Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент педиатрия тиббиёт институти


ИШГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК ВАРАҚАСИНИНГ ТЎЛДИРИЛИШ



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/88
Sana22.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#112141
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   88
Bog'liq
китоб(кирилча)

ИШГА ЛАЁҚАТСИЗЛИК ВАРАҚАСИНИНГ ТЎЛДИРИЛИШ 
ТАРТИБИ 
1. Даволовчи 
шифокор ва бўлим бошлиғи томонидан 
узайтирилган (қўшиб берилган) 5 кун ШМК раиси имзоси 
билан тасдиқланади. 
2. Ишга лаёқатсизлик варақаси (маълумотнома) ҳар бир 
шахснинг паспорти асосида тўлдирилади. 
3. Ишга лаёқатсизлик варақаси тўлиқ, қисқартмаларсиз кўк ёки 
қора сиёҳ билан тўлдирилади. 
4. Варақа 
очилганда ўнг томонининг юқори бурчагига, 
ёпилганда ўнг томонининг пастки бурчагига даволаш 
муассасаси муҳри қўйилади. 
5. Ишга лаёқатсизлик варақаси йўқолганда иш жойидан ёрдам 
пули тўланмаганлиги ҳақида берилган маълумотнома асосида 
варақани берган даволаш муассасаси томонидан варақанинг 
юқори ўнг қисмига нусха сўзи ёзилади. 
6. Нотўғри тўлдирилган, тўғри тўлдирилган, лекин олиб 
кетилмаган ишга лаёқатсизлик варақаси шифокор томонидан 
варақага + (крест) белгиси чизиш билан “бузилган” ёки 
тўхтатилган деб ёзиш ва тегишли жавобгар шахсга топшириш 
йўли билан бериш тўхтатилади. 
7. Нотўғри тўлдирилган ва олиб кетилмаган ишга лаёқатсизлик 
варақалари даволаш муассасасида 2 йил, муассаса бошлиғи 
буйруғига асосан яна 10 йил сақланади. 
1.2. ПРОФИЛАКТИКА. ПРОФИЛАКТИКА ТУРЛАРИ. 
СОҒЛОМ БОЛАЛАРНИ ДИСПАНСЕР КУЗАТУВИ. 
САЛОМАТЛИК ГУРУҲЛАРИ. САЛОМАТЛИК ҲОЛАТИНИ 
БАҲОЛАШ 
Диспансер назорати – тиббиёт ходимларининг соғлом 
болаларни ҳар хил касалликлардан сақлаш, касалликни эрта 
аниқлаш, касаллик асоратларини тўлиқ даволаш тадбирлари 
мажмуаси.
Диспансер кузатувининг вазифаси: соғлом болани тарбиялаш, 
жисмоний, асаб-руҳий ривожланишини тўлиқ таъминлаш, 
касалликни аниқлаш, даволаш, болалар ўртасида касалликни ва 
ўлимни камайтиришдан иборат. 
Диспансер кузатуви икки босқичдан:


14 
1) кўп тармоқли шифокор кўригини ташкиллаштириш;
2)болаларда 
учрайдиган 
касалликларни 
даволаш 
ва 
соғломлаштиришдан иборат. 
Диспансер кузатувининг асосий мақсади кўп тармоқли тадбирлар 
ўтказиш йўли билан болалар соғлиғини сақлаш ва тиклаш, ҳар хил 
касалликларнинг олдини олиш, касаллик ва болалар ўлимини 
камайтиришга қаратилган тадбирларни ўтказишдан иборат. 
ДИСПАНСЕР КУЗАТУВИ ҚУЙИДАГИЛАРНИ ЎЗ ИЧИГА 
ОЛАДИ 
 Ўрнатилган тартибда кўрсатилган инструментал ва лаборатор 
текширишлар асосида ҳар йили болаларни тиббий кўрикдан 
ўтказиш. 
 Қўшимча текшириш усуллари керак бўлганда, янги замонавий 
текшириш усулларини қўллаш. 
 Хавфли гуруҳ болаларини аниқлаш. 
 Касалликни бошланғич даврида аниқлаш. 
 Ҳар бир боланинг саломатлигини баҳолаш, болалар 
саломатлигини узлуксиз кузатиш.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғига асосан поликлиника 
бош шифокори тиббий кўрик режасини тузади. Тиббий кўрик 
диспансер кузатувининг бир қисми бўлиб, унинг биринчи босқичи 
ҳисобланади. Энг масъулиятли муҳим босқичи болаларни даволаш, 
соғломлаштиришга йўналтирилган болалардаги ҳар хил патологик 
ҳолатларни аниқлаш тадбирларидир. Шунинг учун бу босқичда 
кўпчилик хатоликлар, қилинмаган ишлар қайд этилади. Эрта 
ёшдаги болалар қуйидаги касалликлар билан диспансер назоратида 
бўладилар: 
экссудатив 
катарал 
диатез 
(ЭКД), 
рахит, 
овқатланишнинг бузилиши, қон-томир тизими, нафас йўллари, 
жигар, ўт йўллари, меъда, ўн икки бармоқ ичак, қон, эндокрин 
касалликлари, асаб-руҳий, кўз, қулоқ-томоқ-бурун касалликлари ва 
бошқа касалликлар. 
Диспансер назоратида ҳисобда турган ҳамма болаларга 030у 
формаси тўлдирилади. Диспансер кузатувининг асосий мезони 
касалликларни келтириб чиқарувчи омилларни, болалар ўлимини 
ва умуман, касалликларни камайтиришдир. 


15 
САЛОМАТЛИК ҲОЛАТИНИ БАҲОЛАШ 
Янги туғилган чақалоқлар: 
Чақалоқлар саломатлигини баҳолаш чақалоқ туғруқхонадан ёки 
чақалоқлар касалликлари бўлимидан чиқарилгандан сўнг умумий 
амалиёт шифокори уйга биринчи марта бориб кўриш даврида 
амалга оширилади. 
Чақалоқларнинг саломатлик гуруҳини баҳолашда ота-
онасининг саломатлиги, ҳомиланинг қандай ривожланганлиги, 
туғилиш жараёнининг қандай кечганлиги, болада туғма нуқсонлар 
бор-йўқлиги ҳисобга олинади.
Янги туғилган чақалоқлар соғломлик даражаси қуйидаги 
гуруҳларга бўлинади: 
 гуруҳга соғлом болалар, маълум вақтдан сўнг вақт ўтиб 
кетадиган физиологик ҳолатлари (транзитор иситма, сариқлик) 
бўлган ёки бола организмининг функционал ҳолатига таъсир 
кўрсатмайдиган кам нуқсонли (қулоқ супраси нуқсони) чақалоқлар 
киради. 
 гуруҳга соғлом ота ва онадан туғилган, ҳомиладорлик даври, 
туғилиш жараёни яхши кечган онадан туғилган, Апгар шкаласи 
бўйича 8–10 балл деб баҳоланган, туғруқхонада бўлган вақтида 
касал бўлмаган болалар киради. 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish