Тарбиячи: - Болалар мана бу туваклардаги гуллар хона
гуллари дейилади. Уларни ҳар куни парвариш қиламиз. Улар
қишда ҳам, ёзда ҳам гуркираб гуллаб туради. Ҳозир ҳаммамиз
қўлимиздаги куракча билан уларнинг тагини юмшатамиз.
Тарбиячи: - Қувноқ ўгил-қизларим, ҳозир сизлар билан
бир ўйин ўйнаймиз. Бунинг учун мана бу саватчадаги япроқ ва
гулларнинг расмини олиб, қайси гул қайси новда ва япроққа
тушишишни топишингиз керак. Мен сизларга ёрдам бераман.
Тарбиячи: - Энди мен сизларга «Унутмагул» эртагини
айтиб бераман.
Биз турган шаҳардан унча узоқ бўлмаган жойда гулзор дала
бор экан. Унда турли гуллар ўсаркан. Қизиги, бир- бири билан
сўзлашаркан. Гулларга капалаклар қўниб ўйнаркан, майин
шабада япроқларини силаркан.
70
Бир куни далада янги - новдаси жуда нозик, барглари
кичкина, ғунчаси билинар-билинмас гул пайдо бўлибди.
-
Сен худди оддий ўтга ўхшаркансан, - дейишибди
гузордаги гуллар.
-
Иўқ, мен ўт эмасман, гулман, номим Унутма, - дебди
у
'
:
-
Вой, биз Мойчечакларни минг йиллардан бери ҳамма
билади, лекин Унутма деган борлигини билмас эканмиз, - дея
энсасини қотирибди Мойчечак. - Гулларимизга қара, худди
қуёшга ўхшаймиз.
-
У алдаяпти, Унутма деган гул йўқ дунёда, - гапга
қўшилибди Қўнғироқгул. - Биз эса гулзордаги энг қувноқ
гуллармиз.
Шу пайт бутун гулзор шитирлаб:
-
Гуллар дунёсида сени учратмаганмиз, биз сен билан дўст
бўлмаймиз, - дейишибди.
Бечора Унутмагул ҳеч нарса деёлмабди.
Унутмагул ўзига разм солибди. Қарасаки, худди ўтга
ўхшармиш, ғунчаси ҳам очилмаган. У билан ҳеч ким
ўйнагиси, гаплашгиси келмаяпти. Шунда у ўзини жуда ёлгиз
ҳис этибди, хафа бўлибди. Бундан новдаси янада
юпқалашибди, барглари сўлиб қолибди. У ҳатто гулзорга
одамлар келиб қолса, мени кўрмасдан босиб кетишади, деб
қўрқибди.
Шу пайти Ёмғир Унутмагулни қутқаришга келиб, ҳаётбахш
томчиларини сепибди. Бундан ўзига келган Унутмагул ўз
ўрнини топиш учун курашиш зарурлигини тушунибди. У бор
кучини йигиб, Қуёшга қараб бўй чўзибди. Эрта тонгда эса
мўъжиза юз бериб, Унутмагулнинг новдалари қалинлашиб,
ғунчаси очилибди. Унинг гуллари оч ҳаворангли бўлиб, бошқа
биронта гулга ўхшамае экан. Айниқса, унинг ҳиди жуда
ёқимли бўлиб, бутун далани тутиб кетибди. Бу гаройиб гулни
излаб ҳар қаёқдан сайроқи қушлар
71
учиб кела бошлабди. Гулзорга Унутмагул ўзгача
файз олиб кирибди. Шунда уни камситган бошқа
гуллар уялиб, кечирим сўрабди. Ҳамма гуллар
биргалашиб Унутмагулни гулзор маликаси деб
эълон қилишибди. Шунда Унутмагул атрофдаги
ёмон муносабатлардан тушкунликка тушмаслик,
фақат олдинга интилиш кераклигини тушунибди.
72
Қуриш-ясаш, конструкциялаш ва математика
Do'stlaringiz bilan baham: |