176
тоифаси
доимо мавжудки, улар объектив сабабларга кўра (ёши,
соғлигининг ёмонлиги, мамлакатдаги ишсизлик даражаси ва бошқалар)
ишлаб чиқаришда иштирок эта олишмайди. Шунинг учун улар тўғрисида
қайғуришни давлат ўз зиммасига олиши зарур, яъни яратилган миллий
даромаднинг бир қисмини улар фойдасига қайта тақсимлаши лозим.
Аҳоли ўртасида кучли иқтисодий тенгсизликнинг олдини олиш
мақсадида даромадни тақсимлаш ва қайта тақсимлаш бўйича давлат чора-
тадбирлари тизими
ижтимоий сиёсат деб юритилади.
Кенг маънода ижтимоий сиёсат деганда, шахс ҳаёт
фаолиятини
шундай шароитларини яратиш ва тутиб туриш бўйича кўрилган барча
чора-тадбирлар тушуниладики, у шахснинг ривожланишига ёрдам беради
ва унинг ижодий имкониятлари тўлиқ намоён қилишини рағбатлантиради.
Бозор иқтисодиётига ўтишнинг илк босқичларидаги
ижтимоий
муҳофаза тадбирлари бутун аҳолига нисбатан қўлланилди, бу эса
мамлакатда барқарорликни сақлашнинг муҳим омили бўлди. Мунтазам
равишда кўриб чиқилаётган турли миқдордаги иш ҳақи, пенсия, стипендия
ва ҳар хил нафақа, товон пули кўринишидаги бевосита пул тўловлари кенг
қўлланилди, имтиёзлар ҳамда турли қўшимча туловлар тизими аҳолини
ижтимоий муҳофаза қилиш даражасини бирмунча оширди. Энг кам
миқдорлардаги меҳнат ҳақи ва пенсияларнинг солиққа
тортилмаслиги
белгилаб қўйилди. Корхоналарнинг ўз ходимларига ижтимоий ёрдам
кўрсатиш борасидаги харажатлари қисман бюджет маблағлари ҳисобидан
тўлдирилди. Оммавий равишда талаб қилинадиган товарлар ва хизматлар
кўпгина турларининг нархлари ўртасидаги тафовут ўрни қопланди.
Мураккаб иқтисодий аҳвол юзага келганига қарамай, Ўзбекистонда
аҳоли учун энг муҳим ижтимоий вазифаларни ҳал этиш мақсадида зарур
маблағлар излаб топилди. Ислоҳотларнинг дастлабки босқичида ижтимоий
муҳофазага ажратилган давлат харажатлари республика бюджетининг
учдан бир қисмини ташкил этди.
Ўша даврда ишлаб чиқилган ижтимоий сиёсат ўз олдида
турган
вазифаларни амалга оширди ва айни вақтда бозор иқтисодиётига хос
заруриятни – ижтимоий ёрдам чоралари ва воситаларини ўзгариб турган
шароитга мувофиқ тарзда доимо мослаш заруриятини юзага келтирди.
Барча аҳолига мўлжалланган ижтимоий сиёсат ёрдамга эҳтиёжнинг
кўпроқ ва камроқ даражаси каби жуда муҳим омилга нисбатан сезгирликни
қўлдан бой берди. Шундай бўлиб чиқдики, кам таъминланган фуқролар
ҳам, тўла таъминланган фуқаролар ҳам бир хилда мадад оларди. Бунинг
устига, дотация жорий этилган асосий товар ва хизмат турлари ҳақиқатан
истеъмол этилишига нисбатан улардан айни шундай ёрдамга камроқ
муҳтож бўлган кишилар кўпроқ фойдаланиб қолишди.
Ҳақиқатан ҳам муҳтож кишилар учун кам самара берган беҳуда
сарф-харажат маблағларнинг сочиб юборилишига сабаб бўлди. Шуни
айтиш кифояки, фақат республика бюджети орқали 30 хил турли
177
йўналишлар бўйича ёрдам кўрсатилган.
Объектив равишда ижтимоий
муҳофаза қилиш воситаларини қайта йўналтириш зарурати, ялпи
ижтимоий мадад бериш йўлидан чиндан ҳам ёрдамга муҳтож кишиларга
ёрдам кўрсатишнинг табақалашган,
манзилли тизимига ўтиш
зарурати
туғилди.
Республикада
чиндан
ҳам
муҳтож
одамларга
манзилли,
табақалашган ёрдам беришга адолат ғоясига оғишмай амал қилиш қоидаси
асос қилиб олинди.
Ижтимоий ёрдам тизимининг адолат мезонига бўйсундирилиши
аҳоли учун ғоят оддий ва равшан бўлган тақсимот воситаларини талаб
қилди ва улар ишлаб чиқилди.
Мустақиллик йиллари аҳолини ижтимоий муҳофаза этиш тизими
тубдан ўзгартирилди. Мазкур ўзгариш ислоҳотлар ижтимоий дастурини
амалга ошириш биринчи босқичининг энг муҳим якуни бўлди ҳамда бозор
муносабатлари ривожланишига мос янги устивор йўналишларга
ўтилганлигидан далолат берди.
Янги тизим ижтимоий ёрдамдан аниқ фойдаланувчиларга пухтароқ
йўналтирилган. Булар, аввало, мамлакат келажаги –
болалар, шунингдек,
Do'stlaringiz bilan baham: