Руйхатга олинди



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#110583
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   115
Bog'liq
jahon tarixi

 
 
 
Мавзуга оид муаммолар: 
1. Туркия ижтимоий тузуми хақида гапиринг? 
2. Усмонилар династиясининг ички ва ташқи сиѐсати қандай бўлган? 
3. 1877-1878 йилдаги Рус-Турк урушидан кейинги даврда Туркиянинг
иқтисодий аҳволи қандай бўлди? 
4. Ёш Турклар инқилоби даврида ички ва ташқи сиѐсат аҳамиятини 
айтинг? 
Идентив ўқув мақсадлари: 
1. Янги даврда Туркиядаги сиѐсий ҳолатни кўрсатади. 
2. Туркиянинг тараққиѐти даражасини таҳлил қилади ва шарҳлайди. 
3. Туркия тараққиѐтида Европа давлатларининг таъсири. 
 
1-саволнинг баѐни* 
Туркия тарихи, жумладан янги тарихини ўрганишга инқилобга қадар кам 
эътибор берилган. Бироқ Россиянинг Яқин Шарққа нисбатан сиѐсий 
манфаати Усмон империясини ҳар томонлама билишини талаб қилди. Шу 
сабабли аста-секин Ғарбий Европа тилларида мавжуд асарлар, таржималар, 
кейинроқ эса рус тилида ѐзилган асарлар ҳам пайдо бўла бошлади. 
Маълумки, асосий эътибор ташқи сиѐсатга ―Шарқ масаласига 
буғозлар ва турк-рус‖ муносабатларига қаратилиб ички масалалар 
эътибордан ташқарида қолди. 


Шунга қарамасдан рус тарихшунослиги Туркиянинг янги тарихига 
оид бир қатор муҳим асарларни берди. Аввало булар сиѐсатчиларнинг ѐзиб 
қолдирган қўлѐзмалари ҳисобланади. 
Рус армияси офицери М.Вронченконинг қўл ѐзмаси ―Кичик Осиѐнинг 
ҳозирги вақтдаги аҳволи‖ (1940) Рус дипломанти К.М.Базили Усмон 
империяси бўйича мутахассис эди. У Туркиянинг ХIХ асрнинг 30 йиллари 
ҳақида муҳим қўл ѐзма қолдирди. Басфор ва Константинополнинг янги 
очерки, 1-2 қисм 1836 й ва бошқалар. 
1930 йиллардан бошлаб, Туркия тарихи бўйича мутахассис, 
тарихчилар иш бошладилар. Фанлар Академиясининг Шарқшунослик 
институти Закавказье ва Ўрта Осиѐ республикаларида, шунингдек олий 
ўқув юртларида Туркия тарихини ўрганиш учун махсус ўрин ажратилди. 
А.А.Алимов, Х.З.Габудулин ва А.Д.Новигевлар Туркиянинг янги 
тарихи ҳақида ўзларининг бир қатор ишларини чиқардилар. Уруш 
йилларида Туркия тарихи бўйича Рус тарихчиларининг ишлари вақтинча 
тўхтаб қолди. Урушдан сўнг Туркия тарихшунослиги жуда кўп асарлар 
билан бойиди. 1947 йили А.Ф.Миллернинг ―Салим III ислоҳотлари ва 
Мустафо Байрокдор‖ ҳақида катта монографияси босилиб чиқди. Академик 
Е.З.Тарленинг Қрим уруши тўғрисида II томлик монографияси, 
А.Ф.Миллернинг ―Ёш турклар инқилоби ‖ ҳақида ҳамда Туркиянинг 
қисқача тарихи монографиялари ва бошқа бир қатор ишлари нашр этилди. 
ХХ асрнинг 60 йилларига келиб Туркиянинг янги тарихи ҳақида рус 
муаллифларининг яна бир мунча асарлари босилиб чиқди.
ХУШ асрда Туркия ўз бошидан чуқур иқтисодий инқирозни 
кечирмоқда эди. Айниқса 1768-1774 йилларда Россия-Туркия урушида, 
Туркия катта ҳудудидан ажралган эди. Ўша даврда Туркияга Англия ва 
Франциянинг таъсири кучая бошлади. Туркиянинг иқтисодий инқирозига 
1789 йил 14 июлдаги Франция инқилоби ҳамда Англиядаги саноат 
инқилоби сабаб бўлган эди. Туркия билан Россия ўртасидаги 1768-1774 


ҳамда 1787-1791 йилларда бўлиб ўтган урушларда Болқон халқлари рус 
армиясини ўзларининг ҳалоскори сифатида қабул қилдилар. Юқоридаги 
Россия билан бўлган урушларда Турк армиясининг замонавий 
қуролланмаган армия эканлигини кўрсатди. Султон Салим III 1791 йил 
юқори лавозимда ишлайдиган ҳамда улуғ диндор шахслардан армияни 
яхшилаш учун ўз фикрларини билдиришни сўради. Шундан кейин Салим 
III 1792-1793 йилларда ислоҳот ўтказди. Туркия тарихида бу Салим III 
ислоҳоти номини олди. Бу ислоҳотнинг номи ―Низами жадид‖ ѐки ―Новый 
порядок‖ номини олди. Ислоҳотнинг биринчи бош масаласи армияни 
Европага ҳос тузиш, армияни ислоҳ қилиш эди. Бу француз офицерлари 
томонидан амалга оширилди. 1798 йилга келиб ислоҳот туфайли 3-4 минг 
солдат 1804 йилга келиб 12 мингга етказилди. Ҳарбий муҳандислик билим 
юрти очилди. Салим III нинг бу ислоҳоти буйича яна кўплаб ишлари 
қилинди. Лекин саноатда ҳамон турғунлик давом этмоқда эди. Санотдаги 
турғунликка яна бир сабаб Туркия бозорида чет эл капиталининг 
хукмронлиги эди. 1874 йилда чет эл капиталистларига руда бойлигини 
ишлаб чиқариш учун саноат концессиясини бериш хақида қонун эълон 
қилинди. Чет эл моллари билан конкуренция саноатидаги бир қатор 
соҳаларини тушкунликка юз тутишга олиб келди. Шойи, мукомолний ва 
бошқалар. 
Давлатнинг молия масаласи. ниҳоятда аянчли аҳволда эди. 
Ташқаридан олинган қарз 5,3 млрд, франкка етган эди. Чет эл банкирлари 
Туркиянинг бу аҳволидан ўз фойдаларини янада ошириш учун 
фойдаландилар. 1875 йил Оттон банки концессиясини яна 20 йилга 
чўзишга муваффақ бўлдилар. Туркия шундай аҳволга тушдики, ҳаттоки ўз 
амалдор ва офицерларига маош тўлолмай қолди. Натижада бутун империя 
буйлаб халқларнинг норозиликлари авж олди ва кучли ҳаракатлар 
бошланди.

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish