Қўшимча маъсулиятга эга жамият - бир ѐки бир неча шахслар
томонидан таъсис этилган жамият, унинг низом сармояси таъсис ҳужжатлари
томонидан маълум миқдорлардиги улушларга тақсимланган. Бундай жамият
иштирокчилари унинг мажбуриятлари бўйича ўз мулклари билан ҳамма учун
бир хил миқдордаги жамиятнинг таъсис ҳужжатларида белгиланган уларнинг
киритмаларининг
каррали
қийматидаги
биргаликдаги
субсидияли
жавобгарликка эгалар. Битта иштирокчини банкрот бўлишида унинг жамият
мажбуриятлари бўйича жавобгарлиги, агар жамият ҳужжатлари томонидан
жавобгарликни тақсимлашнинг бошқача тартиби кўзда тутилмаган бўлса,
қолган иштирочилар ўртасида уларнинг киритмаларига мутоносиб равишда
тасдиқланади.
Акциядорлик (ҳиссадорлик) жамияти - низом сармояси акцияларнинг
маълум сонига тақсимланган жамият. Акциядорлик жамияти иштирокчилари
(акциядорлар) унинг мажбурияти бўйича жавоб бермайдилар ва ўзларига
тегишли бўлган акциялар қиймати доирасида жамият фаолияти билан боғлик
зарар кўриш хатарига эгалар.
Акцияларга
тўлиқ
ҳақ
тўламаган
акциядорлар
акциядорлик
жамиятининг мажбуриятлари бўйича ўзларига тегишли бўлган акцияларнинг
ҳақ тўланмаган қисми доирасидаги биргаликдаги жавобгарликка эгалар.
163
Жамиятнинг фирма номи унинг низоми ва жамият акциядорлик
эканлигининг кўрсатилишига эга бўлиши керак.
Иштирокчилари ўзларига тегишли бўлган акцияларни бошқа
акциядорларнинг розилигисиз тортиб олишлари мумкин бўлган акциядорлик
жамияти очиқ акциядорлик жамияти деб аталади. Бундай жамият ўзи
томонидан чиқарилган акцияларга очиқ обунани ўтказиши ва уларни қонун
ва бошқа ҳуқуқий ҳужжатлар томонидан белгиланган шартларда эркин
сотиши мумкин.
Очиқ акциядорлик жамияти ҳар йили умумий маълумот бериш учун
йиллик ҳисобот, бухгалтерия баланси, фойдалар ва зарарларнинг ҳисобини
босиб чиқариши керак.
Акциялар фақат уни таъсисчилари ѐки бошқа шахсларнинг олдиндан
беогиланган доираси орасида тақсимланадиган акциядорлик жамияти ѐпиқ
деб тан олинади. У ўзи томонидан чиқарилган акцияларга очиқ обунани
ўтказиш ѐки уларни шахсларнинг чекланмаган доирасига харид қилиш учун
бошқа тартибда таклиф қилиш ҳуқуқига эга эмас. Ёпиқ акциядорлик жамияти
акциядорлари ушбу жамиятнинг бошқа акциядорлари томонидан сотилаѐтган
акцияларни харид қилишнинг афзаллик ҳуқуқига эгалар. Ёпиқ акциядорлик
жамияти иштирочиларининг сони акциядорлак жамиятлари ҳақидаги қонун
томонидан маълум сондан ошиб кетмаслиги керак, акс холда у бир йил
давомида очиқ акционерлик жамиятига ўзгартирилиши, бу муддат ўтгач, суд
тартибида тугатилиши керак.
Акциядорлик жамияти таъсисчилари бир бирлари билан жамиятни
ташкил қилиш бўйича қўшма фаолиятни амалга ошириш тартиби, низом
сармоясининг миқдори, чиқарилаѐтган акцияларнинг категорияси ва уларни
жойлаштириш тартиби, ҳамда акциядорлик жамиятлари ҳақидаги қонун
томонидан кўзда тутилган бошқа шароитларни белгилаб берувчи
шартномани тузадилар.
Акциядорлик жамиятининг таъсис ҳужжати унинг таъсисчилари
томонидан тасдиқланган низомдан иборатдир.
164
Акциядорлик жамиятининг низоми қуйидагиларга эга бўлиши керак:
жамиятнинг номи, унинг жойлашган жойи, фаолиятини бошқариш тартиби,
жамият томонидан чиқарилаѐтган акцияларнинг категорияси, уларнинг
номенал қиймати ва миқдори ҳақида, жамият низом сармоясининг миқдори
ҳақида,
акциядорларнинг
ҳуқуқлари
ҳақида,
жамият
бошқарув
идораларининг таркиби ва ҳуқуқ доиралари ва улар томонидан қарорлар
қабул қилиш тартиби. Шу жумладан қарор якка овоз ѐки овозларнинг
малакали кўпчилиги билан қабул қилинадиган масалалар бўйича ҳам қабул
қилиниши мумкин. Акциядорлик жамиятининг низоми яна акциядорлик
жамиятлари ҳақидаги қонун томонидан кўзда тутилган бошқа маълумотларга
ҳам эга бўлиши керак.
Акциядорлик жамиятининг низом сармояси акциядорлар томонидан
харид қилинган акцияларнинг номинал қийматидан ташкил топади.
Акциядорлик жамияти акцияларига очиқ обунага низом сармоясига
тўлиқ ҳақ тўлаб бўлингунча қадар йўл қўйилмайди. Акциядорлик жамиятни
таъсис этишда барча ақциялар таъсисчилар орасида тақсимланиши керак.
Ақциядорлик жамияти бошқарувнинг юқори идораси унинг акциядор-
ларининг умумий мажлисидан иборатдир.
Акциядорлар умумий мажлисининг фавқулотида ҳуқуқ доираларига
қуйдагилар кирадилар:
жамият низомини ўзгартириш , шу жумладан унинг низом сармоясини
ўзгартириш ;
акциядорларнинг элликдан ортиқроқ сонига эга жамиятда дирек-
торлар кенгаши (кузатув кенгаши) аъзоларини ва жамиятнинг тафтиш
комиссияси (тафтишчи)ни сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан
олдин тугатиш;
жамият ижроия идораларини ташкил қилиш ва , агар жамият низоми
томонидан бу масалаларни ечиш директорлар кенгаши ( кузатув кенгаши)
нинг ҳуқуқ доирасига киритилмаган бўлса, уларнинг ваколатларини
муддатидан олдин тугатиш;
165
жамиятнинг йиллик ҳисоботлари, бухгалтерия баланслари, фойдалар
ва зарарлар ҳисоботини тасдиқлаш, унинг фойдалари ва зарарларини
тақсимлаш;
жамиятни қайтадан ташкил қилиш ѐки тугатиш ҳақида қарор қабул
қилиш.
Акциядорлик жамиятлар ҳақидаги қонун томонидан акциядорлар
умумий мажлиснинг фавқулотида ҳуқуқ доирасига яна бошқа масалаларни
ҳал қилиш ҳам киради. Қонун томонидан акциядорлар умумий мажлиснинг
фавқулотларда ҳуқуқ доирасига тегишли бўлган масалалар жамият ижроия
идораларига ҳал қилиш учун топширилиши мумкин эмас .
Акциядорлик жамиятлари ҳақидаги қонунга мувофиқ жамият низоми
томонидан директорлар кенгаши (кузатув кенгаши) ташкил қилинган ҳолда
уни мутлоқ ҳуқуқ доираси белгиланиши керак. Низом томонидан
директорлар кенгаши(кузатув кенгаши)ни мутлоқ ҳуқуқ доирасига
киритилган масалалар у томонидан жамиятнинг ижроия идораларига ҳал
қилиш учун топширилиш мумкин эмас.
Жамиятнинг ижроия идораси коллегияли( бошқарув, директорлик) ва
(ѐки) якка шахсли(директор, бош директор)дан иборат бўлиши мумкин. У
жамият фаолиятига жорий раҳбарликни амалга оширади ва Директорлар
кенгаши (кузатув кенгаши) ва акциядорларнинг умумий мажлисига ҳисобот
беради. Жамият бошқаруви ҳуқуқ доирасига бошқа идораларининг қонун
ѐки жамият низоми томонидан белгиланган мутлоқ ҳуқуқ доирасига
кирмайдиган барча масалаларни ҳал қилиш киради.
Акциядорлар умумий мажлисининг қарорига кўра жамият ижроия
идорасининг ваколатлари шартнома бўйича бошқа тижорат ташкилотига ѐки
якка тартибдаги тадбиркор (бошқарувчи)га топширлиши мумкин.
Акциядорлик жамияти бошқаруви идораларининг ҳуқуқ доираси, ҳамда
улар томонидан қарорлар қабул қилиш ва жамият номидан чиқишлар
тартиби Ўзбекистон Республикасининг Фуқоралик кодекси, акциядорлик
166
жамиятлари ҳақидаги қонун ва жамият низоми томонидан белгилаб
берилади.
Акциядорлик жамияти йиллик молиявий ҳисоботнинг тўғрилигини
текшириш ва тасдиқлаш учун ҳар йили жамият ва унинг иштирокчилари
билан мулкий манфаатлар билан боғланмаган касбий аудиторни жалб
қилиши керак. Аудиторлик текшируви низом сармоясидаги йиғма улуши ўн
ва ундан ортик фаозларни ташкил қилувчи акциядорларнинг талаби бўйича
исталган вақтда ўтказилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |