АНДИЖОН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК ИНСТИТУТИ BMM
24
меҳр-оқибат, саховат, ҳамдардлик, ҳамнафаслик, манфаатдорлик, боғлиқлик»
каби тушунчаларни ҳам ўз ичига олади.
Ахлоқий категориялар тизимида «ҳалол» ва «ҳаром» категориялари
алоҳида ўрин тутади. Ўзбек миллий ахлоқида мазкур ахлоқий категориялар
маънавиятимизнинг устуни ҳисобланади. Ўтмиш аждодларимизнинг маънавий
ҳаѐтида мазкур категориялар устиворлик қилган. «Ҳалол» ва «ҳаром»
категориялари диний – мистик табиатга эга, мусулмон ахлоқининггина
тушунчалари деган ақида уйдирма эканлиги бугунги маънавий покланиш,
ахлоқий уйғониш даврида тобора сезилиб қолмоқда.
Умуминсоний ахлоқ принциплари муайян ижтимоий муносабатларга
мувофиқ, моддий ва маънавий ҳаѐт жараѐнида кишилар ижтимоий
турмушининг, ахлоқий муносабатларининг талабларини бирмунча умумлашган
ҳолда акс эттирадиган ахлоқий онг шакллари сифатида вужудга келган қонун-
қоидалар ҳисобланади.
Умуминсоний ахлоқ тамойиллари деб инсоннинг маънавий моҳиятига,
бурчига, ҳаѐтнинг мазмунига ва кишилар ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг
табиатига тааллуқли бўлган умумий талабларни акс эттирадиган, инсонлар
фаолиятининг умумий йўналишини кўрсатиб берадиган ва муайян хулқ-атвор
нормаларига асос бўлиб хизмат қиладиган қонун-қоидаларга айтилади.
Умуминсоний ахлоқ тамойилларига қуйидагилар киради: инсонпарварлик,
ўзаро ѐрдам, ишонч, ҳамжиҳатлик, тинчликсеварлик, ватанпарварлик,
адолатлилик, одамийлик, қонунийлик ва ҳ.к.
Инсонпарварлик тамойили – одамларга меҳр-муҳаббат билан қараш,
уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини хурмат қилиш, бахт-саодати, ҳар томонлама камол
топиши ҳамда ижтимоий ҳаѐтда инсон учун қулай шарт-шароитла яратиб бериш
ҳақида ғамхўрлик қилишни ифодаловчи туйғулар, қарашлар мажмуидир.
Инсонпарварлик ахлоқий тамойил сифатида кишиларнинг хулқини бир-
бирига хурмат ва ғамхўрлик, инсоннинг куч-қудратига ишонч руҳида тартибга
солиб борадиган хатти-ҳаракатларни билдиради.
Инсонпарварлик тамойили ўзининг ҳуқуқий ифодасини «Инсон
ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси‖ (1948 йил 10 декабрь), ―Ўзбекистон
Республикаси Конституцияси‖ (1992 йил 8 декабрь) каби ҳужжатларда топган.
―Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси‖да: ―Ҳамма одамлар ўз қадр-
қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар. Уларга ақл ва
виждон ато қилинган. Бинобарин бир-бирларига нисбатан биродарларча руҳда
муносабатда бўлишлари керак‖(1-модда).
Ўзбекистон Республикаси Конституциясида: ―Яшаш ҳуқуқи ҳар бир
инсоннинг узвий ҳуқуқидир. Инсон ҳаѐтига суиқасд қилиш энг оғир
жиноятдир‖(24-модда).
Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлатни барпо этишнинг маънавий
негизларидан бирини инсонпарварлик ташкил этади. ―Инсонпарварлик – бу
ўзбек халқи рухиятининг ажралмас фазилатидир. Шафқатсизлик ва зўравонлик
Do'stlaringiz bilan baham: |