3-чизма. Маслоунинг инсон эҳтиёжлари «пирамида»си
35
ПЕДАГОГИК ПСИХОЛОГИЯ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ 2014, 1
бошқаларидан алоҳидалашган ҳолда хўжалик
юритар экан, шу жамоанинг умумий ишловчи-
ларини бирлаштиради. Ҳар бир инсон ўз юрти-
нинг фуқароси сифатида умумдавлат манфаати-
ни ифодалайди. Умумдавлат манфаати бутун халқ
мақсадининг умумийлигидан далолат беради.
Манфаатлар объектив ҳамда субъектив
кўринишга эгадир. Манфаатларнинг объектив-
лигини эҳтиёжларнинг объективлиги ифодаласа,
иккинчи томондан, манфаат ҳар бир субъектнинг
манфаати сифатида юзага чиқади.
Манфаатлар шунингдек, бир томондан умумий,
иккинчи томондан, хусусий бўлади. Манфаатлар-
нинг умумий бўлишига сабаб шуки, аввало, ҳар
бир инсон маълум бир оила, мамлакат, қолаверса,
Ер сайёрасида яшайди, меҳнат қилади. Инсонлар
учун шундай умумбашарий қадриятлар мавжуд-
ки, улар умумий манфаат тарзида намоён бўлади.
Масалан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тари-
хий ёдгорликларни асраш ва бошқалар умумий
манфаатлар сирасига киради.
Манфаатларнинг хусусийлиги ҳар бир субъек-
тнинг ўз манфаати мавжудлигидан келиб чиқади.
Бу манфаат айнан унинг мақсадини ифодалай-
ди, бошқаларнинг манфаатидан ажралиб туради
ҳамда бошқаларнинг манфаатларига мос туша-
вермайди.
Инсоннинг шахс ҳамда мулк эгаси сифати-
даги манфаатлари бўлиб, улар бир-биридан
фарқланади. Шунинг учун мулкдор билан мулк-
сизнинг манфаати кескин фарқ қилади. Ҳар бир
шахснинг инсон сифатидаги манфаати унинг
ҳаётий эҳтиёжларини ифодаласа, мулкдор сифа-
тида ўз мулкидан фойдаланиб, даромад топиши-
ни ифодалайди.
Манфаатларга турли жиҳатдан ёндашиш ҳар
бир инсоннинг манфаатларини ўзида мужассам-
лаштирувчи субъект сифатида иқтисодий фаоли-
ят жараёнида ўзини қандай тутиши мумкинлиги-
ни аввалдан тахмин қилишга ёрдам беради.
Иқтисодий манфаатлар стимуллар – англаш –
мотивация – мақсад – фаолият тарзида юз бе-
ради. Манфаатдан келиб чиққан ҳолда мақсад
қўйилади.
Инсонлар гоҳида манфаатларига хаддан
ташқари урғу беришлари натижасида иқтисодий
қонунлар амал қилишини, ҳар қандай даромад
олиш учун етарли даражада ҳаракат қилиш ло-
зимлигини унутиб қўйишади. Айниқса, тезда бой-
иб кетиш хаёлида юрганлар турли-туман товла-
мачиликлар қурбони бўлиши мумкин. Бу қимор
ўйинларидан тортиб, турли-туман молиявий
пирамидалар фаолиятига аралашишни ўз ичига
олади.
Масалан, молиявий пирамиданинг Понзи схе-
маси қуйидагича: америкалик бизнесмен Чарлз
Понзи 1920 йили 1000 сармоячидан 6,5 милли-
он доллар пул йиғади. У 45 кундан кейин қарзни
50% фойдаси билан қайтариб бериш мажбу-
риятини олади. Бу мажбурият унинг Бостонда-
ги корхоналарининг почта купонлари билан
мустаҳкамланади. Понзи биринчи сармоячи-
ларга пулларини 50% фойдаси билан қайтаради.
Бунинг натижасида юқори даражадаги фойда
олиш ҳақида овоза тарқалади. Натижада кўплаб
инвесторлар ўз пулларини қўйишни бошлаша-
ди. Лекин тез фурсатда бойиб кетишни ўйлаб,
пулини тикканларнинг умидлари пучга чиқади.
Чунки биринчи бўлиб фойда олганларнинг фой-
даси кейингиларнинг пули эвазига тўланган эди.
Сармоячилар сони камайиши билан бу ёлғонга
қурилган “иморат” ўз-ўзидан йиқилиб, минглаб
одамлар ўз маблағларидан ажралдилар.
Инсонлар саъй-ҳаракати, танлови сабаблари-
ни тадқиқ қилган таниқли олимлардан бири Макс
Вебер (1864–1926) бўлиб, у ўзининг иқтисодий-
ижтимоий ҳаётга либерал ёндашиши билан ажра-
либ туради. М.Вебер социология асосчиларидан
бири бўлиб, инсон фаолиятини 4 типга бўлади.
Биринчи ҳаракат муайян мақсадга аниқ, сама-
рали йўналтирилган тип (zweckrationell). Мавжуд
восита, маблағлар кутилган мақсадга етишиш
учун ишлатилади. Иккинчиси, қадриятлар нуқтаи
назаридан рационал (wertrationell), учинчиси,
муайян эҳтирос ва эмоциялар (affektrationell),
тўртинчиси, такрорланувчи анъаналар ва урф-
одатлар нуқтаи назаридан рационал (traditionell)
типлардир. Уларнинг барчаси бир бутун бўлиб,
жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётини акс
эттиради.
Биринчи типга ажратилган фаолият оқилона,
самаралидир. У онгли ва аниқ қўйилган мақсадни
амалга оширишга қаратилган бўлиб, шахс шу
мақсадга етакловчи воситалардан ҳам фойдала-
нади.
Ҳаракатнинг иккинчи типи шу маънода
оқилонаки, унга ҳаракат қилаётган шахснинг
ахлоқий ёки диний қарашлари ёки нимани
қадрлаши нуқтаи назаридан ёндашилади. У
кўпинча ёзилмаган қонун-қоидалардан ибо-
рат бўлиши мумкин. Масалан, чўкаётган кемани
унинг капитани ҳаммадан кейин охирида тарк
этади.
Учинчи тип ҳаракат ғайритабиий рағбатга
бўлган назоратсиз реакция тарзида ёки асабий
36
ПЕДАГОГИК ПСИХОЛОГИЯ / ПЕДАГОГИЧЕСКАЯ ПСИХОЛОГИЯ
Do'stlaringiz bilan baham: |