Руйхатга олинди



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#110583
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   115
Bog'liq
jahon tarixi

2-саволнинг баѐни* 


Ҳудди шу даврда чет элда ўз фаолиятини давом эттираѐтган "Янги 
усмонлилар (1865 йил тузилган) ҳаракати кучайди. Улар чет элда 
чиқараѐтган газета ва варақаларида конституция жорий қилишга ҳамда 
ислохотлар ўтказишни талаб қилдилар. "Янги усмонлилар" ғояси баъзи 
либерал амалдор ва офицерлар томонидан қувватланди. Шунингдек янги 
усмонлиларни Англия тарафдорлари бўлган йирик давлат арбоби Медхат 
пошша қўллаб қувватлади. 
Бирок 
"Янги 
усмонлилар" 
ҳаракати 
Султон 
Абдул-Азиз 
бошчилигидаги феодал клерикал реакциясининг қаттик қаршилигига 
учради. Янги усмонийлар ва уларнинг тарафдорлари қувғин килинди. 1871 
йили реакционер Махмуд Незилнинг бош вазир қилиб тайинланиши 
мамлакатда миллий зулмнинг ва деҳқонларга нисбатан феодал 
эксплуатациясининг кучайишига олиб келди. 
Айникса, Болқон ярим оролида яшовчи славян ҳалкларининг аҳволи 
жуда оғир эди. Усмон империясидаги инқироз уларга нисбатан яна 
зулмнинг кучайишига олиб келди. Натижада славян халқларининг озодлик 
ҳаракатлари бошланди. Болгариядаги озодлик ҳаракатига социал-
демократларнинг раҳбари Васил Левский раҳбарлик қилди. 1872 йил 
декабрида Левский қўлга олинди ва 1873 йил 6 февралда осиб ўлдирилди. 
Славян халқлари озодлик ҳаракатлари орасида, энг кучлиси 1875 йил май 
ойида бошланган Герцогавинада ва кейинрок Боснияга ѐйилган деҳқонлар 
қўзғолони эди. Қўзғолоннинг бошланишига сабаб ушр солиғининг 26% 
оширилиши бўлди. Деҳқонлар бошлаб берган бу қўзғалон шаҳар аҳолиси 
томонидан қўллаб-қувватланди. Қузғалонга Пеко Павлович, Луки 
Петкович ва бошқалар раҳбарлик килди. Тезда буларга хайриҳоҳлик 
билдириб Сербия, Болгария, Черногория ва бошқа Болқон мамлакатларида 
ҳам қўзғалонлар кўтарилди. Қўзғалонга қарши 35 минглик турк армияси 
юборилди. Бироқ, 33- минг кишиликни ташкил қилувчи қўзғалончиларга бу 
армия бардош бера олмади. Чет эл давлатлари италянларни ҳимоя қилиш 


ниқоби остида Болқон воқеаларига аралашдилар. Улар 1876 йили Босния ва 
Герцогавинада ислохотлар ўтказишни Туркиядан талаб килдилар. Бу орада 
янги усмонлар уз фаолиятларини кучайтирдилар. 1876 йил майда улар 
вакиллар палатасини чақириш ва Абдул-Азизни бошқа султон билан 
алмаштиришга ундовчи чақириқ босиб чиқарилди. 10 майда Истамбулда 
сарой олдида 40 минг кишилик намойиш ташкил қилинди. Намойиш 
қатнашчилари пошшони вазирликдан олиб ташлаш янги ҳукумат тузиб, 
унга Медхат пошшони қайтариб қўйишни талаб қилдилар. Абдул-Азиз 
ушбу талабини бажарди. Бироқ бу ѐн бериш халқ оммасига ҳеч нарса 
бермади, сабаби халқ норозилиги кучайиб харакатлар тўхтамади. Бу 
харакатларни кучайиб кетиши янги усмонларни чўчита бошлади. Улар 
реакцион чиқишларнинг олдини олиш мақсадида 1876 йил 30 май куни 
Султон сарой ахиллари ѐрдамида давлат тўнтариши ўтказдилар. Мурод 
Султон бўлди, сўнг маълум бўлдики, Мурод ақли заиф бўлиб, мамлакатдан 
воз кечишга мажбур бўлди. Шайх ул-ислом дарҳол фатво ѐзиб, уни 
султонликдан тушириб ўрнига 1876 йил 31 августда Абдул-Ҳамид II ни 
султон қилиб тайинлади. Мамлакатдаги кескинликни юмшатиш мақсадида 
Абдул-Ҳамид II 1876 йил декабрида Медхат пошшони бош вазир қилиб 
тайинланди ва унга конституция лойихасини тайѐрлашни буюрди. Ниҳоят 
1876 йил 23 декабрида конституция эълон қилинди. Уни эълон қилишни 
конфренция 
очилиши 
кунига 
тўғирлади. 
Конституция 
Медхат 
конституцияси ѐки 1876 йил конституцияси Медхет конституцияси номини
олди. Бу конституцияга асосан Туркия конституцион монархия давлатига 
айланди. Аммо мамлакат ичкарисидаги оғир аҳволдан фойдаланган Абдул 
Ҳамид ўз мақсадини амалга оширишга киришди. ―Конференция ўз ишини 
тугатиши биланоқ 1877 йил февралида Медхат пошшони "давлат 
хавфсизлиги душмани" деб эълон қилиб, мамлакатдан бадарға қилинди ва 
кейинчалик 1878 йилда ўлдиртириб юборилди. Шундай қилиб, "Янги 
усмонлар" мағлубиятга учрадилар. Бироқ оммавий инқилоб ва миллий-


озодлик ҳаракати фақат Болқон ярим оролида славян халқлари орасида 
кенг ѐйилди. Туркиядаги 70 йиллар ўртасидаги инқироз эса тугатилмади.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish