Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети


Қонун устуворлиги инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/139
Sana23.02.2022
Hajmi3,89 Mb.
#120672
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   139
Bog'liq
УМК Стратегия ФЖ 10 сен 88199d5aaf4bdefc31fc4735dfc05247

 
Қонун устуворлиги инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолати. 
Мустақиллик йиллари ижтимоий-сиѐсий жараѐнларнинг тезкорлиги, воқеа ва 
ҳодисаларнинг шиддатли ривожланишига, инсоният тақдирига бўлган 
муносабатнинг ўзгариши билан характерлидир. Бугунги маънавиятимиз 
дунѐвий муаммолару серқирра ҳаѐтнинг барча жабҳаларига янгича назар 
билан қараш имконини яратди. Дарҳақиқат, қисқа вақт ичида онгимизда асрга 
татигулик эврилиш юз берди, десак муболаға бўлмайди. 
Мамлакатимиз ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтида юз берган кенг қамровли 
ўзгаришларни мушоҳада қилар эканмиз, истиқлолнинг ҳаѐтбахш заминида 
юртимизда янги демократик қадриятлар илдиз отганини, инсон ҳуқуқлари ва 
унинг эркини таъминлашга қаратилган ҳуқуқий-демократик давлат ва 
фуқаролик жамиятига хос замонавий тузилмалар шаклланганини қайд қилмоқ 
лозим. 
Соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг «Қаерда қонун ҳукмронлик қилса, 
ўша ерда эркинлик бўлади», — деган ўгити шарқона ҳуқуқий давлат қуришда 
асос бўлиб хизмат қилади. Бу ҳикмат бугун ҳам ўзига хос маъно касб этмоқда. 
Президентимиз айтганидек, ―Адолат ва ҳақиқат ғояси ижтимоий 
ҳаѐтимизнинг барча жабҳаларини қамраб олмоғи лозим. Адолат ва ҳақиқат 
ғояси қонунчилик фаолиятимизнинг замини, бош йўналиши бўлмоғи шарт‖
Албатта, эркин ва адолатли жамият қуриш учун қонунга таянишимиз ва 
қонун устуворлигига эришишимиз лозимдир. Чунки ҳар қандай давлатнинг 
қудратли ва мустаҳкам бўлиши, халқининг тинч ва фаровон ҳаѐти амалдаги 
қонунларнинг устуворлигига боғлиқдир. Мамлакатимизда ижтимоий ва 
иқтисодий муносабатлар қонун йўли билан тартибга солинаѐтгани, қабул 
қилинаѐтган қонунлар замирида инсонпарварлик ва одиллик ғояси ѐтганлиги 
— мустақил диѐримизда адолат тантанасидан нишонадир. Жумладан, ўлим 
жазосини бекор қилингани, фуқароларни қамоққа олишга санктция бериш 
ҳуқуқининг прокуратурадан судларга ўтказилгани, одам савдосига қарши 
курашиш тўғрисидаги қонунларнинг қабул қилингани юқоридаги фикримизни 
тасдиқлайди. Жамиятда қонунларнинг устуворлиги ўша жамият ҳаѐтида 
демократиянинг қарор топишига олиб келади. Демократик жамиятнинг энг 
муҳим белгиларидан бири ҳам жамият аъзоларининг қонун олдида тенглиги, 
Конституция ва қонун устуворлиги таъминланганлигидир. Шу билан бирга 
қонунларнинг пировард мақсади инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини 
таъминлашдан иборат бўлмоғи лозим. 
Президентимиз 
Ислом 
Каримов 
томонидан 
тақдим 
этилган 
Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва 
фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида ҳам бу масалага 
1
 
https://uzbekistan.lv/uz/%D0%B4%D0%B0%D0%B2%D0%BB%D0%B0%
  


39
алоҳида эътибор қаратилиб, юртимизда ҳуқуқий давлат асосларини тобора 
такомиллаштириш ва аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш 
ҳал қилувчи вазифа бўлиб қолиши таъкидланган. Зеро, жамиятнинг 
демократия йўлидан жадал ривожланиши ва бу борадаги ислоҳотларнинг 
самараси кўп жиҳатдан одамларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти даражасига 
боғлиқ. Одамларнинг ҳуқуқий онги ва маданияти давлатимиз раҳбарининг 
2011 йил 23 августда қабул қилинган ―Ўзбекистон Республикаси Адлия 
вазирлиги 
фаолиятини 
янада 
такомиллаштириш 
чора-тадбирлари 
тўғрисида‖ги қарорига мувофиқ вазирлик зиммасига аҳолининг ҳуқуқий онги 
ва маданиятини ошириш, давлат органлари, жамоат бирлашмаларининг 
ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш 
вазифалари юклатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
2012 йил 23 июлдаги қарори асосида тасдиқланган Ҳуқуқий тарғибот ва 
маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича 
идоралараро кенгаш тўғрисидаги низом бу борадаги фаолиятни тартибга 
солишда муҳим ҳуқуқий асос бўлади. Авваламбор одамларнинг ҳуқуқий онги 
ва маданияти шакиллантиришда инсонларга ўзларининг ҳуқуқ ва бурчларини, 
ўзлари яшаб турган жойда ўрнатилган қонунларга асосан уларнинг шахсий ва 
фуқаролик ҳуқуқ ва бурчлари кафолатлаб қўйилган асосий қонун, яъни 
конституция ва унинг нормалари таништирилиши керак. 
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси — жамият таянчи 
ва юртимиз тараққиѐтининг ҳуқуқий кафолати, давлатимиз мустақиллигининг 
ѐрқин рамзи, кўп миллатли халқимиз хоҳиш-иродасининг қонуний ифодаси 
ҳисобланади. 
Буни мазкур ҳужжатнинг биринчи моддасидан то охирги моддасигача 
инсон ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш, ватан 
равнақи ҳамда жамият тараққиѐтига хизмат қилиб келаѐтган умумбашарий 
ғоялар сингдирилганида ҳам кўриш мумкин. Асосий қонунимизда буюк 
неъматлар орасида энг улуғи — ―инсон учун‖ деган ғоя илгари сурилиб, уни 
улуғлаш, унинг эркин камол топиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш ўз 
аксини топган. Бошқача айтганда, ―фуқаро — жамият — давлат‖ ўртасидаги 
изчил ҳамкорликнинг ҳуқуқий ечими асослаб берилган. 
Демократик давлатда жамият аъзоларининг ҳуқуқ ва эркинликлари 
кафолати доимий ҳаракатдаги механизмга ўхшаши лозим. Конституциянинг 
19-моддасида ―ҳеч ким суд қарорисиз фуқароларни ҳуқуқ ва эркинликларидан 
маҳрум этишга ѐки уларни чеклаб қўйишга ҳақли эмас‖лиги белгилаб 
қўйилганки, бу қоида ҳуқуқбузар ким бўлишидан қатъи назар, жавобгарликка 
тортиш мумкинлигини билдиради. Кафолат тизимида иқтисодий омилга кенг 
ўрин берилган. Чунки иқтисодий ҳаѐт қанчалик фаровон бўлса, ҳуқуқнинг 
амалдаги кафолат даражаси ҳам шунчалик юқори бўлади. 
Шубҳасиз, инсон ўз конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини амалга 
ошириш жараѐнида баъзан турли даражадаги давлат бошқаруви органлари 
билан тўқнашади. Шўро давридаги Ўзбекистон ССР Конституциясида инсон 
манфаатларидан давлат манфаатларининг устунлиги қонунлаштириб қўйилган 
эди. Бугунги Асосий қонунимизда эса давлат ҳам, жамият ҳам, аввало, инсон 


40
манфаатларига хизмат қилиши, унинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя этиши устувор 
тамойил сифатида аниқ белгилаб қўйилган. Президентимиз таъкидлаганидек, 
―Биз бошлаган ислоҳотларимизнинг пировард мақсади битта — адолатли 
жамият барпо этиш. Ислоҳот ислоҳот учун эмас, аввало инсон учун, инсон 
манфаатларини таъминлаш учун‖. Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини барпо 
этиш шароитида инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасидаги 
конституциявий кафолатлар тизимини ҳаѐтга татбиқ этишга қаратилган 
ислоҳотлар жамиятнинг шу мақсад йўлидаги вазифаларига тўлиқ мос 
келмоқда, инсон ҳуқуқларини кафолатловчи миллий механизм яратилмоқда. 
Инсон ҳуқуқ ҳамда эркинликларини таъминловчи ва кафолатловчи давлат 
органлари тизими ташкил этилиб, ихтисослашган нодавлат ташкилотларининг 
пайдо бўлишига кўмаклашмоқда. Ҳозирги пайтда инсоннинг ҳуқуқ ҳамда 
эркинликларини таъминлаш механизмини янада такомиллаштириш мақсадида 
инсон ва фуқаро ҳуқуқ ҳамда эркинликларининг кафолатлари тўғрисида қонун 
қабул қилиш мақсадга мувофиқдир.Инсон ҳуқуқлари ғояси миллий 
парламентимиз фаолиятида доимий ўрин эгаллаши даркор. Ҳар қандай қонун 
ишлаб чиқилаѐтган ва муҳокама этилаѐтган пайтда инсоннинг асосий 
ҳуқуқларига қанчалик мос келишига алоҳида эътибор қаратиш зарур. Ана шу 
принципларга оғишмай риоя этилган тақдирдагина чинакам фуқаролик 
жамияти ва ҳуқуқий давлат барпо этиш мумкин. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish