Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги а.ҚОдирий номли жиззах давлат педагогика


Машғулотларда ўқувчиларни касб танлашга йўналтириш ва меҳнат



Download 0,79 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/32
Sana22.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#112359
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32
Bog'liq
kvant fizikasi

3. Машғулотларда ўқувчиларни касб танлашга йўналтириш ва меҳнат 
тарбияси. Мактабда меҳнат тарбиясининг мақсади меҳнаткашларга ҳамда меҳнат 
жамоаларига муҳаббат ва ҳурматни тарбиялаш, жамият учун зарур ҳамда фойдали 
ишларни бажаришга тайёр бўлиш, меҳнат натижасига жавобгарлик ҳиссини, жамият 
қизиқишларини ўзининг қизиқиши сифатида қабул қилиш хусусиятини тарбиялаш, 
меҳнат вазифаларини ҳал этишда чин юракдан ижодий муносабатда бўлиш 
ҳисобланади. Бу педагогиканинг бош принципи бўлиб у ўқитишини ишлаб чиқариш 
меҳнати билан қўшиб олиб бориш принциплари асосида ётади. 
Меҳнат тарбияси вазифасини ҳал этишда мактаб физика ўқитувчиси 
ўқувчиларга асосий ўқув материалини чуқур ўзлаштириб олиш билан бирга уларни 
ишлаб чиқариш соҳаларига қизиқтира олиши ва касб танлашларига ёрдам бериши 
зарур. Ўқитувчининг касб танлашга йўналтириш бўйича қиладиган иши ўқувчиларни 
политехник тайёргарлигини кучайтириш ва уларни кишилар меҳнат фаолиятининг 
турли кўринишлари билан таништириш, уларга жамият талабларига мос келадиган 
ҳунар танлашларига ёрдам беришдир. 
Физика дарсларида қийин ҳисобланган мавзу материалини амалда 
қўлланилишини ўқувчиларга кўрсатиб бериш муҳим аҳамиятга эга. Масалан, 
“Энергиянинг сақланиш қонуни” мавзусини ўрганишда кесиш, қирқиш 
станокларининг турли ишларини, кесиш тезлигини ошириш ҳисобига станокларнинг 
фойдали иш коэффициентини ошишини, илғор ишчи-станокчилар ҳақида гапириб 
бериш меҳнат тарбияси ва касбга йўналтириш, такомиллашган ўлчов асбоблари билан 
муомала қилишда яхши самара беради. 


Ўқувчилар завод, фабрика, қишлоқ хўжалиги тармоқларига экскурсияларга 
борган вақтларида турли касбдаги кишилар ишини бевосита кўриш имкониятига эга 
бўладилар. Бунда ўқитувчи ўқувчиларда фақат техникани ўрганиш тушунчаси билан 
чегараланиб қолмасдан, уларда ишчи кучини ўрганишни ҳам шакллантириши лозим. 
Бунда шаҳар ва қишлоқ жамоалари ишчи кучларини, қандай лойиҳалаш 
ташкилотлари ишлашини, уларнинг лойиҳаларини қандай саноат корхоналари ҳаётига 
тадбиқ этишини, бу корхоналар учун қандай ўқув юртлари кадрлар тайёрлашларини 
аниқ равшан тушунтириб бериши лозим. 
Физика 
ўқитувчиси 
касб 
танлашга 
йўналтириш 
мақсадида 
дарс-
конференциялар ташкил этиши ва бу дарс-конференцияларда «Табиатдаги кучлар”, 
“Фан ва техникада электростатика”, “Менинг бўлажак касбим физика” каби 
мавзуларда ўқувчиларнинг чиқишларини, физиканинг медицина, замонавий ишчи, 
ошпаз, фотограф, энергетик, шофёр, қурувчи ва бошқа касблардаги аҳамияти ҳақида 
фикрлашувларини шакллантирадиган услублардан фойдаланиши керак. 
Бундай ишларни амалга ошириш учун физика ўқитувчиси маълум 
тайёргарликка эга бўлиши лозим. У политехник таълим назариясини пухта эгаллаган 
бўлиши, ишлаб чиқаришнинг замонавий техника ва технологиясининг асосий 
ривожланиш йўналишларини, ишлаб чиқариш илғорларининг иши билан боғлиқ 
бўлган физик-техник кўрсаткичларини, замонавий фан ютуқларидан фойдаланишнинг 
асосий йўналишларини билиши, педагог тарбиячи маҳоратларини, ўқувчиларга 
индивидуал ёндошишни, улардаги қизиқишлар ва ҳавасларни аниқлай билишни 
эгаллаган бўлиши, ҳозирги замон ижодий шахсининг шаклланишига ҳисса қўшиши 
лозим. 

Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish