қишлоғим
Қиш лоғим, нечоғлик сулувсан бугун,
Яшилга бурканиб, яш набсан шунча.
Н ечоғлик тўкиссан, нечоғлик тўкин,
М ени ўраб олди хаёл, тушунча:
Қай қўрага кирсанг - эшиги очиқ,
Бир нима татийсан, қўймас асло оч.
Қорақумғон қайнар, ёзилур чочиқ,
Зоғорами, сўкми, ёвғон ё умоч.
Борини аямас, барини қўяр,
Ю пқами ё гўжа, талқон, қўғирмоч,
Қуругму ё жийда — ўртага уяр,
Жуда бўлмаганда қатиғу кўмоч.
Агар сўйган бўлса кеча бўрдоқи,
Қозонда қовурдоқ, ўртада кўза.
Данак, қовунқоқи, сузгун кўз соқи,
Ё қим из сузулур, ё аччиқ бўза.
Агар сўйган бўлса улоқ ё қўзи,
Ўхў, нўхат шўрва ёки кулчатой.
Жуда қаш ш оқ бўлса — бор яхш и сўзи,
Ш ундоқ яхши сўзки, гўё саримой.
2 0 5
* * *
...Ёрамазон айтар эдик баъзи кез,
Ш ом пайти, чанг-тутун қиш лоқ кўчаси,
Пул ош ими, тўқоч — олиб чиқар тез,
Тонггача жаранглар ойдин кечаси.
Келин йўлин тўсиб мачит олдида,
Айланишар эдик ёқиб аланга.
Ҳаммаси қоларкан гўдак ёдида,
Бош дан сочилгувчи туршагу танга.
Қ иш куни тўю базм ё яёв улоқ,
Ё нарги қиш локдан ногиҳон қорхат.
Эсимда гўдаклик — унутилмас чоқ,
Ўша кунларимдан қалбимда бор хат...
Қишлоғим, таган ҳам сулувсан бугун,
Тағин хдм суюксан, м енинг ардоқлим.
Нечоғлик тўкиссан, нечоғлик тўкин,
Дунё тургунча тур, қўли қадокдим.
206
АЛЁР ТАҒИН
Даврага кел, бобо деҳқон,
Кўкси ёлдор алп пахтакор,
Йил ичида1 бир кун каммас,
Ўн икки ой меҳнатинг бор;
Кундуз тўкиб манглайдан тер,
Баъзан ўтар тун ҳам бедор,
Ҳ ар туп ғўза, ҳар чаноқца,
Кўзда нуру меҳринг ошкор.
Даврага кел, муҳандис, ҳей,
Даврага кел, машинасоз.
Кел, ҳей Ч ирчиқ кимёгари,
С енинг ҳиссанг эмас ҳеч оз.
Келинг, азиз алломалар,
Тош кент навъи топмиш устоз.
К екса сувчи, тупроқшунос,
Шўх даврага келгин, шоввоз.
Ш ойимардон, бу йил ҳам сен,
Дарғаларга яловбардор.
Яловбардор, мардонавор,
Танти саркор ва соҳибкор.
Тўлқин урган о қ кўпикли
Денгиздаги кеманг зангор.
Кемаларки, ҳикмати бор,
Қудрати бор - мўьжизакор.
Заб муносиб о қ чўққилар,
Й ил бош идек соз айёмга.
Йилга пешвоз, қадди чинор,
Ўзбек деган ёрқин номга.
Бели боғлиқ, жомакорлик,
М инг-минг Тўлан, Гуландомга.
2 0 7
Ранжимагин, хушгбахт соқи,
Қўл узатсак тағин жомга...
Топилгайми о қ момиқни
Ўйламаган бирон киши.
Пахта иши - иш чининг ҳам,
Н онвойнинг ҳам ўрта иши.
Пахтамизда бахтимизнинг
Тонглар янглиғ жилмайиши.
Пахтамизда жумҳурият
Қудрати-ю улғайиши...
Алп ва танти жумҳурият,
Барака топ, нонинг ҳалол,
Н онинг ҳалол, айш инг ҳалол,
Ҳалоллигинг сенга камол.
Азаматсан, валламатсан,
Ҳ имматинг ҳам дарё мисол,
Ш у чўққилар уюлди-ку,
Зарра-зарра, мисқол-мисқол.
Чўл демангиз, Сирдарё бу —
Ўзи ҳозир бепоён юрт,
Бепоён юрт, яш ил диёр,
Бағри тиғиэ баракат-қут.
Хазиналик, дафиналик,
Эртасидек чўнг, бахти бут,
Шўр тупроғу қўр тупроқ бу —
Кўзингга сурт, кўзингта сурт.
Кдшқадарё бўзларида,
О қ хирмонлар — ипак тола,
И пак неси, о қ булут-ку,
Булут неси, о қ шалола.
Омон бўлсин Тўлғаною,
Тунуқбиби, Ойкамола,
Ж амолига олам ҳайрон,
Олам хумор, олам вола.
Жумҳурият жамолига
М ен ҳам вола, мен ҳам хумор,
208
Тупроғидан чимдим олиб,
Тақсам бўлур гўё тумор.
Дунёда ўз тупроғида,
Ўзгалардай юрганлар бор,
Ўз тупроғим, ўз тупроғим —
Ўз давлатим — қутлуғ, пойдор...
Бир-биридан гўзал, тансиқ
Самарканд бу, Фарғона бу,
Хоразм у Бухоро бу -
Асрий, ўлмас тарона бу.
Сурхондарё, Наманган бу,
Андижондек мардона бу,
М ақганиш мас, қиш дай оппоқ
Бахт ўлани — ш укрона бу.
Л арза солсин қўш ноғора,
Карнайлар ҳам якбор тағин,
Ж аранг берсин гулёр тағин,
Чилдирма-ю чилтор тағин.
Давраларда қанот ёзсин,
Сарвинозлар қатор тағин.
Байрам ахир, алёр тағин,
Алёр тағин, алёр тағин!
2 0 9
КЎНГЛИМ
Кўнглим на ёқутда, на ферузада.
На ш ирин шаробу аччиқ бўзада.
Кўнглим — манглай терим, дунёдай далам,
Қуёш арзандаси - яш ил ғўзада.
Ўша — барқим, мулким, ғазнам, бойлигим,
Ш унда расо бўлди қадди ёйлигим.
Дилда тоғдай фахру кўзда ёрқинлик,
Ўша саҳоватда тош қин сойлигим.
Келинг, яш ил дунё — даламни кўринг,
Тўкисимни кўринг, чаламни кўринг.
Қувончим, суянчим — жумҳуриятим,
Кош онам ни кўринг, чайламни кўринг.
Оламга довруғ-ку беозорлигим,
Пайтида аёвсиз ҳам ғаддорлигим.
Қадимий ва содда мўъжизакормен,
Оламни кўрки-ку пахтакорлигим...
Кўнглим на олмосда, на ферузада,
Н а ш ирин шаробу аччиқ бўзада.
Кўнглим — манглай терим — дунёдай далам
Кузги о қ чўққилар — яш ил ғўзада.
210
Do'stlaringiz bilan baham: |