АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ BMM
40
ҳамкорлик энг аввало мазкур фанларнинг ҳам санъат умумий назариясига амал
қилишида кўринади. Масалан, санъ-атнинг хусусий назарияси адабиѐт, мусиқа,
тасвирий санъат ва бошқа ижод соҳаларининг хусусиятларини тадқиқ этса,
санъатнинг умумий назарияси санъатнинг барча турлари, бадиий ижод барча
соҳалари амал қиладиган қонуниятларнинг умумий белгиларини ўрганади. Ле-
кин санъатнинг умумий белгилари соф ҳолда мавжуд бўлмаслиги, улар айрим
санъат турлари хусусиятлари орқали ифодаланишини инобатга олиб айтиш
мумкинки, эстетика ўзининг умумий хулосаларини ишлаб чиқишда
санъатшуносликнинг алоҳида-алоҳида билим соҳалари эришган илмий
маълумотларга таянади.
Эстетика санъатшунослик билим соҳалари учун бошланғич на-зарий ва
услубий асос бўлиб хизмат қилади. Эстетикасиз санъатшуно-слик бўла
олмайди, яъни у айрим воқеа-ҳодисалар шарҳи билан шуғулланишга мажбур
бўлиб қолади. Шуни эътиборга олиш керакки, Эстетика хусусий
санъатшуносликнинг умумий қонуниятлари, энг ав-вало, нафосат табиати ва
эстетик тимсол қонуниятларини ўзида намоѐн қилади.
Эстетиканинг амалиѐт учун аҳамияти нимада? У воқеликка қандай таъсир
ўтказади? Эстетика ижтимоий бунѐдкорлик жабҳасида қай тарзда иштирок
этади? Бу саволларга жавоб бериш ҳам эстетика фани мавзусидир. Эстетик
назария санъат ва бадиий ижод жараѐнига, бадиий маданиятнинг барча
соҳаларига амалий жиҳатдан кучли таъсир ўтказади.
Илгариги даврларда Европадаги эстетика назарияларида белгилаб
қўйилган эстетик меъѐр билан унинг бурч-вазифаларини бир-бирига қарама-
қарши қўйиш одат тусини олган эди. Масалан, классицизм тарафдорлари
эстетик бурчни барча ижодкорлар амал қиладиган ақидаларда кўрардилар.
Позитивизм тарафдорлари эса эстетика фани доирасини бадиий жараѐнларни
тушунтириш ва шарҳлаш билан белгилардилар. Ҳозирги замон эстетика
назариячилари бундай бир ѐқлама ѐндашишни қабул қилмаган ҳолда «Эстетика
фанининг асосий бурчи ва вазифаси санъатнинг вужудга келиши, ривожланиши
ва амал қилиш қонуниятларини таҳлил қилишдир», деган хулосани илгари
сурадилар. Муаммо шундаки, мазкур қонунлар моҳияти ва табиати очиб
берилгандан сўнг ва назарий хулосалар баѐн этилгандан сўнг олдиндан
белгиланган меъѐр қолипига айланиб, санъатнинг жозиба ва сеҳр кучини
йўқотиб қўйиш ҳавфи туғилади.
Эстетика амалиѐти адабий-бадиий танқидда яққол намоѐн бўлади. Бадиий
танқид билан эстетик назария ўртасида азалий узвий боғлиқлик мавжуддир. Бу
боғлиқликни «танқид – бу ҳаракатдаги эстетикадир» деган ибора мазмунида
ҳам кўрамиз. Мунаққид санъат асарларини баҳолаш ва шарҳлашда холис
эстетик ақидаларга суянади ва бу билан эстетиканинг ижтимоий ҳаѐтдаги
ўрнини мустаҳкам-лайди.
Адабий-бадиий танқид – бу эстетика фани билан санъат амалиѐ-ти
ўртасидаги ўзаро боғлиқлик рамзидир. Эстетик назария санъаткор
Do'stlaringiz bilan baham: |