В а Х а б о в а. В., Т а д ж и б а е в а д. А., Х а ж и б а к и е в ш. Х



Download 23,32 Mb.
Pdf ko'rish
bet64/441
Sana22.02.2022
Hajmi23,32 Mb.
#112691
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   441
Bog'liq
Jahoniqtisodiyotyoti

vedomosti.ru
107


қарашларида турлича ёндашувлар мавжуд. Айримлар бу инқироз АҚШ
иқтисодиётида рўй берган иқтисодий танглик ҳолатидан бошлангашшгини 
таъкидлашса, бошқалари олтин стантартидан воз кечиш ва бозор 
иқтисодиёти тизимининг камчилиги билан боғлиқ дейишмоқда. Ш у билан 
бирга ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози асосида фундаментал, 
ҳусусан, макроиқгисодий, микроиқгисодий ва инстш уционал омиллар 
ётганини қайд этиш лозим.
Таҳлиллар АҚШ иқгисодиётида рўй берган рецессия сабабларини 
қуйидагича таснифлаш имконини беради.
Уй-жой бозорида к а п и т а л н и н г о р ги қ ч а 
т ў п л а н и ш и . 2 0 0 0
йилда 
фонд бозоридаги ласайишлар туфайли аҳоли жамғармалари асосан уй-жой 
қурилшпи секторига йўналтирилди. Ушбу ҳолат уй-жой нархларининг 
кескин ошиншга олиб келди. Хусусан, 1997-2006 йилларда типик Америка 
уйларининг нархи ўртача 124% га қимматяашди. 1990 йилларда уйларнинг 
ўртача нархи оилаларнинг 2,9-3,1 йиллик даромади миқдорида тебраниб 
турган бўлса, 2004 йилга келиб бу кўрсаткич оилаларнинг йиллик 
даромадидан 4 мартага, 2006 йилда эса 
4 ,6
мартага ошиб кетди14. Уй-жой 
бозорида бош қа соҳаларга нисбатан капиталнинг ортиқча тўпланииш 
молиявий-иқгисодий инқирознинг асосий катализаторига айланди.
Ж ад ал суръатларда к е н гая ётган ипотека бозори б илан боғли қ 
қолда ч и қ ар и л ган д ер и вати вл ар н и н г ортиқча иш лаб ч иқари ли ш и . 
Ушбу бозорга куйидаги икки йўналишга овд омиллар таъсир этган. 
Биринчидан, Федерал захира тизими (ФЗТ) қайта ҳисобга олиш 
ставкасининг пастлиги (2004 йилда 1%) ва хориждан арзон молиявий 
ресурсларнинг жалб этилиши туфайли кредит ресурслар қийматининг 
арзонлашуви. Бу ҳолат ипотека бозорида кенг миқёсли қарз олиш, шу 
жумладан “ишончсиз қарз олувчилар” томонидан қарз олишга олиб келди.
2007 йилнинг мартида “ишончсиз қарз олувчилар” сони 7,5 млн. кишига ва 
улар олган кредитлар миқцори эса 1,3 трн. долларга етди. Ушбу турдаги 
кредитларнинг жами кредитлар ҳансмидаги улуши 2004 йилда 10% ни 
ташкил этган бўлса, 2006 йилга келиб 20% га етди. Иккинчидан, ипотека 
кредитлари ва уй-жойга бўлган талабнинг ортшпи секьюритизация 
механизмининг тарқалишига олиб келди. Бу механизм ипотека бозорида 
кредиторлар рискини қарз олувчиларнинг карз мажбурияти асосида 
облигациялар чиқариш ва давлат кафолатларини бериш йўли билан 
минималлапггиришни 
назарда 
тутади. 
Бунда 
облигациялар 
очиқ 
бозорларда олди-сотди қилинади ва кредиторлар риски уларнинг эгаларига 
ўтиб қолади.
ФЗТ амалга оширган пул-кредит сиёсатининг ўзгариши натижасида бу 
тизим жиддий инқирозга юз тутди. 2004—2006 йилларда ФЗТ фоиз 
ставкаларни 5,25% гача кўтариши натижасида 2007 йил бошида АҚШда
14 Супян В Б . СШ А: уроки кризиса. //'США и Канада, № 7,2010. С. 6.
108


аҳолининг ипотека кредитларини қайтариши билан боғлиқ муаммо 
кучайди. Қарздорларнинг кўчмас мулк гарови билан олинган кредитларни 
қайтаришдан кўра тўловларни тўлашдан бош тортиш ҳолати, кўлами 
кенгайди ва кучайди. Банкларнинг тўлов қобилиятига эга бўлмаган 
мижозларнинг кўчмас мулкларини қайта сотувга кўйиши натижасида 
ипотека бозоридаги таклиф кўпайиб, бозордаги нархларнинг кескин 
пасайиш ига олиб келди. 2007 йилда кредиторлар 1,3 млн.та уй-жойни 
қарздорлардан торгиб олишни бошлашди ва бу кўрсаткич 2006 йилга 
нисбатан 73% га кўпайди. 2008 йилда бу кўрсаткич 2,3 млн.та уй-жойга 
тегишли бўлиб, 2009 йилнинг сентябрига келиб АҚШдаги жами уй-жой 
эгалари 14,4% га етди15.
Америка ипотека инқирозининг таҳлили яна шуни кўрсатадики, 
ипотека кредитлари уй-жой нархининг 120-130 фоизи микдорида 
берилган. Яъни, 100 минг долларга нархланган уй учун 120—130 минг 
доллар кредит ажратилган. Бу ҳол, табиийки, қарз олувчига кредит 
қайтаришда қўшимча оғирлик юки туширган. Шундан сўнг банклар 
кредитни қайтара олмаган карздорлардан олиб қўйилган уй-жойларни сота 
бошлаган.
Қарз олувчиларнинг кенг миқёсда кредитларни қайтармаслиги қарз 
олувчиларнинг қарз мажбурияти о стида чиқарилган облигацияларнинг 
кадрсизланиши, ипотека банклари ва боцща ипотека деривативларига эга 
молиявий институтларда ликвидлик инқирозини келтириб чиқарди. Бу эса, 
ўз навбатида, уй-жой нархининг кескин тушиб кетиши ва уй-жой 
қурилиши билан боғлиқ тармоқларда талабнинг қисқаришига олиб келди.
2008 йилнинг сентябрига келиб уй-жойлар нархи 2006 йилга нисбатан 
ўртача 
20
% га тушиб к етди16.
Б а н к ва бош қа м оли я инсти тутларида икгисодиётни кред и тл аш
учун ресурсларн ииг етиш м аслиги. 2008 йилда АҚШ иқгисодиётининг 
аксарият тармоқларида инвестицион фаоллик кескин пасайиб деярли 
тўхгаб қолди.
Х омаш ё ва н еф ть н архи нин г ж ад ал суръатларда ош иш и. Бир
баррель нефть нархининг 150 долларгача ошиб кетиши АҚШ да бензин 
нархининг икки баравар ошишига олиб келди. Натижада истеъмол ва 
ишлаб чиқариш талабининг қисқариши ю з берди,
И қги содиётни д а в л а т том онидан т ар ти б га солиш д астак л ар и н н н г 
сам араси з эк ан л и ги . Давлатнинг деривативларни молиявий институтлар 
томонидан мустақил бошқаришга рухсат бериши натижасида 2008 йилда 
жами деривативлар ҳажми 683 трлн. долларни ташкил этди. Хусусан, 
кредитли, дефолтли своплар ҳажми 1988-2008 йилларда 100 бараварга 
ошган17.
15 U.S. Economic Forecasts. P . 99. htlp: //www.e-forecasting.com/US Economic Forecasts.him.
16 С у ш и В_Б США: уроки кризиса. //СШ А я Канада, № 7,2010. С. 5.
17 Economic Report o f the Pr esident. Washington 2010. P. 99.
109


А м ери ка аҳолиси ва д ав л а т қар зи н и н г ю қорилиги. Америка 
аҳолисининг ипотека бўйича қарзи 1990 йилларда ялпи ички маҳсулотга 
нисбатан 46% ни ташкил этгани ҳолда бу кўрсаткич 2008 йилга келиб 78% 
га тенг бўлди ва 10,5 трн. долларни ташкил этди. Хусусий қарзлар улуши 
истеъмол кредитлари билан биргаликда 1981 йилда ялпи ички маҳсулотга 
нисбатан 123% га тенг бўлган ҳолда, бу кўрсаткич 2008 йилда 209% ни 
ташкил этди ва деярли 21 трн. долларга тенглашди. Бу даврда банкларнинг 
қарзи кескин ошиб кетди. Жумладан. йирик бешта инвестидион 
банкларнинг (“Леман бразерс” - кейинчалик банкрот бўлди, “Беар Стирнс” 
ва “Мерил Линч” - сотилди, “Голдман Сакс” ва “Морган Стэнли” -
тижорат банкларига айлангирилди) қарзи 2004—2007 йилларда 4,1 трн. 
долларга етди18.
Давлатнинг ташқи қарзи 2006 йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 
63,9% ни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2010 йилга келиб 93,2% га тенг 
бўлди19. АҚШ аҳолиси ва давлат қарзи турли хил оқибатларга олиб келади. 
Чунки АҚ1П газначилигининг давлат облигациялари кўринишидаги давлат 
қарзи ҳеч қачон бир вақгнинг ўзида қайтарилмайди. Қисқа муддатли 
истеъмол кредитлари олти ойдан бир йил мудцатгача қайтарилиши 
туфайли жиддий хавф тугдирмайди. Молиявий инқирознинг кўрсатишича, 
ипотека бўйича қарзлар эса уларга хизмат кўрсатиш ишсонияти бўлмаган 
ҳолларда иқгисодиётда жиддий муаммолар келтириб чиқариши мумкин.
Табиий оф атлар ва сув тош қ и н л ар и . Ушбу табиий офатлар 
мамлакат иқгисодиётига юз миллионлаб долларлик иктисодий зарар 
келтирди.
Ю қорида 
қайд 
этиб 
ўтилган 
сабаблар 
оқибатида 
АҚШ
иқгисодиётида рецессия ҳолати бошланди ва ялпи ички маҳсулот 2008 
йилда 2007 йилга нисбатан 0,7% га, 2009 йилда 2008 йилга нисбатан 3,5% 
га пасайди (6.3.1-жадвал).
6 .3 .1 - ж а д е а л
А Қ Ш н и н г м акрои қгисодий кўр сатки ч л ар д инам икаси
20

Download 23,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   60   61   62   63   64   65   66   67   ...   441




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish