Узбекистан Республнкаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Самарканд кишлак хужалик ииститути



Download 6,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/257
Sana22.02.2022
Hajmi6,21 Mb.
#112261
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   257
Bog'liq
Qishloq xojaligi korxonalari ishlab chiqarishini tashkil etish

1.3. Ф аннинг изланиш услублари
Ф а н н и н г м ет од и  - бу ўрганилаётган (тадқиқ қилинаётган) 
воқеа ва ҳодисаларни билиш йўлларидир. Хар бир фанни ўрганиш да 
назарий билимлар вокеликни амалга ошириш учун амалиётга йўл 
очиб, уни ёритиб туради ва шу билан ижтимоий ишлаб чикаришни 
ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб беради. 
Амалиётда назарий жихатдан тадкик этилган фикрлар йўналишлари, 
белгиланган нуқтаи назарларнинг тўгрилиги ёки асоссиз эканлигини 
тасдикпаб беради.
Д и а л е к т и к мет од хозирги ҳаётдаги барча вокелик ва омилларни 
тўгри тахлил килиб, умумлаштиради ва шу асосда бундан кейинги 
ривожланиш учун шароит яратади. Тўғри хулоса чикариш учун илмий 
изланишнинг куйидаги 
усулларидан 
фойдаланилади: 
статистик 
гуруҳлаш, монографик, ҳисоблаш - мантиқ, тахлил қилиш методи, 
тажриба қўйиш ва математик моделлаштириш.
С т ат ист ик гуруҳлаш у с ул и - барча ишлаб чикариш тармоқлари 
10


бўйича жуда катга маълумотлар тўплашга, қишлоқ хўжалигида 
чорвачилик маҳсулотларининг ўсиши, экинлар ҳосилдорлиги, иш 
кучи, ишлаб чикариш воситаларидан фойдаланиш даражалари, мехнат 
сарфлари ва унумдорлиги, махсулот таннархи ва даромадлар, 
механизациядан 
фойдаланиш 
даражалари 
каби маълумотларни 
тўплашга қаратилган усулдир. Амалда бу маълумотлар гурухланиб 
корхоналарнинг ихтисосланиши, хўжаликнинг мақсадга мувофиқ 
хажмини асосий иктисодий кўрсаткичларга таъсир эгувчи айрим 
омилларни аниқлашда ишлатилади.
М онограф ии усул - айрим илгор хўжаликлар ва уларнинг ички 
бўлинмалари ишлаб чикариш - молия фаолиятини синчиклаб 
ўрганишда хамда айрим иш методларини чукур тахлил килишда 
фойдаланиладиган усулдир. Тадкикот ишларининг бу усулини 
қўлланиши кўпгина ташкилий масалаларни тўгри ҳал килиш 
имконини беради. Бу усулдан фойдаланишда тўпланган маълумот­
лар, ҳодисалар ва жараёнлар орасидаги богланишларни аниклашда, 
қонуниятларнинг маъносини очишда, кишлок хўжалик ишлаб 
чиқаришининг истиқболларини белгилашда ва барча янгиликлар 
хамда илгор иш усулларини кишлок хужалик ишлаб чикаришига 
тадбиқ этишда асосий йўлларни белгилашга ёрдам беради.
Ҳисоб-копст руктив усул кишлок хўжалик корхоналари, уларнинг 
тармоқлари 
ва 
булинмаларининг 
ривожланиш 
истиқболларини 
аниклаш учун кулай шароит яратиб беради. Бу усулнинг афзаллиги 
шундаки, 
у 
бирон-бир 
ташкилий-икгисодий 
тадбирни 
амалга 
оширишда бир неча хил вариантларни: ем-хашак рациони, алмашлаб 
экиш, пода таркиби ва бошка жараёнларнинг хилма-хил вариантларини 
тавсия эта олади. Бунинг натижасида юкори мехнат умумдорлигига ёки 
энг паст махсулот таннархига эришиш мумкин.
Т аҳли л қ и л и ш услуби  - бунда ўрганилаётган воқеа - ходисанинг 
ўзини ва унинг ҳар бир кисмини алохида чуқур ўрганиш мумкин. 
Улар орасидаги богланишни ўрганиш мақсадида, уларнинг хар бир 
кисмини алохида тадқиқот қилиш мумкин.
Тахлил қилиш усули - тадкикот қилиб ўрганишнинг энг кенг 
таркалган тури хисобланади.
Тахлил килиш усулининг асосини бир хил иктисодий шароитга 
эга 
бўлган, 
бир 
нечта 
хўжалик 
ёки 
бўлинмалар 
йиллик 
кўрсаткичларининг ўзгариш динамикасини бир-бирига таккослаб 
ўрганиш, режа топшириқларининг кўрсаткичлари билан ҳақиқий 
эришилган натижаларни бир-бирига солиштиришдан иборатдир.


Таж риба усули д а н  - чорвачилик ва дехкончилик юритиш 
тизимларининг 
иктисодий 
самарадорлигини, 
прогрессив 
иш 
меъёрлари, вақт меъёрлари ва бошка меъёрларни аниклашда, 
меҳнатни 
таш кил 
этишдаги 
янги 
усулларни 
ўрганишдан 
фойдаланилади. Бунда эришилган натижалар миқдор ва сифат 
жиҳатдан тўла хисобга олинади. Тажриба усулида ўрганишдан 
кейин уни муваффақиятли амалга оширишнинг асосий шарти илмий 
жиҳатдан асосланган янги бир тадбирни, меъёрни яратишдир.
М а т е м а т и к м о д е лла ш т и р и ш  - усулидан энг мураккаб 
иктисодий 
масалаларни 
хал 
этишда 
фойдаланилади. 
Айрим 
иктисодий тармоклар ишини амалга оширишда тез ишлайдиган 
электрон хисоблаш машиналарининг роли каттадир. Улар ишлаб 
чиқаришдаги бир нечта таъсир этувчи омилларнинг тутган ўрнини 
хисобга олган хрлда қўйилган вазифани бажариш га имкон бериб, 
унинг мақсадга мувофиқ вариантини аниклашга ш ароит яратади.
И қ т и со д и й -м а т ем а т и к усулда» - истиқболли муаммоларни 
хал этиш да ва кундалик хаётда зарур бўлган иктисодий муаммо­
ларни ечишда самарали фойданилмоқда. Буларга хўжаликдаги иш­
лаб чикариш тармоқларининг мақсадга мувофиқ ҳолатини белги­
лаш, хўжалик ичидаги бўлинмалар ишлаб чикариш шароитларини 
хисобга олган хрлда уларнинг мақсадли хажмини, ишлаб чикаришни 
режалаштириш, чорва моллари учун максадли рационларни, ма- 
шина-трактор паркининг самарали тузилиш ининг таркибини белги­
лаш, экин майдонининг таркибини, пода таркибини, транспорт во- 
ситаларидан фойдаланишни ташкил этиш ва ишлаб чикаришни 
бошқариш масалаларини истиқболини белгилаш жараёнлари ки­
ради.

Download 6,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   257




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish