Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат


Тери касалликлари, қон оқиши, ўпка сили, ўпка раки, аллергик



Download 2,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/69
Sana23.02.2022
Hajmi2,55 Mb.
#128498
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   69
Bog'liq
'Tibbiy bilim asoslari (1)

Тери касалликлари, қон оқиши, ўпка сили, ўпка раки, аллергик 
ҳолатларда ханталмаларни қўллаш мумкин эмас. 
Беморнинг ханталма қўйиладиган соҳасидаги тери кўздан 
кечирилади. Терида тошмалар, тирналган жойлар, яралар 
бўлмаслиги керак. 
Ханталмани илиқ (35
0
Сли) сувда намлаб, кейин силкитилади, 
сўнгра тананинг керакли соҳасига ханталма томони билан 
қўйилади(74-расм). Устидан сочиқ билан ёпилади. 10-15 дақиқа 
ўтгач ханталма олинади. Ханталма қўйилган соҳа териси илиқ сув 
билан намланган юмшоқ мато билан ювилиб, қуруқ қилиб 


57 
артилади. Бемор кийинтирилиб, иссиқ ўраб-чирмаб қўйилади. 
Ханталмаларни ҳар куни эмас, кун оша қўйиш мумкин. 
 
БАНКАЛАР 
 
Банкалар врач томонидан тайинланадиган даво муолажаларидан 
бири ҳисобланади. Улар яллиғланиш ҳодисаларини сўрилиши, 
оғриқни камайишига ёрдам беради. Банкалар четлари силлиқ, туби 
юмалоқ колбасасимон шиша стаканчалардир. 
Кўкрак 
қафаси органларидаги яллиғланиш жараёнлари, 
қовурғалараро невралгиялар, радикулитлар, ўткир ва сурункали
миозитларларда тавсия этилади. 
Монеликлар. Ўпкадан қон оқиши, ўпка сили, кўкрак қафаси 
ўсмалари, тери касалликлари, аллергик ҳолатлар, эпилепсия. 
Одатда банкалар бемор ётган ҳолатда 10 тадан 20 тагача 
қўйилади. Ишлатишдан олдин уларни илиқ сув билан яхшилаб 
ювилади, қуруқ қилиб артилади. Сўнгра банкалар қўйиладиган соҳа 
кўздан кечирилади.
Кўпинча банкаларни кўкрак қафасининг орқа томонига, орқага, 
белга қўйилади. Банка қўйиладиган соҳа терисини жун босган 
бўлса, у қириб ташланади ва яхшилаб ювилади, вазелин суртилади. 
Бунда банкалар терига зич ёпилади ва тери куйиб қолмайди. Метал 
стерженга яхшилаб пахта ўралади ва у спиртга ботирилади. 
Суюқликнинг ортиқчаси тампондан силкитиб туширилади. Шундан 
кейин метал стерженга ўралган пахта ёқилади. Банкани беморни 
танасига яқинлаштириб, ёниб турган тампонни 2-3 секундга банка 
ичига тикиб, унинг ҳавоси чиқарилади. Зудлик билан керакли 
соҳага қўйилади.
Банка ичида вакум ҳосил бўлганлиги сабабли, унинг тагидаги 
тери 1-3 см баландликкача тортилади ва тиниқ қўнғир тусга киради. 
Банкалар терида 15-20 дақиқагача туриши керак. Белгиланган 
муддат ўтгандан кейин, банка олинади. Бунинг учун банкани 
эҳтиётлик билан бир оз четга буриб, иккинчи қўл бармоқлари билан 
банка четидаги тери босилади. Банка ичига ҳаво кириши билан 
осонликча теридан ажралади. Банка олингандан кейин тери 
артилади, беморни иссиқ қилиб ўраб ётқизиб қўйилади. Банкалар 
кун оша ёки ҳар уч кунда қўйилади. 


58 
Банкалар ишлатилгандан кейин яхшилаб артилади ва махсус 
яшикчаларга териб қўйилади.. Бошқа керакли жихозлар ҳам шу 
яшикда сақланади. 

Download 2,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish