Давлат инспектори қуйидаги ҳуқуқларга эга:
хўжалик фаолияти субъектининг хизмат ва ишлаб чиқариш
биноларига белгиланган тартибда кириш;
хўжалик фаолияти субъектидан давлат назоратини ўтказиш учун
керакли ҳужжатлар ва маълумотларни олиш;
давлат назоратини ўтказишда хўжалик фаолияти субъектининг
техника воситаларидан фойдаланиш ва мутахассисларни жалб этиш;
стандартлаштириш бўйича амалдаги норматив ҳужжатларга
мувофиқ стандартларнинг мажбурий талабларига мувофиқлигини
текшириш учун маҳсулотларнинг намуналари ҳамда нусхаларини
танлаб олишни ўтказиш, бунда ишлатиб юборилган нусхаларнинг
қиймати ва синовларни (таҳлилларни, ўлчовларни) ўтказиш
харажатлари текширилаѐтган хўжалик фаолияти субъектларининг
ишлаб чиқариш чиқимларига киритилади;
маҳсулотни яратиш, ишлаб чиқаришга тайѐрлаш, тайѐрлаш,
реализация қилиш (етказиб бериш, сотиш), ундан фойдаланиш (уни
ишлатиш), маҳсулотни сақлаш, ташиш ва чиқиндини фойдали суратда
ишлатиш босқичларида, стандартлар мажбурий талабларининг
аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар
бериш;
126
хўжалик фаолияти субъекти текширувдан бўйин товлаган
тақдирда маҳсулотни реализация қилишни ман этиш ҳуқуқига эга.
Стандартларни текшириш ва назорат қилиш ҳамда ўлчовларнинг
ягона бирликда бўлишини таъминлаш бўйича бош давлат
инспекторлари бундан ташқари, қуйидаги ҳуқуқларга ҳам эга:
стандартларнинг
мажбурий талаблари бузилганлиги учун
хўжалик фаолияти субъектларига нисбатан жарималар қўллаш
тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
стандартлар бузилишида айбдор бўлган хўжалик фаолияти
субъектларининг мансабдор шахсларини маъмурий жавобгарликка
тортиш;
текширилган
маҳсулотни
у
стандартларнинг
мажбурий
талабларига номувофиқ бўлган ҳолларда реализация қилишни
(етказиб беришни, сотишни), ундан фойдаланишни (уни ишлатишни)
таъқиқлаш ѐки тўхтатиб қўйиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;
текширилган маҳсулот стандартларнинг мажбурий талабларига
номувофиқ бўлган ҳолларда уни ишлаб чиқаришни тақиқлаш ѐки уни
реализация
қилишни
(етказиб
беришни,
сотишни),
ундан
фойдаланишни (уни ишлатишни) тўхтатиб қўйиш тўғрисида
кўрсатмалар бериш.
Давлат инспекторларининг маҳсулотни реализация қилишни
(етказиб беришни, сотишни) ман этиш ѐки тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги
кўрсатмасини бузганлик учун хўжалик фаолияти субъектлари
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
жарима тўлайдилар.
Жарима солиш суд томонидан, хўжалик фаолияти субъекти содир
этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлган ва жаримани
ихтиѐрий равишда тўлаган тақдирда эса, Ўзбекистон Республикаси
Бош давлат инспектори, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар,
Тошкент шаҳар бош давлат инспекторлари томонидан амалга
оширилади.
Хўжалик фаолияти субъектлари берилган кўрсатмалар ва
қарорларни бажармаган тақдирларида давлат инспекторлари зарур
материалларни прокуратура органларига ѐки судга оширадилар.
Давлат инспекторлари зиммаларига юкланган мажбуриятларни
бажармаган ѐки лозим даражада бажармаган, давлат ѐки тижорат
сирини ошкор қилган тақдирларида қонун ҳужжатларида белгиланган
жавобгарликка тортиладилар.
Қонун ва қоидалар бузилишида айбдор бўлган юридик ва
жисмоний шахслар, шунингдек давлат бошқарув органларининг
мансабдор шахслари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ
жавобгарликка тортиладилар.
127
Do'stlaringiz bilan baham: |