139
Штатлари ўртасида давлатлараро алоқалар мустақилликнинг дастлабки
йилларидаѐқ йўлга қўйилди. 1992-йил 15-16-февралда АҚШ давлат
котибининг Ўзбекистонга расмий ташриф буюриши асносида икки давлат
ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилди.
1992-йил 16-март куни
Тошкентда биринчи бўлиб АҚШнинг элчихонаси очилди.
Ўзбекистон И.А.Каримовнинг
1996-йил 23—28-июнда АҚШга
ташрифи, унинг АҚШ Президенти Билл
Клинтон билан учрашуви икки
мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларига замин ҳозирлади.
1996-йил 25-
июнда Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси очилди.
2002-йил 11-14-мартда Ўзбекистон И.А.Каримов бошлиқ давлат
делегациясининг АҚШга ташрифи якунлари ўлароқ «Ўзбекистон билан АҚШ
ўртасида ўзаро стратегик шериклик ва ҳамкорлик асослари тўғрисида
декларация», илмий-техникавий тадқиқотлар, ядровий материаллар ва
технологиялар тарқалишининг олдини олишда ҳамкорлик, молия, қишлоқ
хўжалигига оид қатор ҳужжатлар имзоланди.
Мамлакат ташқи сиѐсатининг устувор йўналишлардан бири АҚШ билан
ҳамкорлик ҳисобланади. Ҳар икки томон кўплаб халқаро ва минтақавий
муаммолар бўйича муштарак манфаат ва қизиқишларга эгадир. Жумладан,
сиѐсий, иқтисодий, гуманитар ва глобал хавфсизлик таҳдидлари — яъни,
гиѐҳвандмоддаларнинг ноқонуний айланиши, оммавий қирғин қуролларининг
тарқалишига қарши кураш,
шунингдек, Афғонистонда тинчлик ва
барқарорликни мустаҳкамлаш соҳаларида ўзаро фаол ҳамкорлик икки давлат
муносабатларида алоҳида аҳамият касб этади.
Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги парламентлараро алоқалар кўлами
фаоллик билан ажралиб туради. Парламентлар делегацияларининг сўнгги
йиллар давомидаги ўзаро ташрифлари бу йўналишда ҳамкорликнинг
мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилмоқда.
Маданий-гуманитар соҳадаги муносабатлар мунтазам ривожланмоқда.
2010-йил декабрда АҚШ Давлат котиби Х.Клинтоннинг республикага
ташрифи чоғида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда
Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги фан ва технология соҳасида ҳамкорлик
шартномаси илмий-техникавий йўналишдаги алоқаларни янада юқори
босқичга чиққанлигининг белгисидир. 2014-йилнинг
май ойида илмий-
техникавий ҳамкорлик бўйича ўзаро комиссиянинг биринчи йиғилиши
Тошкент шаҳрида ўтказилди. Мазкур тадбирда 33 та америкалик эксперт
иштирок этди. Йиғилиш давомида ишчи гуруҳлар томонидан ўзаро илмий-
техникавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича таклифлар киритилди,
режадаги лойиҳаларнинг ҳаѐтга жалб этилиши муҳокама этилди.
Берилган
таклифлар бу соҳадаги «Исииcлии дастур» тузилишига асос бўлиб хизмат
қилди.
Шу билан бир қаторда, томонлар доимий равишда турли маданий ва
маърифий тадбирлар ўтказиб туриши анъанага айланди. Хусусан, 2014-йил
давомида маданий-гуманитар йўналиш бўйича қуйидаги йирик тадбирлар
бўлиб ўтди: Ўзбекистон Давлат Консерваториясида АҚШнинг «Лора Cортес
анд Данcе Cардс» коллективи консерти уюштирилди, ушбу гуруҳ томонидан
140
Тошкент шаҳрининг мусиқа мактаблари ўқувчилари
учун мастер-класслар
ташкил этилди. 2014-йилнинг июн-июл ойларида «Ле Чат Лунатиқуе» жаз
труппасининг Ўзбекистонга ташрифи уюштирилди.
Академик ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик Ўзбекистоннинг АҚШ билан
икки томонлама ҳамкорлигининг муҳим қисми ҳисобланади. Томонлар бир
қатор таълим йўналишлари, хусусан «Фулбрайт» алмашинув дастури, инглиз
тилини ўқитиш, Олий ўқув юртлари ўртасидаги ҳамкорлик ва бошқа
йўналишларда алоқалар олиб боришади. Икки томонлама савдо-иқтисодий ва
инвестицион соҳалардаги ҳамкорлик ҳам ривожланиб бормоқда.
Америка бизнес доиралари билан ҳамкорликнинг ѐрқин мисоли
сифатида Асака шаҳридаги автомобилсозлик заводининг 25 фоиз қимматли
қоғозларига эгалик қилаѐтган
«Генерал Моторс» корпорациясини мисол
тариқасида келтириш мумкин. Мазкур корхонада бугунги кунда- 8 хил
автомобил ишлаб чиқариш жараѐни йўлга қўйилган. Бундан ташқари,
автомобилларга эҳтиѐт қисмлар ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш
устида
ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишда эришилган асосий ютуқлардан
бири сифатида енгил автомобилларнинг двигателларини ишлаб чиқаришга
ихтисослашган «ЖМ Поввертраин — Узбекистан" корхонасининг ишга
туширилишини таъкидлаш зарур.
«Боинг»
компанияси
«Ўзбекистон
ҳаво
йўллари»
миллий
авиакомпаниясини замонавий авиалайнерлар билан таъминловчи асосий ва
доимий ҳамкор саналади. «Ҳонейввелл» компанияси кимѐ саноати, нефт ва газ
қазиб чиқариш, шунингдек ижтимоий соҳада бир қатор лойиҳаларда иштирок
этмоқда. Шунингдек, «Генерал электриc», «Анадарко Петролеум Cорп.»,
«Cасе Невв Ҳолланд» ва бошқа АҚШ компаниялари билан бир қатор
лойиҳаларни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Ҳозирги даврга келиб Ўзбекистон ва Канада ўртасида ҳамкорлик
ривожланиб бормоқда. Давлатлар ўртасида дипломатик алоқалар 1992-йил 7-
апрелда ўрнатилди. Ҳозирги даврда икки томонлама алоқалар Ўзбекистон
Республикасининг қароргоҳи Вашингтон шаҳрида бўлган Канададаги
элчихонаси, ҳамда Канаданинг қароргоҳи Москва шаҳрида бўлган
Ўзбекистондаги элчихонаси даражаларида олиб борилмоқда. Бундан ташқари
Тошкентда Канаданинг Фахрий Консуллиги фаолият юритмоқда.
Томонлар
ўзаро кенг қамровли алоқаларни янада ривожлантиришга интилмоқдалар.
2013—2014-йилларда 10 га яқин ўзаро делегациялар алмашинуви амалга
оширилди. Ўзбекистон — Канада ҳамкорлигининг мустаҳкамланишида
парламентлараро алоқаларнинг ривожи муҳим ўрин эгаллайди. Шунингдек,
икки томонлама сиѐсий маслаҳатлашувлар давом этмоқда.
Шунингдек, ҳозирги даврга келиб Ўзбекистоннинг Америка қитъасидаги
мамлакатлар билан ўзаро алоқалари ҳам тезлик билан ривожланиб бормоқда.
Бу алоқалар ўзининг ижобий истиқболларига эгалиги билан ҳам муҳим
аҳамият касб этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: