Фан ва табиат марказида
ЯНГИ ИИЛ НИМА?
Ўйин машғулотининг мақсадлари:
таълимий: болаларга янги йил ҳақида, янги йилнинг
қайси мамлакатларда қандай кутиб олиниши тўғрисида
маълумот бериш;
ривожлаитирувчи:
болаларнинг
сўз
бойлигини
ошириш;
тарбиявий:
тарбияланувчиларни
ҳозиржавобликка,
таҳлил қилишга ўргатиш.
Тарбиячи: - Ассалом, янги йил йил, янги режалар, Янги ўй,
режали кундуз-кечалар!
Янгилик яратган қўллар бор бўлинг,
Яхшилик чорлаган йиллар бор бўлинг!
Болалар, бугунги ўйин машгулотимизнинг номи «Янги
йил нима?» Келинг, бу саволга мана бу суратларга қараб
ўзингиз жавоб беринг.
(Болалар тарбиячи кўрсатган расмларга цараб, бу байрам,
бу Йилнинг бошланиши, бу арча байрами нишонланадиган
вацт, бу Қорбобо ва қоркизнинг ташрифи деб таъриф
берадилар).
Тарбиячи: - Қойил, болажонлар. Янги йил ҳаммамиз
орзиқиб кутадиган байрам. Ҳозир диққатингизни мониторга
қаратинг. У ер да барча мамлакатлар вакиллари янги йилни
қандай кутиб олишлари ҳақида кўрсатилган.
Ҳиндистонлик бола: - Ҳиндистонда байрам кечаси
барча одамлар ширинсўз, назокатли, майин бўлиб, бир-
бирлари билан хушмуомала бўлишади. Бу йил бўйи бахт
ҳамма инсонларга хамроҳ бўлади деганидир.
48
Япониялик йигит: - Бизда тунда 108 марта бонг
урилади ва бу янги йил кириб келганини билдиради. Ҳар
битта бонг ҳаётдаги битта иллатни йўқ қилади. Янги йил
кириб келгач, ҳар бир киши табассум қилиши ёки хандон
уриб кулиши шарт. Чунки бу омад келтиради.
Финляндиялик бола: - Қорли Финляндияда янги йил
байрами 28-декабрда ўтказилади. Ўша куни қорбобо барча
болаларга совға улашади.
Ўзбек йигити: - Ўзбекистонда янги йил байрами ўзгача
сурур ва завқ шавқ билан ўтади. Бир-биримизга тилаклар
тилаб, совга-салом ҳамда ширинликлар улашамиз. Арча
атрофида шўх қўшиқлар айтиб рақсга тушамиз.
Тарбиячи: - Болалар, биласизларми, қор парчаси неча
миллион дона бўлса ҳам бирортаси бир-бирига ўхшамайди.
Бу ҳам табиатнинг ўзига хос бир мўъжизаси дейишимиз
мумкин.
Тарбиячи: - Ҳозир сизлар билан ажойиб ўйин ўйнаймиз.
Мен бирорта фикр ўқийман, сизлар агар гапим рост бўлса,
иккита қарсак чаласиз, агар ёлгон бўлса, қарсак чалмайсиз.
Янглишиб кетган иштирокчи ўйиндан четлаштирилади.
Арча доим яшил рангда.
Қорларни қаранг, бири оқ, бири қизил.
Қишда дарахтдаги олмалар бирам ширин пишибди.
Кўча совуқ, демак, қалинроқ кийиниш керак.
Қор ёққанида қорбоболар ясаб бўлмайди.
Қор эриб кетибди, энди чанада учса бўлади.
Тарбиячи: - Ҳозир биз сизлар билан «Шамол эсди»
машқини ўтказамиз. Болалар қоғоз осилган таёқчаларни
олиб дойра бўлиб турадилар ва машқни ўтказадилар.
49
(Тарбиячи шамол эсди деганида болалар
цогозга пуфлайдилар, барглар ерга тушди
деганида эса ерга ўтирадилар. Шамол
тинди деганида эса ўринларидан турадилар
Машқ бир неча марта такрорланади).
Тарбиячи: - Болажонлар, мана бу қиш
манзараси тасвирланган суратга диққат
билан қаранг, унда фаслга хос нималар
тасвирланган? Болалар нима қилишяпти.
Келинг, ушбу сурат асосида ҳикоя
тузамиз. Бунда ҳар бир бола биттадан ran
тузади.
Айтилган
гапларни
такрорламасликка ҳаракат қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |