Вакцина
турлари
Қарши кўрсатмалар
Ҳамма
вакциналар
- дастлабки вакцинага кузатилган аллергик
реакция ва асоратлар
-инфекцион
хирургик
ва
соматик
касалликларнинг ўткир даври (эмлаш бемор
тузалганидан 3–14 кун кейин ўтказилади)
Ҳамма
тирик
вакциналар
-
иммунтанқислик
ҳолатлари
(бирламчи
иммуносупрессив ҳолат)
- ўсма, ўсма олди ҳолати
- ҳомиладорлик
БЦЖ
- чала туғилган (гавда вазни 1800г дан кам)
болалар
- дастлабки эмлашдан сўнг келоидли чандиқ
- бош миянинг туғилиш даврида шикастланиши
- қон, мия суюқлиги айланишининг 3- даражали
бузилиши
Вирусли
гепатитга
қарши вакцина
- гавда вазни 1800г дан кам бўлган чақалоқлар
-
овқат
маҳсулотларига
қўшиладиган
ачитқиларни кўтара олмаслик
Орал
полиомиелит
вакцинаси
-дори препаратларининг иммуносупрессив
таъсири
-ўсма, ўсма олди ҳолатлари
АКДС
- кучайиб борувчи нерв касалликлари
27
- иситмасиз қалтираш (АКДС ўрнига АДС
қилинади)
АДС, АДС-М,
АД-М
- умуман қарши кўрсатмалар йўқ
Қизамиқ
ва
тепкига қарши
вакциналар
(КПК)
- аминогликозид дори гуруҳларига кузатилган
оғир реакциялар, тухум оқсилига кузатилган
анафилактик реакцияллар, хомиладорлик
ХИБ
ВГВ ва АКДСга таълуқли қарши кўрсатмалар
ЭМЛАШДАН СЎНГИ РЕАКЦИЯЛАР ВА АСОРАТЛАРИ
Эмлашни режалаштириш
Режалаштиришда маълум бир муассаса ҳудудидаги болалар сони,
шу ҳудудда яшовчи ҳисобдаги ҳамма болалар сони ва ўтган
йилларда эмлаш ўтказилмаган болалар сони асос қилиб олинади.
Профилактик эмлашни режалаштиришдан олдин килиниши керак
бўлган ишлар
1.
Аҳолини рўйхатдан ўтказиш.
2.
Рўйхатдан ўтганларни 063/у ва 112/у шакллари билан
солиштириш. Даволаш-профилактика муассасасидаги 064/у шакл
билан шу муассаса ҳисобида турувчи катта ёшдаги кишилар сонини
солиштириш.
3.
Қуйидаги инфекцион касалликлар (қизаммиқ, бўғма, кўк
йўтал, қоқшол, шол)га қарши ўтказилган эмлашлар ҳолатини
ўрганиш.
Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони ва эмланиши керак бўлган
болалар сони аниқлангандан сўнг режа тузилади. Эмлаш режаси
маҳалла шифокори, картотека ҳамшираси, мактаб ва мактабгача
бўлган муассаса ҳамшираси ва шифокори томонидан тузилади.
Силга қарши эмлаш даволаш-профилактика муассасалари, яъни
туғуруқхона, поликлиника, силга қарши диспансер бош
шифокорларига юклатилади. Шаҳар ва туман санитария
эпидемиология бўлимлари тузган режа вилоят соғлиқни сақлаш
бўлимлари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармаси ва
Қорақалпоғистон
соғлиқни
сақлаш
вазирлиги
томонидан
тасдиқлангандан сўнг ишлатилиши керак бўлган эмлаш
28
воситаларини аниқлаш учун Республика санитария-эпидемиология
бўлимига юборилади.
Профилактик эмлашни ўтказиш
1.
Профилактик эмлашни ўтказиш Ўзбекистон Соғликни сақлаш
вазирлиги ва даволаш-профилактика муассасаси бошлиқларига
юклатилади.
2.
Қайси даволаш муассасасида юқумли касалликларга қарши
эмлаш ўтказилса, шу муассаса бош шифокори буйруғига асосан
иммунизация бўйича махсус тайёрланган гувоҳномаси бўлган
жавобгар шахс тайинланади.
Эмлашни ўтказадиган тиббий ходим қуйидагиларни билиши керак
СанПиН бўйича эмлашни ўтказишни ташкиллаштириш.
Вакциналарни бир жойдан бошқа жойга ташиш, сақлаш,
ишлатилган вакцина идишларини зарарсизлантириш.
Эмлашни ўтказиш ва унга боғлиқ бўлган ишларни қайд
қилиш.
Эмлашдан сўнги асоратлар ва ножўя таъсирини назорат
қилиш.
Қанча болаларга эмлаш ўтказилганлигини аниқлаш мақсадида
063/у ва 112/у шаклларни текширган ҳолда 1 ойда бир марта
ҳисобот тузи
ш.
Эмлашдан сўнги асоратлар кузатилганда бирламчи тез тиббий
ёрдам кўрсатиш.
Аҳоли ўртасида иммунизациянинг аҳамияти ва муҳимлиги
ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш.
Эмлашдан олдин бола саломатлигини баҳолаш қуйидагиларни
ўз ичига олади: кўрик, умумий аҳволини баҳолаш, болани олиб
келган
шахсдан
боланинг
саломатлик
ҳолати,
олдинги
эмлашлардан сўнг кузатилган асоратлар ҳақида сўраб-суриштириш.
Эмлаш ўтказилмаган ҳолатда унинг сабаблари боланинг
ривожланиш тарихига (112/у) ва қарши кўрсатмаларни қайд қилиш
журналига ёзиш.
БЦЖ эмлангандан сўнг асоратлар кузатилса 055/у шаклни
тўлдириш.
29
Do'stlaringiz bilan baham: |