5- маъруза Қадимги Олимпиада ўйинлари Қадимги олимпия ўйинлари тарихи



Download 0,53 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/3
Sana22.02.2022
Hajmi0,53 Mb.
#117678
1   2   3
Bog'liq
Қадимги Юнонистон Гомер даврида жисмоний тарбия, (3) d55aba9ddc861fbe3bffbad934227611



Атлетлар сакраш вақтида қўлларига тош ѐки махсус нарса ушлаб 
олганлар. Бу орқали улар сакраш масофасини янада узайтириш мумкин деб 
ҳисоблашган. 
Диск улоқтириш 
Диск улоқтириш спортнинг қадимий турларидан бири 
ҳисобланади. Дисклар тош ва бронзадан ясалган. Вазни 2 
килограммдан 6 килограммгача бўлган. Диаметри эса 21-34 
сантиметрни ташкил этган. 
От спорти 
Беллашувлар ипподромда ташкил этилган. Беллашувлар катталар ва 
ѐшлар ўртасида алоҳида ташкил қилинган. Шунингдек, катта отлар ва кичик 
отлар бўйича ҳам сараланган. Югуриш ва яккакурашлардан фарқли равишда 
ушбу мусобақада фақатгина бой грецияликлар ва от боқишга қурби етган 
қироллик оиласи вакиллари иштирок эта олганлар. Айнан от эгалари 
мусобақа ғолиби деб топилган. 
Бешкураш 
Бешкураш югуриш, диск улоқтириш, найза улоқтириш, узунликка 
сакраш ва кураш бўйича баҳсларда иборат 
бўлган. Барча спорт турлари бир кунда, 
тартиб асосида ташкил қилинган. 
Қадимги олимпия ўйинларига факат эркин юнонлар катнашиши 
хуқуқига эга бўлганлар. Ўйинларга қуллар, аѐллар, болалар, хорижийлар, 


жиноятчилар ва қуролланган одамлар киритилмаган. 37- ўйинлардан 
(мил.ав.632 й.) бошлаб олимпия ўйинларида болалар қатнашган ва уларнинг 
чиқишлари учун байрам пайтларида алохида кун ажратилган. Ўйинларга 
элланодиклар (хакамлар) раҳбарлик қилган; улар Элида фуқаролари орасида 
ўйинлар бошланишидан бир йил олдин чек ташлаш асосида (9 кишидан 18 
кишигача) сайланган. Элланодикларнинг вазифаси мусобақалар жойини 
тайѐрлашдан, мусобақа қатнашувчиларини танлашдан, мусобақаларнинг 
боришини кузатиб туришдан ва мусобақа ғолибларига мукофотлар беришдан 
иборат бўлган. Қадимги юнон олимпия ўйинлари ижтимоий-сиѐсий 
ахамиятга эга бўлган. Улар Юнонистоннинг кўпгина шахарларини 
бирлашувига, қулдорларнинг ўзаро шартномалар асосида тинчлик хақидаги 
келишувларига, иқтисодий жипслашувига сабаб бўлган. Бу ўйинлар айни бир 
вақтда полис қулдорларининг харбий қудратини хам намойиш қилган.
Тарихдан маълумки, Қадимги Юнонистон, аниқроғи, Олимп шаҳри 
Олимпия ўйинлари ватани ҳисобланади. У Пелопенесс ярим оролининг 
Ғарбий қисмида жойлашган. Замонавий Олимпия ўйинлари машъали Алфей 
дарѐси водийсидаги Кронос тоғ ѐн бағирларида ѐқилади. Шу ердан ўйинлар 
пойтахтигача машъал эстафетаси бошланади. 
Шундай афсона мавжудки, худо Кронос ўғилларидан бирининг қўлидан 
ҳалок бўлишини башорат қилувчи тушга ишониб, янги туғилган 
фарзандларини ютиб юборишни бошлаган. Унинг рафиқаси Рея шундай йўл 
тутадики, навбатдаги янги туғилган фарзанд 
ўрнига йўргакка тош ўраб, уни бемеҳр отага 
беради, ўғлини эса чўпонга бериб юборади. Бола 
ўсиб-улғаяди ва чақмоқ ҳамда момақалдироқ 
худоси қудратли Зевсга айланади. Зевс отаси 
билан жангда ғалаба қозонади ва шу орқали ака-сингилларини қутқаради 
(улар кейинчалик худоларга айланишади). У ғалаба шарафига Зевс спорт 
ўйинларини ўтказишни буюради ва улар ўтказилган жой номи билан 
Олимпия ўйинлари деб аталади. 


Яна бошқа афсона ҳам мавжуд бўлиб, бунга кўра ўйинларни Геракл, 
Зевснинг ўғли ташкил қилган. Олимпия ўйинлари Гераклнинг энг шавкатли 
ғалабаларидан бирига бағишланган. Геракл ўз оѐғлари кафти билан югуриш 
масофасини белгилаган ва у олти юзта оѐқ кафтига (192м 27см) тўғри келган. 
Қадимги Юнонистонда бу ўлчов «стадион» деб юритилган, шундан 
«стадион» сўзи келиб чиққан. Кўп йиллар давомида югуриш бўйича ғолиб 
айнан шу масофада аниқланар эди. 
Олимпия ўйинлари Зевснинг невараси Пелопс томонидан ташкил 
қилинган деган афсона ҳам бор. Пелопс Эномайнинг қизига ўн тўртинчи куѐв 
эди. Олдинги ўн учта куѐв от аравада пойга ўйнашда Эномай қўлидан ҳалок 
бўлган эди. Эномайнинг қизи Гипподамия Пелопс билан бирга Эномай от 
аравасининг бошқарувчиси Миртилосни ғилдиракларни ушлаб турувчи 
бронзали ушлагични мумлисига алмаштириб қўйишга кўндиришади. Пойга 
пайтида ғилдираклар чиқиб кетади ва Эномай ҳалок бўлади. Худоларга 
миннатдорчилик билдириб, Пелопс Олимпия ўйинларини таъсис этади ва от 
аравада пойга асосий мусобақага айланади. Кейинчалик ўйинларда 
Юнонистоннинг ҳамма шаҳар, давлатлари қатнаши бошлади. Олимпия 
ўйинлари мобайнида ҳамма ерда тинчлик ўрнатилар эди. Қадимги юнонлар 
буюк худолар-чексиз қудратли ва доно Зевс ҳамда унинг ўғли Гераклни 
Олимпия ўйинлари бошига қўйиб, бу ўйинларга бўлган муҳаббат ва 
ҳурматни ифида этганлар. 
Олимпия ўйинлари қадимдан энг эзозланган байрамлардан бири 
ҳисобланган. Қадимги юнонларда Олимпия ўйинлари қаҳрамонлари 
номларини Алфей дарѐси яқинида ўрнатилган мармар устунга ўйиб ѐзиш 
анъанага айланган. Биринчи Олимпия ўйинларининг ўтказилган санаси (мил. 
ав. 776 й.) ва Элидалик ошпаз Коронос тўғрисида инсоният ана шу мармар 
устундаги ѐзувдан маълумот олган.
 

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish