1-боб. Ф аннинг мазмупи, мавзуси, услуби ва вазифаларн
1.1. Ф анининг мазмуни
Бозор иқтисодиёти шароитида аграр саноат мажмуасининг энг
салоҳиятли тармоги бўлган кишлок. хужалиги корхоналарида бозор
муносабатларини жорий этиш, ўзига хос хусусиятларга эга ва у
иқтисодиётда алохида ўринни эгаллайди.
Кишлок. хўжалик корхоналарида ер ва бошка ишлаб чикариш
воситалари хамда дехкон мехнати билан боглиқ булган иктисодий
муносабатлар, аграр муносабатларнинг асосини ташкил этади ва бу
муносабатлар бозор тизимида янгича маъно-мазмунга эга. Аграр
муносабатларнинг марказида кишлок хўжалик корхоналари ва улар
нинг ички бирламчи бўгинлари - оила (жамоа) пудрати шаклида иш
юритувчи меҳнаткашлар гуруҳи фаолият кўрсатади.
Бозор тизимида, кишлок хўжалик корхоналари энг асосий ҳал
қилувчи фаолият доираси бўлибгина қолмай, балки ер ва бошка иш
лаб чикариш воситаларидан самарали фойдаланиш воситаси хамдир.
Қиш лоқ хўжалигида ишлаб чикаришини ташкил этиш уч омил-
нинг ўзаро мақсадга мувофиқ мужассамлашишини улар ўртасида
иктисодий муносабатларни оқилона уюштирилишини тақозо этади.
Улар қуйидагилардан иборат:
- мехнат - бу кишиларнинг кишлок хўжалик махсулотлари иш
лаб чикариш жараёнидаги мақсадга мувофиқ фаолияти бўлиб, улар
хар кандай корхона фаолиятининг асосини ташкил этади;
- мехнат ашёлари - товар махсулоти ишлаб чикариш (хизмат
кўрсатиш) учун инсон фаолияти йўналтирилган воситалар (объект-
лар) тушунилади;
- мехнат воситалари - машиналар, маҳсулдор моллар, ускуна ва
курилмалар, иш қуроллари ва бошка технологик ишланма турлари,
иш жойининг ташкилий таъминоти ва бошкалар.
М ехнат ашёлари ва мехнат воситалари ўзаро биргаликда ишлаб
чикариш воситаларини ташкил этади, улар ишлаб чиқаришнинг
моддий - техникавий асосидир.
Аммо бу моддий омилларга иш кучи (одам мехнати) таъсир эт-
мас экан, улар «жонсиз» нарсалар бўлиб қолаверади, ишлаб
чиқариш содир бўлмайди яъни моддий неъмат яратилмайди.
Ишлаб чикариш воситалари ва иш кучи ўзаро боғлиқликда ишлаб
чиқарувчи кучларни ташкил этади, улар хар кандай жамиятда та-
раккиётнинг кучли омили хисобланади. Уларни мақсадга мувофиқ
жойлаштириш хамда улардан унумли фойдалана билиш бозор тизи
мида фаолият кўрсатаётган ҳар кандай корхонанинг равнаки ва
иктисодий юксалиши учун асосий шарт-шароитлардан бири бўлиб,
«ташкиллаштириш» фаннинг моҳиятини - ахамиятини ташкил этади.
Кенг маънода и ш ла б ч и ка р и ш н и т а ш к и л эт иш деб, корхона-
ларни тузиш ва самарали юритиш конуниятларини ўрганиб, уларда
ишлаб чикариш кучларини ривожланиш дараж асига мос равишда
ишлаб чикариш муносабатларини ўрнатиб, энг кўп микдорда арзон
маҳсулот етиштириб бозорни тўлдириш ва максимал фойда олишда
корхоналар ички имкониятларидан унумли фойдаланиш тадбирий
чораларини белгиловчи фанга айтилади.
Киш лок хўжалигида ер, иш кучлари ва ишлаб чикариш восита
ларининг бирикиши, улар ўртасидаги мутаносибликнинг тўгри бел-
гиланиши хўжаликларда ишлаб чикаришни таш кил этиш шаклини
белгилайди.
Ж амиятда моддий бойлик яратиш хар бир корхонанинг ишлаб
чикариш шароити ва йўналишига қараб, таркиб топган мехнат ашё
лари, мехнат воситалари ва иш кучининг мақсадга мувофиқ равишда
мутаносиблик билан олиб борилиши натижасида амалга оширилади.
Ҳар бир кишлок хўжалик корхонасининг ташкил топиш ша
роити, унинг тузилиш и, хусусияти ва иш жараёнларининг ташкил
этилиши, унинг ишлаб чиқарувчи кучлари, ишлаб чикариш муноса-
батлари характери билан аникланади ва таркиб топади.
Қиш лоқ хўжалиги жуда кўп хил маҳсулотлар - дон, пахта,
гўшт, сут, жун, тери, тухум, зигир, лавлаги, асал, мой берувчи дори-
вор ўсимликлар ва бошкаларни етиштириб беради, шунинг учун
унинг ўзига хос хусусиятларини билиш зарур.
Қиш лоқ хўжалик ишлаб чиқаришининг ўзига хос хусусиятла
рини асосий белгилари шундаки, мазкур жараёнда моддий бойлик
яратиш нинг бош қа тармоқлардан фарқидадир. Бу ерда, киши
мехнати билан табиат кучлари (иқлим, тупроқ ва хоказо) ва чорва
моллари ёрдамида хамда экинларнинг ҳаётий функцияси (ўсиш
энергияси, ривожланиш ва хоказо) оркали юкори даражада мўл
махсулот етиштириш мумкин бўлади. Агарда саноат ишлаб
чиқаришининг технологик жараёнлари ва мехнат жараёнларида ме
ханик, химик, термик ва бошка йўллар билан таъсир этиш оркали
6
иш кўрилса, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришига ўсимлик ва чорва
моллари ҳаётидаги биологик жараёнларга таъсир этилиб, кишилар
мехнати билан кўзланган максадга эришилади.
Шунингдек, саноат ишлаб чикариши ва кишлок хужалик ишлаб
чикариши учун умумий бўлган машина, асбоб ускуналар, иморатлар
каби мехнат воситалар билан бир каторда кишлок хўжалигида
ер - энг асосий ишлаб чикариш воситаси хисобланади. Бошка-ишлаб
чикариш воситалари вақт ўтиши билан ишлаб чикариш жараёнида
қатнашиши натижасида эскириб, ўзининг қийматини йўқотади ва
алмаштирилиши мумкин, ер эса ўзгармас восита бўлиб қолади, унга
тўгри илмий тарзда ишлов бериш натижасида унумдорлиги ошиб,
яна хам яхшиланиши мумкин.
Ана шундай фарқловчи белгилардан яна бири қишлоқ хўжалик
корхоналарида асосий восита сифатида тирик организмлар (чорва
моллари, уснмликлар) дан фойдаланишдир. Шунинг учун хам дои
мий амалга ошириладиган такрор ишлаб чикариш жараёни,
дехкончилик ва чорвачиликда табиий равишда қайталаниб туради-
ган, ишлаб чикариш билан чамбарчас богланиб кетадиган ўсиш ва
ривожланишда намоён бўлади. Кишлок хўжалик ишлаб чикаришини
тўгри ривожлантириш учун биргина техника тараккиётининг яхши
билиш кифоя килмайди, балки ишлаб чикариш технологиясини,
ўсимлик ва чорва молларининг ўсиши ва ривожланишининг биоло
гик конуниятларини, чорвачилик ва дехкончилик тизимлари хамда
меҳнатни ташкил этиш, ишлаб чикаришни бошқариш каби масала-
ларни ҳам тўла билиш зарур.
Кишлок. хужалик ишлаб чиқаришининг давомийлиги, экинлар
ва чорва молларининг ўсиши ва ривожланиши асосан табиий шаро-
итларга богликлиги билан белгиланиши маълум. Лекин кишилар
уларга
агротехник
ва
зоотехник
тадбирлар
билан
таъсир
кўрсатадилар, яъни кжори махсулдорликка эга бўлган чорва молла-
рини етиштиришни, экинларни танлаш, селекция йўли билан
кўпайтириш, уларга кулай шароитлар яратиш воситасида экинлар ва
чорва молларининг табиий ўсиш ва ривожланиш қонун-қоидаларига
таъсир этадилар. Натижада кишлок хужалик ишлаб чикаришнинг
давомийлик жараёнини тезлаштириш га эришилади.
Кишлок. хужалик махсулотларини ишлаб чикариш даври ёки
вакти - бу бошлангич хом ашёнинг пировард махсулотга айланиши-
гача кетган муддатидир. М аҳсулот ишлаб чикариш даврининг асо
сий кисми иш даври бўлиб, бу бошлангич хом-ашёнинг мехнат жа
раёни таъсирида бўлган вақтидир. Кишлок хўжалик ишлаб
7
чиқариш ида маҳсулот етиштириш учун сарф килинган ишлаб
чикариш даври, иш давридан анчагина фарқ қилади. Бундан
ташқари, киш лок хўжалик маҳсулотларининг барча ўсиш ва ривож
ланиш даврининг давом этиши турлича эканлиги, иш жараёнлари-
нинг давом этиши бир-бирига тўғри келмаслиги кишлок хўжалигини
ташкил этишда ўзига хосликни назарда тутади.
Қиш лоқ хужалик ишлаб чикаришида махсулот ишлаб чикариш
даври иш даврига тўгри келмаслиги, айникса, дехкончиликда ва ай
рим холларда чорвачиликда хам иш кучидан, техникадан, ердан
фойдаланишда, ой ва йилнинг айрим даврларида мавсумийликни
юзага чикаради.
Демак, қиш лоқ хўжалик ишлаб чикариши кишилар хаётидагина
эмас, балки халқ хўжалигининг хозирги ривожланиш холатига хам
таъсир этувчи жуда катта ва кўп қиррали шароитлар хамда омил-
ларга эга бўлган мураккаб тармоқ хамдир.
Фаннинг ўрганиш объекта кишлок хўжалиги кооперативи
(ширкат), фермер, деҳкон, хўжаликлари, ҳиссадорлар жамиятлари ва
уларнинг ички бўлинмаларидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |