Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини



Download 10,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/258
Sana23.02.2022
Hajmi10,51 Mb.
#130560
TuriСборник
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   258
Bog'liq
Toplam-2-1

Adabiyotlar: 
1. 
К. Блажис . “Телемедицина”. 2001. Спец Лит
2. 
http://uza.uz
 
 
КАНАЛЛАРИ ТЎЛҚИН УЗУНЛИГИ БЎЙИЧА ЗИЧЛАШТИРИЛГАН 
ОПТИК УЗАТИШ ТИЗИМЛАРИДА ЁРУҒЛИК МАНБААЛАРИНИНГ 
ИШОНЧЛИЛИГИГА ТАЛАБЛАР ТАДҚИҚИ 
Б.А. Тургунов 
Мухаммад Ал-Хоразмий номидаги ТАТУ фарғона филиали 
 
Сўнги бир неча йиллар давомида мамлакатимизда жамиятнинг турли 
сохаларида янгиланишлар ва такомиллаштириш ишлари жадал суръатларда 
амалга оширилмоқда. Ахборот-коммуникация тизимлари ҳам бундай 
мустасно эмас албатта. Мамлакатимиз телекоммуникация тармоқларида турли 
участка ва тугунларида модернизация ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан 
коммутация тугунлари рақамли коммутация тизимларига ўзгартирилган 
бўлса, эндиликда уларни пакетли коммутация тизимларига модернизация 
қилинмоқда.


300 
Малакатимиз транспорт алоқа тармоқлари бугунги кунда тўлиқ оптик 
технологиялари асосида модернизация қилинган бўлиб уларнинг тезлиги 
сониясига бир неча ўнлаб гегабитни ташкил этади. Бундай оптик транспорт 
тармоқлари ташкил этишда каналлари тўлқин узунлиги бўйича юқори 
зачланишга эга транспорт тармоқ технологияси кенг қўлланилмоқда. Бундай 
технология асосида ташкил этилган оптик транспорт тармоқларида ташкил 
этиладиган оптик каналлар сони қўшни каналлар орасидаги химоя 
полосасининг кенглигига боғлиқ. Масалан бундай тизимларда каналларни 
хосил қилишдаги қадамлар 0,4; 0,8; 1,6 ва 3,2 нм ни ташкил этади. Оптик 
узатиш тизимларида хосил қилинадиган каналлар сонини ортириш учун 
каналлар орасидаги фарқ частота полосасини кичрайтириш лозим. Оптик 
каналлар орасидаги частота фарқининг кичиклашуви бундай оптик алоқа 
тизимларида қўлланилувчи оптик ёруғлик манбааларининг нурланиш 
параметр ва таснифларига бўлган талабларни ортишига олиб келади. Хусусан 
бундай тизимларда ёруғлик манбааларга қуйидаги асосий талаблар қўйилади 
[1]: 
 
Нурланишнинг юқори барқарорлиги (яъни харорат ва бошқа 
параметрлар ўзгаришига кам боғлиқлиги); 
 
Нурланиш спектрал кенглигининг торлиги; 
 
Нурланиш концентрациясини кичик майдонга йўналганлиги; 
 
Нурланиш манбаининг ишлаш тезкорлиги, яъни нурланишни 
хосил қилиш ва ўчиқ тезлигининг юқорилиги; 
 
Нурланинг юқори когорентликка эга бўлиши; 
 
Нурланиш частотасининг қайта созлана олиш имконияти ва 
хокозо. 
Бундан ташқари юқорида санаб ўтилгандан ташқари барча оптик алоқа 
тизимларида қўлланилувчи ёруғлик манбаларига бўлган талаблар мавжуд. 
Масалан: ишлаш муддатининг узоқлиги (10

соатдан кам эмас) турли механик 
таъсирларга юқори чидамлилик, нархининг пастлиги ва хокози.
Бугунги кунда оптик алоқа тизимларида асосан қуйидаги тўрт турдаги 
лазер диодлар оптик ёруғлик манбаи сифатида қўлланилиб келинмоқда: 
 
Фабри-Перо резонаторли ЛД (лазер диодлар) FP; 
 
Тақсимланган тескари алоқали ЛД; 
 
Тақсимланган Брегг акслантиргичли; 
 
Ташқи резонаторли. 
FP лазерлари юқори техник таснифга эга эмас ва шунинг учун узатиш 
тезлиги катта бўлмаган тизимларда ўзининг оддий конструкцияси ва паст 
нархига эгалиги боис кенг қўлланилишга эга. Такидлаш керакки қўна 
каналларнинг максимумлари кичик бўлган холларда ҳам, яъни бир модали 
режим амалга оширилганда ҳам, маълумот узатиш тезлиги ортиши билан 
бундай FP лазерларда модаларда қувватни қайта тақсимланиши кузатилади ва 


301 
каналларнинг спектрал кенглигини динамик ошиб кетиши (1-2 ГГц модуляция 
частотасида 10 нм гача) каби паразит эффектларга олиб келади.
Бундай паразит эффект оптик резонаторларини ташкил қилниши бўйича 
фарқланувчи ва FP лазерларининг модернизацияси хисобланган навбатдаги уч 
турдаги ЛД ларда кузатилмаёди.
Тақсимланган тескари алоқали лазер диодлар (DFB лазер) ва 
тақсимланган брегг акслантиргичли лазер диодлар (DBR лазер)да FP 
лазерининг резонаторини модификация қўлланилган.
Так, преимуществами DFB ва DBR лазерларнинг FP лазерларига 
нисбатан афзалликлари қуйидагича: 
 
Нурланиш тўлқин узунлигининг харорат ва инжексия токининг 
ўзгаришига кам боғлиқлиги; 
 
Нурланишнинг юқори барқарорлиги; 
 
Модуляция чуқурлигининг 100 % лиги ва хокози.
Шунингдек такидлаш керакки FP лазерлари учун харорат 
коэффициенти, яъни нурланиш тўлқин узунлигининг ўзгаришини 
хароратнинг ўзгаришига боғлиқлиги 0,5-1 нм/°С га тенг, айни пайтда DFB 
лазерлари учун бу коэффициент 0,07-0,09 нм/°С га тенг. Основным 
недостатком DFB ва DBR лазерларининг асосий камчиликлари уларнинг 
ишлаб 
чиқариш 
технологиясининг 
мураккаблиги 
ва 
нархининг 
қимматлилигидир. 
Ташқи резонаторли лазерлар (ЕС лазерлар) да частоатани қайта созлаш 
диапазони 30 нм гача етади ва шунинг учун ЕС лазерлар тўлқин узунлиги 
бўйича зичлаштириш қурилмаларида ва оптик толақ алоқа линиялари учун 
ўлчов асбобларини ишлаб чиқишда тенгсиздир[2].
1-расм. ЕС ташқи резонаторли ЛД тузилиш схемаси 
ЕС лазерларининг шунингдек нурланиш частотасини харорат 
ўзгаришларига боғлиқлик коэффициенти ҳам бошқа ЛД га нисбатан ижобий 
қийматга эга.
Канлалли тўлқин узунлиги бўйича юқори зичлаштирилган DWDM 
тизимларида ёруғлик манбааларининг нурланиш барқарорлигига бўлган 


302 
талабнинг юқориги, юқорида такидланганидек бундай тизимларда каналлар 
сонининг ортиши улар ўртасидаги фарқни кичрайишига олиб келади. Бундай 
холатда каналлар аро ўзаро ўтишлар юзага келиш эхтимоллиги ортади. 
Шунинг учун ҳам DWDM тизимларида оптик узатувчи модулларда нурланиш 
барқарорлигини таъминлаш мақсадида узатувчи модул таркибида микро 
холодилниклар хосил қилинади ва модул ичидаги хароратни барқарор 
сақалашга ҳаракат қилинади.

Download 10,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   258




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish