Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


 Ўзбекистон — БМТ ўзаро муносабатларини ривожланиши



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

2. Ўзбекистон — БМТ ўзаро муносабатларини ривожланиши 
Ўзбекистон Республиканинг мустақил давлат сифатида халқаро 
ҳамжамияти доирасида муносиб ўрин олишида халқаро нуфузли 
ташкилотларга аъзо бўлиши ва улар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга 
қўйиши муҳим аҳамият касб этади. 1992-йил 29-январда БМТнинг 
Хавфсизлик 
Кенгаши 
ўзининг 
737-сонли 
Қарорида 
Ўзбекистон 


135
Республикасини Бош Ассамблеяга БМТга қабул қилишни кўриб чиқишни 
тавсия этди. 1992-йил 2-мартда БМТ Бош Ассамблеясининг 46-сессиясида 
Ўзбекистон Республикаси якдиллик билан маъқуллаш асосида БМТга қабул 
қилинди. Шу куни БМТ Бош Ассамблеяси биноси олдида Ўзбекистон 
Республикасининг Давлат байроғи кўтарилди. 1993-йил 24-августда 
БМТнинг Тошкентдаги ваколатхонаси очилди. БМТда Ўзбекистон 
Республикаси ваколатхонаси иш бошлади. 
Ўзбекистон БМТнинг тўлақонли аъзоси сифатида бу ташкилотнинг 
турли анжуманлари ва йиғилишларида фаол иштирок эта бошлади. Бу 
жараѐнда Ўзбекистон ўзининг тинчиликсевар сиѐсати билан танилди. 
Ўзбекистон раҳбариятининг дунѐдаги глобал муаммоларни ҳал этишга 
жаҳондаги барча давлатлар раҳбарлари эътиборини жалб этиши мамлакат 
ташқи сиѐсатининг тинчликсевар характерини янада кенгроқ намойиш этди. 
Чунончи, 1993-йил 28-сентабрда И.А.Каримов БМТ Бош Ассамблеясининг 
48-сессиясида бу юксак ташкилот минбаридан туриб сўзлаган нутқида бир 
қатор конструктив таклифларни илгари сурди: 
Марказий Осиѐда хавфсизлик ва ҳамкорлик масалалари бўйича 
БМТнинг доимий ишловчи семинарини чақирилишини; 
БМТ Хавфсизлик Кенгаши ҳузурида юзага келаѐтган можароларни 
таҳлил қилиш ва истиқболини белгилаш бўйича махсус гуруҳ тузиш; 
Марказий Осиѐни ядросиз зона деб эълон қилиш; 
Марказий Осиѐ минтақасида кимѐвий ҳамда бактериологик қуролни 
таъқиқлаш бўйича халқаро назорат ўрнатиш; 
Ядровий қуролни тарқатмаслик; 
Марказий Осиѐда наркобизнесга қарши ҳамкорликда курашиш учун 
БМТнинг минтақавий комиссиясини тузиш; 
Орол муаммоси бўйича БМТнинг махсус комиссиясини тузиш; 

Хавфсизлик Кенгаши ҳозирги дунѐнинг ижтимоий-иқтисодий, 
этник-маданий, диний, маънавий жиҳатдан ғоят хилма-хиллигини баб-баравар 
тарзда акс эттирсин. 
Албатта, бу илгари сурилган ташаббусларнинг аксарияти жаҳон 
ҳамжамияти томонидан қабул қилиниб, уларни амалга ошириш жараѐнлари 
давом этди. Ўзбекистон давлати раҳбарининг таклифлари ва тавсиялари 
БМТнинг кўплаб қарорларида ўз аксини топди. 
1995-йилнинг 24-октабрида Нью-Йоркда БМТ нинг 50 йиллик юбилейи 
муносабати билан бўлиб ўтган Бош Ассамблеянинг махсус тантанали 
йиғилишида И.А.Каримов нутқ сўзлади. У ўз нутқида Афғонистонда узоқ 
давом этган биродаркуш уруш афғон халқи бошига мислсиз кулфатлар 
солганлигига анжуман аҳли эътиборига ҳавола этиш асносида урушни 
тўхтатишга доир қатор конструктив таклифларни илгари сурди: 
Афғонистондаги кескинликни ҳал этиш учун аввало ташқи кучларнинг 
аралашувини бартараф этиш; 
БМТ хавфсизлик Кенгаши Афғонистонга қурол олиб киришни 
кимлигидан қатъий назар таъқиқлаб қўйиш; 


136
Афғонистон урушларнинг эмас, балки тинчлик ва барқарорлик обекти 
бўлиши лозим. 
Шу билан бирга, мазкур йиғилишда халқаро майдондаги ихтилофларни 
кучайиши, урушларни олдини олишни самарали тарзда ҳал этиш, БМТнинг 
халқаро майдондаги таъсирини кучайтириш мақсадларида И.А.Каримов БМТ 
тузилмаларини ислоҳ қилиш, унинг фаолияти самарадорлигини оширишга 
доир қуйидаги таклифларни илгари сурди: 
биринчидан, БМТ Хавфсизлик Кенгаши сафини кенгайтириш, унга 
мисол учун бугунги кунда жаҳон сиѐсатида муҳим ўрин эгаллаган Германия 
ва Япония.сингари давлатларни доимий аъзо сифатида киритиш лозим; 
иккинчидан, БМТ қабул қилган қарорларни тезкорлик билан амалга 
ошириш учун БМТ Бош Котиби ваколатларини кучайтириш лозим; 
учинчидан, зиддиятли вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф 
этиш манфаатларини кўзлаб, БМТнинг халқаро минтақавий ташкилотлар 
билан ўзаро муносабатларини кучайтириш зарурлиги, бу ташкилотнинг ўзига 
қарашли минтақавий тузилмаларини янада ривожлантириш зарурлиги. 
Янги аср бошларига келиб Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги 
фаоллиги янада кучайди. Турли минтақавий ва локалзиддиятлар ва урушларга 
барҳам беришда Ўзбекистон давлатининг нуқтаи назари эътиборга олина 
бошланди. 2000-йил 8-сентабрда БМТ Бош Ассамблеясининг 55-сессияси 
бўлиб ўтди. Мазкур «Мингйиллик саммити» муҳим глобал даъватларга 
эътиборни қаратиш учун 189 та мамлакат раҳбарлари иштирокида ўз ишини 
бошлади. Ана шу юксак саммит минбарида И.А.Каримов нутқ сўзлаб, унда 
экологик хавфсизлик соҳасидаги халқаро ҳамкорликка кўмак бериш, халқаро 
тузилмалар ва донор давлатларнинг молиявий маблағларини жалб этиш 
мақсадида БМТнинг атроф-муҳит бўйича дастури ҳузурида Орол ва Оролбўйи 
муаммолари кенгашини тузишни таклиф қилди. 
2000-йил 8-сентабрда БМТтомонидан «Мингйиллик Декларацияси» 
қабул қилинди. Декларация ХХI асрга мўлжалланган Глобал кун тартибини 
белгилаб берди ҳамда Мингйиллик ривожланиш мақсадлари (МРМ) сифатида 
саккизта аниқ мақсад ва уларга эришишга доир вазифаларни илгари сурди. 
«Мингйиллик Деклараwияси» жаҳондаги етакчиларини келажакка интилишга 
доир қарорларини акс эттириб, у 2015-йилгача бўлган давр учун 
ривожланишнинг йўл харитасини илгари сурди. 
Ўзбекистон Республикаси мамлакатдаги ижтимоий ҳолатни, аҳоли 
туфмуш тарзини ва ривожланиш даражасининг юқорилигини ҳисобга олган 
ҳолда Мингйиллик мақсадларини қуйидагича шакллантирди: 
1-мақсад. Кам таъминланганликни ва қониқарсиз озиқланишни 
қисқартириш. 
2-мақсад. Бошланғич ва ўрта мактабларда таълим сифатини ошириш. 
3-мақсад. Аѐллар ва эркаклар тенглигини рағбатлантириш ҳамда 
аѐлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтириш. 
4-мақсад. Болалар ўлимини қисқартириш. 
5-мақсад. Оналар саломатлигини яхшилаш. 
6-мақсад. ОИВ/ОИТСга, сил касаллигига ва безгакка қарши кураш. 


137
7-мақсад. Экологик барқарорликни таъминлаш. 
8-мақсад. Ривожланиш мақсадида глобал ҳамкорликка кўпроқ урғу 
қаратиш. 
Ўзбекистон ҳукумати Мингйиллик ривожланиш мақсадларининг 
муҳимлигини эътироф этган ҳолда Мингйиллик ривожланиш мақсадларини 
«Аҳоли фаровонлигини ошириш стратегияси бўйича оралиқ ҳужжат»га 
мослаштирган тарзда амалга оширмоқда. 
Мингйиллик декларациясида қўйилган мақсад ва вазифаларни 
бажарилиши, бу жараѐндаги муаммолар ва уларни ҳал этиш масалалари 2010-
йил 20-сентабрда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг 65-сессиясида 
муҳокама қилинди. Сессия мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришишга 
доир қатор қарорлар қабул қилди. БМТ Бош Ассамблеяси сессиясида 
Президент И.А.Каримов нутқ сўзлади. У ўзининг нутқида қуйидаги глобал 
муаммоларга барҳам беришга доир масалаларни кўтарди: 
30 йилдан буѐн ҳарбий ҳаракатлар давом этаѐтган жафокаш Афғонистон 
муаммоси ва бу муаммони ҳал этишни ҳарбий йўл билан эмас, балки унинг 
бошқа муқобил йўлларини топиш; 
2010-йилнинг июнида Қирғизистонда рўй берган фожиали воқеалар 
Марказий Осиѐ минтақасидаги вазиятни издан чиқаришга жиддий хавф 
солмоқда. Буни олдини олиш учун ўз вақтида холис ва мустақил халқаро 
текширувларни ўтказиш, халқаро ҳамжамиятнинг бу борадаги қатъий 
принципиал позицияси Қирғизистон жанубида қирғиз ва камсонли 
ўзбекларнинг муросага келиши ва тотувлигини таъминлаш учун йўл очиб 
бериши мумкинлиги; 
Марказий Осиѐда экологик мувозанатни бузилишига олиб келаѐтган 
Орол муаммоси. Орол бўйи ҳудуди иккита асосий манба — Амударѐ ва 
Сирдарѐ ҳисобидан сув билан таъминланади. Бу дарѐлар оқимининг камайиши 
мазкур кенг минтақанинг шундоқ ҳам заиф экологик мувозанатини бутунлай 
ўзгартириб юбориши мумкин. «Қуриб бораѐтган Орол муаммоси — ушбу 
минтақада яшаѐтган БМТдек нуфузли ташкилотларга умид билан ѐрдам сўраб 
мурожаат қилаѐтган миллионлаб одамларнинг муаммосидир»; 
Ўзбекистонда 
Мингйиллик 
ривожланиш 
мақсадларини 
амалга 
оширилишининг таҳлили. 
Президент И.А.Каримовнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 65-сессиясида 
сўзлаган нутқи жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини яна бир бор Марказий 
Осиѐдаги мураккаб муаммоларни ҳал этишга қаратди. Шунингдек, 
Ўзбекистон раҳбари жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида 
мамлакатда Мингйиллик ривожланиш мақсадларини амалга ошириш 
натижаларига доир мувафаққиятли кўрсаткичларни эълон қилди. 
Умуман, мустақиллик даврида Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги 
ҳамкорлик алоқалари яхши йўлга қўйилди. Ўзбекистон раҳбарияти ва БМТ 
раҳбарларининг саъй-ҳаракатлари натижасида Ўзбекистон БМТнинг Халқаро 
телекоммуникация уюшмаси,Халқаро тараққиѐт ассоциацияси, Қочоқлар иши 
бўйича олий қўмитаси, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, Халқаро фуқаро 
авиацияси ташкилоти, Халқаро атом энергияси агентлиги, Аҳоли жойлашиш 


138
жамғармаси, Наркотик моддаларни назорат қилиш дастури, Саноат тараққиѐти 
ташкилоти, Озиқ-овқат қишлоқ хўжалиги ташкилоти сингари ихтисослашган 
ташкилот ва муассасаларга аъзо бўлди. 
Ҳозирги вақтда БМТ билан дунѐдаги барча мамлакатларни Тараққиѐт 
Дастури, Болалар жамғармаси, Аҳоли бўйича жамғарма, Илм-фан, таълим ва 
маданият масалалари бўйича БМТ ташкилоти, Жаҳон соғлиқни сақлаш 
ташкилоти, Гиѐҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича бошқарма ва Жаҳон 
банки сингари ташкилотлар боғлаб туради. Ўзбекистон давлати ҳам бу 
ташкилотлар 
билан 
ҳамкорлик 
фаолиятини 
олиб 
бормоқда. 
Бу 
ташкилотларнинг ҳар бири ваколатлари ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда 
Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган ислоҳотлар жараѐнига кўмаклашиб 
келмоқда. Мазкур ташкилотларнинг фаолияти БМТнинг тараққиѐтга 
кўмаклашиш дастурлари йўналишлари билан уйғун ҳолда амалга оширилади. 
Чунончи, 2005—2009-йилларда тўртстратегик йўналишда фаолият олиб 
бориш белгилаб қўйилган. 
Ўзбекистон мазкур ташкилот доирасида халқаро терроризмга қарши 
кураш бўйича ҳам фаол ҳамкорлик олиб бормоқда. Зеро, халқаро терроризмга 
қарши кураш миллий ва минтақавий хавфсизликни таъминлашда устувор 
ҳисобланади. Ўзбекистон БМТнинг терроризмга қарши кураш бўйича 13 та 
конвенциясининг иштирокчиси ҳисобланади. 
Ўзбекистон билан БМТ ўртасида экологик муҳитни яхшилаш, Орол 
ҳалокатини юмшатиш, Орол бўйи ва уни атрофидаги экологик вазиятни 
яхшилашга доир ҳамкорликлар доимий равишда мустаҳкамланиб бормоқда. 
Ўзбекистон ҳукумати ташаббуси билан Орол ҳалокатини ўта жиддийлигини 
эътиборга олиб, 2008-йил 12-мартда Тошкент шаҳрида «Орол муаммолари, 
унинг аҳоли генофонди, ўсимлик ва ҳайвонот дунѐсига таъсири ва уларнинг 
оқибатларини юмшатиш бўйича халқаро ҳамкорлик чоралари»га бағишланган 
халқаро конференцияси ўтказилди. Унда БМТ вакиллари фаол иштирок этди. 
2010-йилнинг апрелида БМТ Бош котиби Пан Ги Мун шахсан Орол бўйи 
ҳудудларига ташриф буюрди. У Орол муаммосини ҳал қилишга кўмак 
беришга тайѐр эканлигини билдириб, экологик ҳалокат оқибатларини 
тугатишга ѐрдамлашиш мақсадида экспертларсалоҳияти, молиявий ва бошқа 
ресурслари жўнатишга қарор қилди. Шундан келиб чиқиб, БМТ Бош 
ассамблеяси 63-сессияси муҳим ҳужжатларидан бири — бу «Оролни 
қутқариш халқаро фондига Бош ассамблеядаги кузатувчи мақомини бериш» 
резолюцияси бўлди. Бу резолюциянинг ҳаммуаллифи Ўзбекистон давлати эди. 
Умуман, Ўзбекистон билан БМТ ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари 
йилдан йилга мустаҳкамланиб бормоқда, Мустақиллик даврида Ўзбекистон 
давлати БМТ билан самарали ҳамкорликни йўлга қўя олди, балки БМТ 
фаолияти ва обрўсини янада ўсишига ўзининг катта ҳиссасини қўшди, дунѐ 
ҳамжамиятидан ўзига муносиб ўрин эгаллади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish