5.20. Ўлчаш трансформаторлари.
Электр тармоқларидаги юкори кучланишни ва катта кийматли токларни
пасайтириб берувчи трансформаторлар ўлчаш трансформатордари
дейилади. Бундай трансформаторлардан релели химоялаш ва
автоматик контрол занжирларида хам кенг фойдаланилади. Юқори
кучланишли қурилмаларда ўлчаш трансформатордаридан фойдаланиш
ўлчаш
асбобларининг
хамда
хизмат
қилувчи
ходнмларнинг
хавфеизлигини
таъминлайди.
Кучланишни
пасайтириш
учун
белгиланган ўлчаш трансформаторлари кучланиш трансформатори,
токни пасайтирувчи трансформаторлар эса ток трансформатори деб
аталади. 5.14-расм, а да кучланиш трансформаторининг, б да ток
исформаторинин! принципиал схемалари ва шартли белгилари
121
кўрсатилган.
а)
б)
5.14-расм
122
5.21. Қурилиш бош подстанциясининнг схемаси.
Подстанция элементларининг уланиш схемаси деб элементларнинг
чизмадаги график тасвири ва элементлар орасидаги боғланишларни
кўрсатилишига айтилади.
Подстанция электр уланишларининг асосий схемаси деб асосий
жихозлар тўплами ва элементлар орасидаги бажарилган ҳамма физик
уланишларга айтилади.
Подстанцияларнинг схемаларига қуйидаги талаблар қўйилади:
- истеъмолчиларнинг
электротаъминотида
схема
зарур
ишончлиликни таъминлаши керак;
- схема оддий ва эксплатация учун қулай бўлиши керак;
- схема корхонанинг ривожланишига йўл қўядиган бўлиши керак
нагрузканинг ўсишини ҳисобга олган холда тармоқни тубдан
реконструкция қилмасдан;
- схема авария режимлари пайтида электрожиҳозларнинг ишончли
ҳимоясини ва токнинг автоматик тикланишини таъминлаши керак;
- асосий
элементларнинг
бирортаси
(трансформатор,
электроузатиш линияси) авария натижасида ишдан чиққан пайтда
истеъмолчиларнинг электротаъминотини таъминлаши керак, бу пайтда
ишда қолган элементлар ўчиб қолган элемент нагрузкасини тўла ѐки
қисман ўз зиммаларига олишлари керак авариядан кейинги режимдаги
йўл қўйиладиган перегрузкани ҳисобга олган ҳолда;
- ремонт ва аварияга қарши ишлар ўтказиш учун схемада баъзи
элементларнинг резервланишлари бўлиши керак;
Электротаъминотнинг ишончлилиги ва бетўхтовлик даражаси
бўйича электроэнергия истеъмолчиларининг категорияси схема
танлашга таъсир кўрсатади. Подстанция ишончлилиги, электротаъминот
системасининг ишончлилиги каби, мустақил манбалар сони ва
подстанция схемаси билан аниқланади.
123
1
категориядаги
электроприѐмниклар
иккита
мустақил
манбалардан электроэнергия билан таъминланишлари керак, бу
манбалар бир-бирларини резервлаб туришлари лозим. Бирор манбадан
олинаѐтган электротаъминотдаги танаффус таъминланишнинг бошқа
манбадан автоматик тикланиши вақтигагина йўл қўйилади.
5.15-расм. Трансформатор подстанцияларнинг турлари: а – тупик,
б – тармоқлантирувчи, в – ўтилувчи, г – тугунсимон.
Мустақил манбаларга битта ѐки иккита подстанцияларнинг,
тақсимлаш мосламаларининг шиналар системалари ѐки секциялари
киради.
2 категориядаги электроприѐмниклар, қоида бўйича, иккита
мустақил манбадан электроэнергия билан таъминланадилар, бунда
электротаъминотдаги йўл қўйиладиган танаффус оператив йўл билан
(операторнинг ѐқиши) резерв манбани ѐқиш учун зарур бўладиган
вақтга тенг бўлади.
3 категориядаги электроприѐмникларнинг электротаъминоти битта
манбадан амалга оширилиши мумкин, агар зарарланган элементнинг
ремонти ѐки алмаштирилиши билан боғлиқ болган тиклаш ишлари 1
суткадан кўп вақтни талаб қилмаса.
Бош пасайтирувчи подстанциялар (БПП) таъминловчи линияларга
уланиш
усули
бўйича
тўрт
турга
бўлинадилар:
тупик,
124
тармоқлантирувчи,
ўтилувчи
ва
тугунсимон.
БПП
ларнинг
таъминланиши битта ѐки иккита линиялардан амалга оширилиши
мумкин. Икки трансформаторли подстанциялар иккита линиядан
таъминланишлари керак. Таъминловчи линиянинг охирига уланадиган
ТП тупик подстанция деб аталади. Битта ѐки иккита ўтувчи линияларга
уланадиган ТП тармоқлантирувчи деб аталади. Ўтилувчи подстанция
битта ѐки иккита таъминловчи линияларнинг кесилган жойига уланади.
Тугунсимон (тақсимловчи) подстанцияда таъминловчи линиялар
иккитадан кам бўлмайди ва бир неча худди шундай кучланишдаги
чиқувчи линиялари бўлади.
Ўтилувчи ва тугунсимон подстанциялар орқали бошқа ТП ларга
электроэнергия транзити амалга оширилади. Қишлоқ хўжалик
районларида,
асосан,
тупик
тармоқлантирувчи
ва
ўтилувчи
подстанциялар қўлланилади.
Қоида бўйича, ТП ларнинг паст кучланиш шиналари секцияланган
қилиб ясалади. Шиналарнинг секциялари орасида секция виключатели
ўрнатилади ишончлиликни ошириш мақсадида. Секцияларнинг
биттасида авария бўлганида ва ремонт ишлари бажарилганда иккинчи
секция ишда қолади.
5.16-расмда БПП ларнинг схемалари келтирилган. Қоида бўйича,
улар энергосистема тармоқларидан схема блок ―линия-трансформатор‖
бўйича таъминланади. Таъминловчи линиядан Т трансформаторни Q2
виключатель билан узиб қўйиш мумкин (5.16-расм. а).
125
5.16-расм. 35-220кВ бирламчи кучланишда йиғма шиналарсиз
Do'stlaringiz bilan baham: |