7 - М иртем ир
1 9 3
ҲАТТОКИ..
Ҳатгоки, пучак ҳам тама қилмовдим,
Кунларим-ку ахир гавҳардан ортиқ.
Сира ўйламовдим, чама қилмовдим,
Не кун, ҳар дақиқам қутлуғ бир тортиқ.
Қуёш нурларидан тўқилган янглиғ,
Не дақиқа, ҳатто сониямда қут.
Қуёш нурларидан сўқилган' янглиғ,
Ҳамёним жаранглик, тўла, борман... бут...
Сенга дилим қарздор, азизим — онам,
Сенга илҳомим ҳам қарздор умрбод.
Ёғинлик йиллар ҳам ёд, дилларда ёд,
Қарздорман, Ватаним, юртим, жононам.
Ҳатгоки, пучак ҳам тама қилмовдим...
1 Зарб қилинган.
194
Ю ЛДУЗ
Дарё тепасида, кўк қуббасида,
Худди арш авжида тўп инжу дона —
Юлдуз жимиллайди тонг жилвасида,
Не юлдуз, фусункор мовий афсона...
Ж имиллайди гўё жозибали туш,
Ёки саҳар чоғи жимжима жумбоқ.
Зуваласи ёғду ё ўланчи қуш,
Ё асрий армонки, ёрқин ва уйғоқ.
Юлдуз жимиллайди, жимиллайди, ҳей,
Гўё нур мавжида лимиллайди, ҳей.
*
*
*
Ж иғам йўқ-да, олиб қўндира қолсам,
Ж иғам бўлганда ҳам қўндирмас эдим.
Ё учқун эмаски сўндира қолсам,
Учқун бўлганда ҳдм сўндирмас эдим.
Ёмбимас, заргарга йўндира қолсам,
Ёмби бўлганда ҳам йўндирмас эдим.
Ё зар соққамаски дўндира қолсам,
Соққа бўлганда ҳам дўндирмас эдим.
Юлдуз жимиллайди, жимиллайди, ҳей.
Имлайди, имласам — имиллайди, ҳей.
* * *
Фусункор ёруғлик тўла фазода,
Наҳот, ўша юлдуз менга қарашлик?
Кимнингдир суюнчи бўлур зиёда,
Кимнингдир кўнглини қовурар ғашлик.
Баъзан беш кўринар, баъзида етти...
Ёруғ юлдузгинам, умр ҳангомаси,
Порла, кўзларимга кўринма митти,
Бўлолгин жўшқин дил қибланомаси.
Юлдуз жимиллайди, юлдуз жимиллар,
Имлар мен имласам — нечун имиллар...
196
КУЛГИЧИ
Кўзи сурмаликкина,
Кўкси бурмаликкина.
Кулгичи бор — кулгичи,
Ёқа тугмаликкина.
Кулгичи, оҳ кулгичи,
Н озик адо нечоғлик.
Бўсанинг шум юлғичи —
Даф бўлсин, багри доғлик.
Кулгичи бор, ўзи шўх,
Ўзи жуда ҳаёлик.
Кўз қараш и гўё ўқ,
Л екин меҳригиёлик.
Йигитлар сўзсиз вола,
Қ и рқ яш арлар ҳам хумор.
Н ақ май тўлиқ пиёла,
Сеҳргар хислати бор.
Оғзининг ўймоқлиги,
Тилининг қаймоқлиги.
М умкинми ўзи, қайдам,
Ҳеч кўзнинг тўймокдиги?
Ю рак дардига етук,
Бош оғриса ҳам тайёр.
Бирам қақажон, кўҳлик,
Бирам бийрон ва айёр.
Биронтадан қарзи йўқ,
У ндан-чи, ҳамма қарздор.
Ғазначидай кўнгли тўқ,
Эмлаши мўъжизакор.
Кўп эмлади мени ҳам,
Игнаси кўп ш ифолик.
Ш ундоғам содда, ўктам,
Ш ундоғам кучга молик.
197
Дарров ўрганасану
Унутолмайсан кейин.
А йниқса бу ошиғу
Ш айдо йигитга қийин!
Ҳаммага бирдай эгик,
Ваъда ҳам, вафо ҳам йўқ.
Кўзлари қарайди тик,
Кўзларда пирпирар чўғ.
Гоҳо ўша қараши
Дилга қўш иқ битади.
Гоҳо ўша қараши
Бебош воқ алжитади...
М ени-ку алжитмади
Ва лекин ялчитмади.
ОНА Ю РТ
Тупроғинг зар,
Тош инг гавҳар,
деган ҳам бор.
Ягонасан,
Ж ононасан,
деган ҳам бор.
М еҳригиё,
Қандай зебо,
деган ҳам кўп.
Бебаҳосан,
Тўтиёсан,
деган ҳам кўп.
Биров ундоқ,
Биров бундоқ тўқир мақгов.
Ундоғаммас,
Бундоғаммас, азиз ва дов,
Кўлу тоғлик,
Боғу роғлик ўзбек элим.
М омо юрти,
Бобо юрти, чамбил белим.
Зару гавҳар — ялтироқ тош,
недир олмос,
Сен биз учун \а м нон, ҳам ош,
мангу мерос.
Авлодларга мерос тупроқ,
олтин бешик.
Келса қардош, келса қўноқ
ланғирт эшик.
Тириклиқца диёримсан,
бол ва о қ сут.
Ўлсам агар мозоримсан,
эй, Она юрт!
199
Do'stlaringiz bilan baham: |