автомобилларнинг руль бошқармасига ҳам кучайтиргич Билан таъминланган.
Кучайтиргичларни ҳаракатга келтирадиган юритма ҳар хил; гидравлик ва
пневматик бÿлади. Гидравлик юритмали кучайтиргичлар ÿз навбатида руль
механизми Билан бирга ёки алоҳида жойлаштирилиши мумкин. Масалан,
ГАЗ-66 ва КАЗ-608 автомобилларида гидрокучайтиргичнинг тақсимлагичи
ва гидравлик гидроцилиндри ҳамда руль механизми айрим-айрим жойлашган
бÿлса, МАЗ-5335 ва КрАЗ-260 да гидроцилиндр ва тақсимлагич бита блокда
яхлит, руль механизми эса улардан алоҳида жойлашган. Урал-4320
автомобилида
кучайтиргичнинг
гидроцилиндри
бирга
жойлашган
кучайтиргич тақсимлагичи ва руль механизмидан ажратилган ҳолда
ÿрнатилган. ЗИЛ-130 ва КамАЗ автомобилларида гидрокучайтиргич –
тақсимлагич ва гидроцилиндр бевосита руль механизми ичида битта блокда
жойлашган. ЗИЛ-130 автомобилнинг гидравлик кучайтигичини таҳлил қилиб
чиқамиз (16.8-расм).
Гидрокучайтиргичли руль механизми барча деталлари асосан картер 11 да
яхлит қилиб жойлашган бÿлиб, винт 12 нинг резьбаларига шарчалар 13
жойлаштирилган. Винт Билан гайка 14 поршань-рейка 10
бир-бири Билан
туташган бÿлиб, руль сошкаси 24 нинг валида тишли сектор 23 бор.
Шарчалар гайка 14 поршень-рейка 10 нинг ичида қÿзғалмайдиган қилиб
қотирилган бÿлиб, поршень рейка 10 нинг пастки қисмидаги тишлари Билан
сектор 23 нинг тишлари узунасига конус шаклида ишланган. Тишларнинг
бундай шаклда қилиб ишланиши уларнинг аралашувини ростлашга қулайлик
яратади, чунки рейка Билан секторнинг илашувидагиконусли тишлари бир-
бирига созловчи винт ёрдамида сурилса, тишлар орасидаги тирқиш ÿзгаради.
Поршень-рейка картерининг цилиндри ичида жипс ҳаракатланиши учун унга
кесик эластик чÿян ҳалқалар 22 кийгизилади. Шарикли гайка 8 винт бÿйлаб
сурилганда руль валининг айланма ҳаракатига поршень рейканинг
илгарилама ҳаракатига ÿзгаради. Шунга кÿра,
поршень-рейканинг конусли
тишлари сектор 23 нинг тишларига таъсир қилиб, у Билан бирга сошка
валини ҳамда у Билан бириккан сошка 24 ни буради. Картер 11 нинг юқори
қисмида жойлашган оралиқ қопқоққа гидрокучайтиргичнинг бошқариш
клапани корпуси 16 жипс қилиб бирлашган. Бошқариш клапанининг
золотниги 18 винтнинг тирак подшипниклари 15 ÿртасида ÿрнатилган. Тирак
подшипниклар гайка 19 ёрдамида, тагига
конуссимон пружиналанувчи
шайба 20 қўйилган ҳолда қотирилган. Бошқариш клапани (золотник, тирак
подшипниклар ва винт биргаликда) корпус 16 ичида ÿқ бÿйича ҳар икки
томонга (ÿрта ҳолатда) 1 мм суриладиган қилиб ÿрнатилган. Руль чамбараги
бурилганда золотникнинг ÿрта (беихтиёр) вазиятда туришини таъминлаш
учун олтита реактив плунжерлар 21 пружиналри Билан бирга ÿрнатилган.
Гидрокучайтиргичда мой босими двигателнинг чап ёнидаги паррак 29 ли
насос 2 ёрдамида ҳосил қилинади. Насос 2 гидрокучайтиргичнинг бошқариш
клапанига
иккита шланг Билан уланган; булардан бири юқори босимли
шланг бÿлиб, ундан кучайтиргичга мой юборилади, иккинчиси 6
эса пат
босимли бўлиб, мой бу шланг орқали насосга қайтади.
Do'stlaringiz bilan baham: