Руйхатга олинди



Download 1,88 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,88 Mb.
#110583
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   115
Bog'liq
jahon tarixi

Идентив ўқув мақсадлари: 
1. Ҳиндистонда XVI- асрда Бобурийлар империясига асос солиши. 
2. Янги даврда Ҳиндистондаги сиѐсий ҳолатни кўрсатади. 
3. Ҳиндистоннинг маданияти. 
 
1-саволнинг баѐни* 
Ҳиндистонда Акбар даврида ўзига ҳос ривожланишлар бўлган 
бўлса, Аврангзеб олиб борган сиѐсат кўплаб душманларнинг 
империяга қарши бош кўтаришларига сабаб бўлди. Аврангзеб 


ҳукмронлигадан кейин империянинг қулаши янада жадаллашди. Хднд 
ҳалқида империяга қарши миллий адоват, ўз динини ҳимоя қилиш 
ғоялари тобора ошиб борди Ҳинд халқларидан маратхлар ва сикхлар 
ана шу миллийликка асосланган кураш тепасида турдилар. 
Бобурийлар 
империяси 
ларзага 
келиб 
турган 
вақтда 
Ҳиндистоннинг ғарбида маратхлар ўзларининг миллий давлатини 
туздилар. Бу курашнииг етакчиси Шивожи эди. Шивожи курашга 
бошчилик қилди ҳамда Бобурийлар империясининг кураши учун 
замин тайѐрлади. 
Бобурийлар сулоласи Акбар даврида ўзининг энг гуллаган ва 
юксак даражадаги ривожланиш даврини бошидан кечирган бўлса, 
Аврангзеб даврида бу империянинг инқирозга учраш белгилари яққол 
намоѐн бўдди. Аврангзебнинг олиб борган ички ва ташқи сиѐсати 
қарама қаршиликлардан иборат зди, У қадимги ҳинд ѐдгорликларини 
бузиш ҳинд диндорларига солиқ солиш, ҳинд миллатига мансуб 
бўлган амалдорларни ишдан четлатиш сиѐсатини юргизиб, кўплаб 
ерли аҳолини ўзига қарши килиб империянинг қулашини 
тезлаштирди. Ўз навбатида Аврангзеб Жанубий Хиндистонда 
жойлашган ва халигача империя таркибига кирмаган ҳудудлар 
рожаларига қарши уруш олиб борди ва уларнинг бир қанчаларини 
тобе этишга муваффақ бўлди, 
 
2-саволнинг баѐни* 
 
XVII-XVIII асрларда ички савдо ривожланди, ҳунармандчилик ва 
савдо марказлари вужудга келди, шаҳарларнинг роли бир мунча ошди. 
Аммо эскича муносабатлар, Ҳиндистон давлати бошидан кечираѐтган 
тарқоқлик, ўзаро урушлар, диний низолар Европа мустамлакачилари 


учун жуда қўл келди. Англия ва Франция ўртасидаги етти йиллик 
ур
уш 
(1756-1763). Австрия тахти учун яъни ворислиги учун бўлган 
кураш ўз навбатида Ҳиндистон учун
ҳам 
бўлган эди. Бу урушда 
денгиз ҳукмронлиги узил-кесил Англия қўлига ўтди, чунки саноат, 
ҳарбий ва кемасозлик масалаларида Англия Францияга нисбатан анча 
устун 
эди. 1757 йида инглизлар Бенгалияни бўйсундириб, у ердан 
Французларни ҳайдаб чиқардилар. Ҳиндистоннинг Англия томонидан 
истило қилиниши XIX асрнинг ўрталаригача давом этди. 
Ҳиндистон кимнинг қўлида бўлса ўша давлат дунѐга 
ҳук
мрон 
бўлади деб бежиз айтмаган эди Наполеон Бонапарт. XVIII аср охири 
ва XIX аср давомида Англия дунѐда мустамлакачилик соҳасида етакчи 
ўринни эгаллади ва жуда катта бойлик орттиришга муваффақ бўлди
 
Уларнинг катта улушини Ҳиндистонннинг табиий бойликлари ташкил 
этар эди. 
XIX аср ўрталаридан бошлаб Ҳиндистонда инглиз молларини 
сотиш кўпайди. Мустамлакачилик Ҳиндистон қишлоқ хўжалигига 
жуда катта зарар келтирди, чунки инглизлар ер эгалигини 
мустаҳкамлаш учун зўр бериб уринмоқда эдилар. Қишлоқ 
хўжалигининг орқада қолиши вужудга келаѐтган маҳаллий саноатни 
ҳам тушкунликка олиб келди. 
Ҳиндистондан хом-ашѐ сифатида олиб кетилган пахта Англия 
саноатида қайта ишланиб, тайѐрланган газламалар Ҳиндистонда 
сотилар эди. Бу газламалар ва бошқа Англия саноат моллари билан 
рақобатда Ҳиндистон ҳунармандчилик матолари дош бера олмасдан 
касодга учрар ҳамда ҳинд ҳунармандлари ҳонавайрон бўлар эди. 
Қишлоқларда эса инглиз мустамлакачиларининг олиб борган сиѐсати 
натижасида деҳқонлар ўз ерларини ташлаб кетишга, бошдан-оѐқ 


қарзга ботиб, ўз ерларини гаровга қўйишга мажбур эдилар. 
Қишлоқлардан чиққан ерсизлар шаҳардаги ишсизлар армиясини 
тўлдириб кўплаб ижтимоий, сиѐсий, иқтисодий муаммоларни 
келтириб чиқарар эдиларки, улар жамиятни тез-тез ларзага солиб 
турар эди. 

Download 1,88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish