Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент архитектура – Қурилиш институти



Download 0,85 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/40
Sana22.02.2022
Hajmi0,85 Mb.
#112438
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40
Bog'liq
OUM Boshqaruv psixologiyasi 6de3e4c3d311a45354b1baccc210d08d

Рахбарлик услубига караб рахбарларни куйидаги турларга ажратиш 
мумкин; 
1. 
Автократ рахбарлар: - булар одатда: 
-жамоа фикрини инобатга олавермайди. 
-жамоа билан кам мулокотда булади. 
-танкидни ёктирмайди 
-хаммани сузсиз буйсундиришга интилади -узини 
катта тутади; 
-буйсунувчилар олдида ковотини солиш кайфиятида булади 
Бирок автократик бошкарув усулини хар жихатдан ёмон деб булмайди. 
Айрим холларда уша жамоанинг маданият даражаси, ахлоки, интизом сабабли, 
ушбу услуб ижобий натижа бериши мумкин. 
2. 
Либерал рахбар: 
-иродасиз, ташаббуссиз булади; 
-уз маъсулиятини сезмайди 
-ута эхтиёткор, хеч ким билан алокани бузишни истамайди; -талабчан 
эмас, сует назорат килади. 


59 
Булар ташки таъсирларга мойилрок булишади. Факат курсатма буйича 
иш тутади. 
3. 
Демократик рахбар: 
-бопщариш функцияларини жамоа фикри билан хисоблашиб амалга 
оширади; 
-факат буйрук бермай, балки ишонтириш услубини куллайди; 
-барча билан самимий муносабатда булади; 
-ходимларининг шахсий ташаббускорларнинг ривожлантиради 
Тавсия этилаётган адабиётлар
Асосий адабиётлар 
 
Назорат ва муҳокама қилиш учун саволлар 
1.Бошқарув психологияси борасида қадимий фикрлар тарихини таҳлил қилинг? 
2.Шарқда бошқарув психологиясига доир фикрларни юзага келишига доир 
нималарни биласиз?. 
3.Европа давлатларида бошқарув психологиясига доир фикрларни вужудга 
келиши хусусида нималарни биласиз? 


60 
6-МАВЗУ: 
МОЖАРО ВА МУЗОКАРАЛАР ЎЗАРО УЙҒУНЛИГИ 
 
Режа: 
1.Бошқарув психологиясининг лидерлик психологик-назарий асоси 
сифатида. 
2.Лидернинг инсон маънавий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган 
бошқарув фаолияти экани
3.Бошқарув йўналишлари ва уларнинг ўзаро алоқадорлиги
4.Бошқарув жараёнида лидернинг табиати унинг объектив воқеликни 
ўзлаштиришдаги аҳамияти 
 
Одамларни ёки бир одамни лидер деб аташга, бошқасини эса бу номга лойиқ 
эмас. деб аташларига нима мажбур қилади? Психологларнинг аниқлашларича 
лидерлик феноменини комплекс тушуниш учун вақтнинг ҳар бир аниқ пайтида 
лидерликнинг табиатини тўлиқ аниқлатдиган ҳар хил турдаги ўзгарувчиларни 
ҳисобга олиш керак. 
Бундай ўзгарувчилар қуйидагилар ҳисобланади: 
Лидер шахси, унинг келиб чикиши, бошқарувлашув жараёни ва ишларни 
илгари суриш услублари; 
Эргашувчилар тавсифномаси; 
Лидер жой олган контекст; 
Маълум бир вазиятларда лидер ва унинг издошлари ўзаро таъсири 
натижаси. 
Лидерлик феноменини таҳлил қилишда асосий эътибор лидер шахсига 
қаратилади. Бошқарув тизимидаги шахс агар жамоада ҳақиқий лидер бўлишни 
ҳохласа ўзидаги бир қанча сифатлар комлексини ўзи ўзгартиришига тўғри 
келади. Булар қуйидагилар: 
Лидернинг шахс хусусиятлари; 
Лидернинг ўзи ҳақидаги тасаввури; 


61 
Хулқ - атворга таъсир этувчи эҳтиёж ва мотивлар; 
Муҳим ишонтириш тизими; 
Қарор қабул қилиш услуби; 
Шахслараро муносабатлар услуби; 
Стрессга чидамлилик. 
Лидернинг шахсий хусусиятлари. Лидерлик феноменини таҳлил 
қилишда айни шахс сифатлари тадқиқотчиларини қизиқтирди. Лидер 
хусусиятлари назарияси инглиз психологи ва антропологи Ф.Галтон 
тадқиқотлари таъсирида пайдо бўлди, у лидерликни расмийлик асосида 
тушунтиришга ҳаракат қилди. Ушбу йўналиш доирасида турли хил 
миллатларга тегишли бўлган шоҳлар шажараси, ҳукмдорлар орасидаги 
никоҳлар тадқиқ этилди. Ф. Гальтоннинг асосий ғояси агар лидер уни 
издошларидан ажратиб турувчи сифатларга эга бўлса, бу сифатларни ажратиб 
кўрсатиш мумкин- дейди. Аммо у бу сифатлар тизимини туза олмайди. 
Америкалик психолог К. Бред турли хил тадқиқотчилар томонидан айтиб 
ўтилган "лидерлик " сифатларининг 79 сифати рўйхатини тузди.
Улар орасида ташаббускорлик, мулоқотчанлик, юмор ҳисси, ишонч ва 
бошқалар бор эди. Аммо улардан ҳеч бири санаб ўтилганлар орасидан 
мустаҳкам жой эгалламади. 65 % айтилган сифатлар фақат 1 марта, 16 - 20% 
икки марта, 4-5 % уч ва фақат 5 та сифат 4 марта айтилган. Ўз ташкилий 
ишларини муваффақиятли ҳал этадиган кўплаб раҳбарларга тегишли бўлган 
сифатлар йиғиндиси ана шулар деган аниқ ва ишончли хулосага келишни 
имкони бўлмади. 
Шунга кўра, муваффақиятли лидерликка юқори интеллект ва билим, 
тўғрисўзлик, соғлом ақл, ташаббускорлик, ўзига ишонч, қоидаларга риоя 
қилиш, тиришқоқлик, ишончлилик, маъсулилиятлилик, бошқарув фаоллик 
таъсир кўрсатади. Лидернинг муҳим хусусиятларидан бири яхши 
муносабатларни ўрнатишни сақлаб қолишни назарда тутадиган, жамоа учун 


62 
муҳим бўлган муносабатлани ўрнатиш имконини берадиган мулоқотчанлик 
қобилиятидир.
Лидерга кўпроқ тегишли характер сифатларини ажратиб кўрсатадилар: 
эгилувчанлик - догматизм, маҳсулдорлик, тафаккурнинг таҳлилийлиги ва 
тезлиги. 
Эгилувчанлик - догматизм. Догматик лидерга қарор қабул қилинаётганда ва 
янги ахборотни ўрганаётганда ва янги ахборотни ўрганаётганда тамойил, қоида, 
анъаналар ўта муҳимдир. Тафаккур эгилувчанлиги янги маълумотни олишга 
мойиллик билан боғликдир. Тафаккур эгилувчанлиги гуруҳ ҳаётийлигини 
таъминлаб берувчи гуруҳ ёки ташкилотни бошқаришдаги ўзгаришларга 
ўрганиш имконини беради.
Тафаккур маҳсулдорлиги - лидернинг реалликда исботини топган ғоя ва 
новаторлик қобилиятида ўз аксини топади. Чунки лидер баъзи пайтларда ҳеч 
кимга таянмай мустақил тарзда тезда қарор қабул қилиши керак бўлган 
вазиятларда қолди. 
Тафаккур тезлиги. Секин ўйлайдиган одам лидер бўла олмайди. Афсуски, секин 
ўйлайдиган одамлар категориясига қабул қилаётган қарорларини обдон таҳлил 
қиладиганларни ҳам киритишга ўрганиб қолдилар. Ҳаётда бу сифат қонун 
бўйича уларни ҳеч қачон уялтирмайди, аммо лидер бўлишларига жиддий халал 
беради. 
Тафаккурнинг тахлилийлиги. Агар лидерда вазиятни таҳлил қилишга мойиллик 
бўлмаса, у ўзининг бошқарувчилик позициясини кўп ушлаб тура олмайди. 
Шуни ёдда тутиш керакки, лидерлик- бу биринчи навбатда ўқитувчи ва 
ўқувчининг муносабатидир. Лидер уни атрофдагиларга ўзининг билими, 
маънавий қадриятларини узатади.
Лидернинг шахсий қадри - ҳам тақлид қилиш намунаси ҳам ҳурмат 
предметидир.
Лидернинг ўзи ҳақидаги тасаввури. Лидер ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини
шахсий Мен- концепциясига хос тарзда тутади. Унинг ўзини тутиши, у ўзини 
қандай англаши, бирга фаолият олиб борувчилар билан ўзини қандай


63 
солиштираётганлигига боғлиқ. Америкалик тадқиқотчилар Д.Оффер ва Ч. 
Строзерлар "Мен" сиёсатчи образини инсоннинг ўзига нисбатан фикр ва 
ҳиссиётларига мос келувчи умумий қабул қилишнинг жами сифатида кўриб 
чикадилар: жисмоний Мен, сексуал Мен, оилавий Мен, бошқарув Мен, 
психологик Мен, муаммоларни енгиб ўтувчи Мен. Жисмоний Мен - бу 
лидернинг ўз жисмоний кучи ва соғломлиги ҳолатининг тасаввуридир. Ўз кучи 
ва соғлиғини англаш лидер хулқ - атворига унга кўп ишонч беради. Агар 
бундай англаш бўлмаса, уни ўрнини босувчи масалан ақлий қобилият бўлиши 
керак. Сексуал Мен - лидерлик сифатлари билан яқин боғлиқ. Авваламбор бу 
ўзининг кетидан оиласини эргаштирувчи, маъсулиятли вазифаларни қабул 
қилувчи, бир сўз билан айтганда, бошқарилувчи деб ҳис қилиш имконини 
берувчи асосий эркак роли билан боғлиқ бўлган сифатларни намойиш қилади, 
шунинг учун ҳам ходимлар томонидан эркак сифатида қабул қилинади. 
Оилавий Мен - Шахснинг шаклланишида ота-оналик, оиласидаги ўзоро 
муносабатлар катта аҳамиятга эга. 
Лидернинг шахс хусусиятлари тизимида ота-она тизими мавжуд бўлиб, 
бу тизим ушбу одам болалигида ота-онаси қандай бўлишганини ўз ичига олади. 
Шахслараро муносабатлар жадвали "Лидер-бошкарилувчи",олдиндан "ота-
бола" муносабатлари ўлчовида аниқланади. Бошқарув Мен- Лидер бошқа 
одамлар билан ҳамкорликда ишлашга, жамоадаги касбдошларини уларнинг энг 
яхши сифатларини намоён қилишлари учун туртки бўлиши ва музокараларни 
қандай олиб боришни ўрганиши, бошқа гуруҳ лидерлари ҳаттоки душман 
гуруҳдаги одамлар билан ҳам самарали ишлай олиши учун ўзаро 
муносабатларни қўллай олишни билиш керак. Психологик Мен - Ўз ички 
дунёси, фантазия, орзу, хаёл, иллюзия, қўрқув каби вазиятларни ифода этади.
Муаммоларни енгиб ўтувчи Мен лидернинг муаммоларини ижодий ечиш ва 
эски муаммоларни ечиш учун янги йўлини қидиришда намоён бўлади.
Лидерликни ташкил этувчи Мен концепциясини адекват англаш раҳбарга 
бошқарув фунциялари асосини янада аниқ амалга ошириш имконини беради. 


64 
Улар: режалаштириш, конфликтларни тўғирлаш учун қарор қабул қилиш, 
меҳнатни рағбатлантириш ва бошқалар.
Лидернинг хулқ - атворига таъсир этувчи эҳтиёж ва мотивлар. 
Лидер ҳам ҳар қандай одам каби қатор эҳтиёжларга эга. Бу эҳтиёжлар 
қондирилиши ёки кондирилмаслигига кўра йўқолади. Аммо умумий 
инсонларга тегишли бўлган эҳтиёжлардан ташқари лидерликнинг алоҳида 
қуйидаги махсус эҳтиёжлари мавжуд: 
Ҳукм ўтказишга эҳтиёжи; 
Бўлиб ўтаётган воқеа ва одамларни назорат қилишга бўлган эҳтиёж; 
Юқорига интилиш эҳтиёжи; 
Қайсидир гуруҳга тегишли бўлиш ва тан олинганлик эҳтиёжи. 

Download 0,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish