нишонлайлик. Қаршилар йўқбўлса, хонага жой қилишсин,
хотиржам ўтирамиз, — деди Санжар.
Таниш ув-ўтириш чўзилгандан чўзилиб кетди. Улар
умрбод дўст бўлишга ваъдалашиб, уйларига тарқалишди.
Санжарни Салим зўрға машинага ўтқазди. Унинг кайфи
ошиб қолганди.
— Толиб, Исроил ёмон йигитга ўхшамайди, тузуккина
о д а м ш и н а в а н д а к ў р и н а ди , тўғри м и ? — С ан ж а р н и н г
сўзлари оғзидан тушиб кетаётганди.
— Ҳа, дўстим, шунақага ўхшайди, лекин у билан бирга
ўтирганимизни Ойгул билмай қўя қолсин, хўпми?
Т о л и б н и н г кўнгли бар и би р ғаш эди . И ср ои л н и н г
ниятини кўзларидан билиб бўлмаса ҳам, лекин унинг
сўзлари ни м агади р сам и м и й га ўхш ам асди . Ҳ о зи р бу
фикрини Санжарга айтиш бефойда эди. У ғирт мает эди.
* * *
Ойгул машина о вози ни эшитиб кўча эшикка чиққанида
Толиб:
— Э рта га эртароқ келарсан, — деб машина эшигини
ёпаётганди.
— Асслому алайкум, ҳорманг Толиб ака, — деди Ойгул
қўлини кўксига қўйиб.
— Воалайкум ассалом! Озгина ўтиришимиз бор эди,
анави маҳмадонанинг кайфи ош иб қолди. Ишхонада нима
қиламиз, деб эртароқ келавердик.
— Ў зи н г и з ҳам т у з у к с и з-к у , яхши қ и л и б си зл а р ,
келинг, кийимларингизни алмаштириб, ювиниб чиқинг.
Мен лағмон чўзаётгандим. Ҳ озир тайёр бўлади.
— Лағмон дейсизм и, қулоққа осадиганми?
— Ҳ а, қ у л о ғи н г и зга о с с а б ў л а д и , — д е б О йгул
Толибнинг ҳазилига ҳазил билан жавоб қилди. У Толибни
ҳеч бундай маст ҳолда кўрмаганди.
Толиб ювиниб-тараниб, дастурхон ёнига келди. Ойгул
унга газеталарни бериб, дамлаган чойидан қуйиб берди.
149
Do'stlaringiz bilan baham: |