133
5.23. Ёпиқ тақсимлаш мосламалари
БПП дан олинган электроэнергияни 6-20кВ кучланишда
истеъмолчиларнинг подстанцияларига, тақсимлаш
пунктларига ва
алоҳида
электроприѐмникларга
тақсимлаш
учун
район
подстанцияларидаги тақсимлаш мосламалари барпо қилинади.
Жиҳозларни ичкарида ўрнатиш учун улар ѐпиқ (ЁТМ) ва ташқарида
ўрнатиш учун очиқ (КРУН) бўлиши мумкин. ЁТМ хизмат кўрсатиш
учун ва ремонт қилиш учун қулай ва ҳавфсиз бўлиши керак.
Токолибборувчи қисимлар камераларга жойлаштирилган бўлиши ѐки
уларга бехосдан тегиб кетмаслиги учун ишончли килиб тўсиб кўйилиши
керак. Тўсик яхлит ѐки тўрдан бўлиши мумкин. Кўпинча аралаш тўсиқ
қўлланилади.
Яхлит
қисмида
каммутацион
аппаратларининг
юритмалари махкамлаб қўйилади, тўр тўсиқ орқали эса жиҳозларни
кузатиши мумкин. Тўр катакларининг ўлчамлари 24х25мм дан кўп
бўлмасликлари керак. Тўсиқлар ѐки камераларнинг эшикчалари қулоф
билан қулфланиб қўйилишлири керак. ЁТМ биносининг ичида жиҳозлар
бир ѐки икки қатор қилиб жойлаштирилиши мумкин. Кузатиш
зонасининг эни жиҳозлар бир қатор қилиб жойлаштирилганда 1м дан
кам бўлсамлиги ва икки қатор қилиб жойлаштирилганда 1,2м дан кам
бўлсамлиги
керак.
Агар
кузатиш
зонасида
коммутацион
аппаратларининг
юритмалари
жойлаштирилган
бўлса
кузатиш
зонасининг кенглиги мос равишда 1,5 м ва 2,0 м дан кам бўлмаслиги
керак.
Тақсимлаш мосламалари бир тарафдан хизмат кўрсатиш
камералари ѐки коплект тақсимлаш мосламалари
КТМ шикафларидан
(ячейкаларидан) комплектланади. Камералар таркибига шина ва линия
разъединителлари бор бўлган виключателлар киради. КТМ ячейкалари
ғилдираб чиқадиган аравачали виключателлар билан комплектланади.
Разъединителлар ўрнига тиқма контактлар қўланилади, бу тиқма
134
контактлар хизмат кўтсатиш ва ремонт пайтида занжирнинг кўзга
кўриниб турадиган узунлигини таъминлаб туради. КТМ ва ТКТМ ларга
10 кВ юқори
кучланишни олиб кириш шкафлари, линия шкафлари,
ШЭТ, ўлчўв трансформаторлари киради. Икки трансформаторли
подстанцияларнинг қўшимча секция шкафи бор. Олиб кириш шкафлари
кетаѐтган линиялар шкафлари
бир хил виключателлар билан
комплектланадилар – стационар қилиб қурилган ѐки ғилдираб чиқадиган
аравачадаги; камѐғли ѐки вакуум. 8.4-расмда ғилдираб чиқадиган
аравачадан ВМП-10 виключатели бор болган ичкарида ўрнатиш учун
мўлжалланган К-ХII линия камераси кўрсатилган. Камера корпуси
бўлмаларга бўлинган бўлиб, буларда юқори ва пастки қўзғалмас тиқма
контактлар 1, кабел йиғмаси 2 учларида бекитишлар 3 бор, ток
трансформатори 4 ва ерга уловчи пичоқлар 5, виклютачелли 6 ва
юритмали ғилдираб чиқувчи аравача. Битта бўлмада йиғма шиналар
монтаж қилинган. Параметрларни ўлчаш
учун асбоблар, реле ҳимояси,
бошқарув ва сигнализация учун бўлма бор бўлади.
Ғилдираб чиқадиган аравача эксплатация шароитларида учта
ҳолатни эгаллаши мумкин:
– ишчи ҳолат:
аравача ячейкада турибди, бош ва ѐрдамчи
занжирлар уланган;
– контрак ҳолат: аравача ячейкада турибди, бош занжир узилган,
ѐрдамчи занжирлар нагрузкасиз виключателни ѐқиш ва ўчиришни амал
оширишга имкон беради;
– ремонт ҳолати: аравача ячейкадан ташқарида жойлашган бош ва
ѐрдамчи занжирлар узилган.
135
5.18а-расм.
Тортиб чиқариладиган виключателли КТМ ячейкаси: а –
олд томондан қўриниши; б – ўқ бўйича кесими: 1 – тиқма контактлар;
2 – кабель йиғмаси; 3 – учининг бекитилиши; 4 – ток трансформатори;
5 – ерга уловчи пичоқлар; 6 – виключателли ғилдираб чиқадиган аравача.
Виключател ячейкадан ғилдираб чиқанда кучланиш остида турган
ТМ қисимларидан виключател автоматик
равишда металл пардачалар
билан ажратилади. Кучланиш остида турган ток олиб борувчи
қисимларга бехостан тегиб кетиши бартараф этилади. Виқлючател
ѐқилган пайта аравчанинг ғилдираб кириши ва ғилдираб чиқишининг
олдини олиш учун блокировка ўрнатилади, аравчанинг ўзи еса
136
сирпанувчи контактлар ѐрдамида ерга уланган бўлади. КТМ нинг орқа
томонида ўтиш жойи бор бўлганида унинг кенглиги 0,8 м дан кам
бўлмаслиги керак.
ЁТМ иккита ташқарига жойига эга бўлиши керак.
Эшиклар
ташқарига очилишлари керак ва ўзи қулфланадиган қулфларга эга
бўлишлари керак, ТМ томонидан калитсиз очиладиган бўлишлари керак.
ЁТМ нинг биноси оловга чидамли материаллардан барпо этилади ѐки
деворларига оловга чидамли состав сингдирилган бўлиши керак.
ЁТМда табиий вентилация кўзда тутилган бўлади, шунингдек
авария сўрувчи вентилацияси. Электр калориферлар билан иситиш кўзда
тутилади. Чўғланиш лампалари билан ѐритиш амалга оширлади.
ЁТМ биносининг деворида трансформатор яқинида дераза ва
эшиклар ўрнатишга рухсат этилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: