Ooppp[[[[[[[[[[‘



Download 0,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/110
Sana22.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#114213
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   110
Bog'liq
etika estetika manti maruza matn

Таянч тушунчалар: Этика категориялари, яхшилик, ѐмонлик, адолат, 
бурч, виждон, шаън, ор-номус, бахт, инсоф, ҳалол, ҳаром. 


АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ BMM 
27 
Фуқаролик жамиятидаги ахлоқий юксаклик даражасини фуқароларнинг 
ахлоқий маданияти белгилайди. Ахлоқий маданият шахснинг жамият ахлоқий 
тажрибаларини эгаллаш ва бу тажрибалардан бошқа одамлар билан бўлган 
муносабатларда фойдаланиши, ўз ўзини мунтазам такомиллаштириб бориши 
сингари жиҳатларни ўз ичига олади. Қисқаси, у шахс ахлоқий тараққиѐтининг 
белгиси ҳисобланади.Зеро, ахлоқий маданият ахлоқий тафаккур маданиятининг 
қатор унсурларини ўз ичига олган тузилмадир. У шахснинг ўзгалар билан 
муносабатларида намоѐн бўлади. 
Ахлоқий маданиятнинг энг муҳим унсурларидан бири муомала одоби 
ҳисобланади. У моҳиятан ўзаро ҳамкорликнинг шаклларидан биридир. Инсон 
зоти бир – бири билан ҳамкорлик қилмасдан, ўзаро тажриба олмасдан, бир - 
бирига таъсир ўтказмасдан росмана яшаши мумкин эмас. Муомала одам учун 
эҳтиѐж, зарурат, соғлом киши усиз руҳан қийналади, кайфияти тушиб боради. 
Бу борада буюк инглиз ѐзувчиси Даниэль Дефо қаламига мансуб машҳур 
―Робинзон Крузонинг саргузаштлари‖ асарини эслашнинг ўзи кифоя: 
Жумабойни топиб олган Робинзоннинг қувониб кетишига ҳам сабаб шунда. 
Муомала одоби бошқа кишилар қадр- қимматини, иззатини жойига 
қўйишни, анъанавий меъѐр талабларини бажаришини талаб қилади. Шунинг 
баробарида, у инсондаги яхши жиҳатларни намоѐн этиши, кўзга кўрсатиши 
билан ажралиб туради. Унинг энг ѐрқин, энг сермазмун ва энг ифодали намоѐн 
бўлиши сўз, нутқ воситасида рўй беради. Сўзлаш ва тинглай билиш, 
суҳбатлашиш маданияти муомаланинг муҳим жиҳатларини ташкил этади. Шу 
боис муомала одоби ўзини, энг аввало, ширинсуҳанлик, камсуқумлик, 
босиқлик, хушфеъллилик сингари ахлоқий меъѐрларда намоѐн қилади. 
Муомала одобининг яна бир кўзгуси бу инсоний қараш, нигоҳ. Маълумки, 
одамнинг инсоний қарашида, юз ифодасида қўл ҳаракатларида унинг қай 
сабаблардандир тилга чиқмаган, сўзга айланмаган ҳиссиѐти, талаблари ўз 
аксини топади. Чунончи, сухбатдошининг гапини охиригача эшитмай қўл 
силтаб кетиши муомаладаги маданиятсизликни англатади. Баъзан бир қараб 
қўйишнинг ўзи сўздан ҳам кучлироқ таъсир кўрсатади. 
Муомала одоби кишиларнинг насиҳат ва одоб ўргатиши бир бирига 
таъсири, тарбия ва ўз ўзини тарбия воситаси сифатида диққатга сазовор. Шу 
боис ѐшларимизда муомала одобини шакллантириш ҳозирги кунда жамиятимиз 
олдида турган муҳим вазифалардандир. Бунда ота-онанинг, маҳалла-куйнинг 
таъсири катта. Ундан фойдалана билиш керак. Зеро ахлоқий комилликка 
эришиш муомала одобини эгаллашдан бошланади. 
Ахлоқий маданият яққол кўзга ташланадиган муносабат кўринишидан 
бири бу этикетдир.У кўпроқ инсоннинг ташқи маданиятини, ўзаро 
муносабатларда ўзни тутиш қонуни қоидаларининг бажарилишини бошқаради. 
Агар муомала одобида инсон ўз муносабатларига ижодий ѐндашса, яъни бир 



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   110




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish