Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат университети


 Меҳнатдан қониқиш ҳосил қилишнинг ижтимоий моҳияти



Download 2,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/272
Sana23.02.2022
Hajmi2,91 Mb.
#126638
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   272
Bog'liq
mehnat iqtisodiyoti va sotsiologiyasi

 
3. Меҳнатдан қониқиш ҳосил қилишнинг ижтимоий моҳияти, 
унинг тузилиши ва эмпирик омиллари 
Меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш – бу, ходимнинг меҳнат 
мазмунига, 
характери 
ва 
шарт-шароитларига 
қўядиган 
талабларининг мувозанатли ҳолати, бу талабларни амалга ошириш 
имкониятларига субъектив баҳо беришдир. Инсон ёки кишилар 
гуруҳининг ўз меҳнат фаолиятига, унинг турли жиҳатларига баҳо бериш 


163 
муносабати, 
ходимнинг 
мазкур 
корхонага, 
меҳнат 
жамоасига 
кўникишининг умумий ва хусусий қониқиш ҳосил қилиши мавжуд бўлиб, 
бунда биринчиси – умуман қониқишни билдирса, иккинчиси меҳнатнинг 
турли жиҳатлари ва ишлаб чиқариш вазияти элементларидан қониқиш 
ҳосил қилишни кўрсатади. 
Меҳнатдан қониқиш ҳосил қилишнинг етарли даражада аниқ бир 
қатор омиллари борки, улар унинг инсон ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги 
роли, функцияси, оқибатларини, меҳнатни ташкил этиш ва бошқаришдаги 
аҳамиятини акс эттиради. 
1. Одамларнинг 
турмушдаги, ижтимоий-иқтисодий тизимдаги 
қулайликка, ижтимоий шароитга муносабатини ўрганиш натижасида шу 
нарса аниқланганки, иш ва мартаба улар учун шахсий ҳаёт, саломатлик, 
тўлақонли дам олиш билан бир қаторда анча аҳамиятли ҳисобланади. 
Хуллас, меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш, аввало, ижтимоий қониқиш 
ҳосил қилиш, шахслар, гуруҳлар, аҳоли, миллат ҳаётининг энг муҳим 
сифат кўрсаткичидир. 
2. Меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш функционал-ишлаб чиқариш 
аҳамиятига эгадир. У ишнинг миқдор ва сифат натижаларига, 
топшириқларнинг шошилинч ва аниқ бажарилишига, бошқа кишиларнинг 
меҳнатга муносабатидаги ўзига хос томонларга таъсир кўрсатади. 
Меҳнатга 
муносабат 
ходимнинг 
ўз 
ишчанлик 
сифатлари 
ва 
кўрсаткичларига мустақил баҳо беришига асосланиши мумкин. Шу билан 
бирга ўз-ўзидан қониқиш ва қониқмаслик ҳам аниқ ҳолларга қараб ишга 
ижобий ва салбий таъсир кўрсатиши мумкин. 
3. Иш берувчининг одамлар ишдан қониқиш ҳосил этиши тўғрисида 
ғамхўрлик 
қилиши 
бошқарув 
муомаласи, 
умуман, 
меҳнат 
муносабатларининг айрим муҳим типларини белгилаб беради. Иш берувчи 
кўпинча меҳнатни инсонпарварлаштириш тўғрисидаги ҳар қандай 
тадбирнинг ишлаб чиқариш - иқтисодий самарадорлигига ишончсизлик 
билан қарайди, уларга маблағ ажратилишини нооқилона иш деб 
ҳисоблайди. Ана шу мақсадлар учун маблағлар кўпинча касаба 
уюшмалари, ҳуқуқий идоралар ёки омма (ходимлар)нинг тазйиқи билан 
сарф этилади. Бу ҳол “меҳнатдан қониқмаслик” каби кўрсаткичнинг ишлаб 
чиқариш соҳаси учун муҳимлиги ва аҳамиятини тушунмаслик туфайли 
содир бўлади. 
4. Меҳнатдан 
қониқиш 
ҳосил 
қилиш 
кўпинча 
кадрлар 
қўнимсизлигига сабаб бўлиб, унинг олдини олиш юзасидан тегишли
ҳаракатлар қилиш зарур бўлади. 
5. Ходимнинг нуқтаи назаридан меҳнат хусусияти ва шарт-
шароитлари раҳбар обрў-эътиборининг энг муҳим омилидир. 
6. Меҳнатдан қониқиш даражасига қараб ходимларнинг талаблари ва 
даъволари ортади ёки камаяди, шу жумладан, иш учун мукофотлашга 


164 
нисбатан талабни оширади (меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш меҳнатга ҳақ 
тўлашга нисбатан танқидийликни пасайтиради). 
7. Меҳнатдан қониқиш ҳосил қилиш айрим ходимлар ва меҳнат 
гуруҳларининг ҳар хил хатти-ҳаракатларни тушунтириш, талқин 
қилишларнинг универсал мезони ҳисобланади. У маъмуриятнинг 
ходимлар билан муомала қилиш услуби, усули, жиҳатларини белгилаб 
беради, яъни қониқиш ҳосил қилган ва қилмаган ходимлар хулқ-атвори, 
уларни бошқариш фарқ қилади. 
Одатда, меҳнатдан қониқиш ҳосил қилишни турли хил омиллар 
йиғиндиси билан ўлчайдилар. Корхона, меҳнат ташкилоти, фирма ва 
ҳоказолар доирасида қуйидаги кўрсаткичларни ажратиб кўрсатиш мумкин: 

Download 2,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   272




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish