаб чиқариш 
самарадорлигини оширишнинг гаровидир.
Шу маънода бакалаврларни “Касбий психология” курсининг предмети, методлари, 
таълим-тарбия самарадорлигидаги ўрни ва моҳиятини билиш муҳим ҳисобланади. 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish