2-саволнинг баѐни*
1796 йили мамлакатни Қожарлар қабиласининг йўлбошчиси Оға
Муҳаммад босиб олди. Эрон тарихида 1925 йилгача давом этган Қожарлар
сулоласи даври шундай бошланган эди. Қаттиқ зулм ва зўравонлик, аѐвсиз
эксплуатация натижасидагина шоҳ ҳокимияти кучайтирилди.
Ҳудди шу вақтда Эрон феодаллари томонидан Кавказ халқларини
қарам қилиш ва асоратга солиш хавфи туғилди. Кавказнинг илғор
кишилари Эрон босқинчиларига қарши курашда Россиянинг ѐрдами ва
ҳимоясига (1783 йилги Грузия — Россия дўстлик шартномаси) таяндилар.
1802 йилга келиб, рус подшоси Павел I манифестига кўра, Грузия
подшолиги тутатилиб, Грузия Россиянинг бир қисми деб эълон қилинди.
Қожар сулоласининг биринчи ҳукмдори Оға Муҳаммад тахтни
Фатҳали шоҳга (1757- 1834) мерос қилиб қолдирди. Бу давр Европа ва
Шарқда ҳукмрон мавқеларни эгаллаб олиш йўлидаги инглиз — француз
рақобати кучайганлиги ҳамда Европа давлатларининг Эронда таъсир
доираларини мустаҳкамлаш учун кураши авж олганлиги билан
характерланади.
3-саволнинг баѐни*
1800-1801 йилларда Наполеон француз армиясини Россия, Эрон,
Афғонистон орқали Ҳиндистонга юриши режаларини олдинга сурди.
Англия Франция билан уруш чиқиш эҳтимолини назарда тутиб, Эрон
билан шартнома тузиш учун Теҳронга Малькольм бошчилигида махсус
миссия юборишга шошилди. 1801 йили Англия билан Эрон ўртасида
шартнома имзоланди. Бироқ, Эрон Россияга қарши олиб бораѐтган урушда
Англиядан ѐрдам ололмаганлиги учун шоҳнинг ҳафсаласи пир бўлди. Эрон
шоҳи Россияга қарши Кавказорти ерлари учун уруш олиб бориш мақсадида
1807 — йили Наполеон билан шартнома имзолади. Шартномага кўра,
Наполеон Эрон шоҳининг грузияни босиб олишини мақуллаганди, ҳарбий
инструкторлар ва қўрол —яроғ беришни ваъда қилди. Бунинг эвазига Эрон
шоҳи Англияга уруш эълон қилишни ҳамда ўз ҳудуди орқали
француз армиясини Ҳиндистонга ўтказиш мажбуриятини олди.
Француз —Эрон шартномаси ҳам Англияга, ҳам Россияга қарши
қаратилган эди. 1804—1813 йилларда Россия билан эрон ўртасида уруш
давом этди. Эрон армияси қатъий зарбага учраб, 1813 йил 24 октябрда
«Гулистон» сулҳи тузилди. Сулҳга кўра, Россияга, Қорабоғ, Ганжий,
Ширвон, Дербенд, Толишин ва Шимахин хонликлари ўтди. Эрон шоҳи
руслар илгари босиб олган Грузия, Доғистон, Абхазия, Гурия, Мингрелия
ва Имаратия ҳудудларининг Россияга қарашлилигини эътироф қилди. Эрон
каспий денгизида ҳарбий флот сақлаш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. 1814
йилда Эрон билан Англия янги «мудофаа» шартномасини тузди. Бунга
кўра Эрон шоҳи мамлакат ҳудуди орқали Европа давлатлари армиясини
ҳиндистонга ўтказмаслик мажбуриятини олди; Англия эса, Эронга бирор
бир давлат ҳужум қилгудек бўлса, унга қўшин, маблағ ва қўрол — яроғ
билан ѐрдам беришни ўз зиммасига олди. 1826—1828 йиллардаги II
рус —Эрон уруши Эроннинг тўла мағлубияти билан тугади. 1828 йил 22
февралда имзоланган «Туркманчой» сулҳига кўра, Арманистоннинг
катта қисми Россияга ўтди, Эрондаги рус фуқаролари алоҳида
ҳуқуқлардан фойдалана бошладилар. Бу сулҳга кўра, рус
молларидан Эронда олинадиган бож 5% дан ошмайдиган,
Эрон 20 миллион рублъ контрубуция тўлайдиган бўлди.
Россия билан олиб борилган уруш натижасида тўланадиган ,
контрубуция катта маблағлар талаб қилди ва мамлакат меҳнаткашлар
оммасини хонавайрон этди. Эрон шоҳи саройи атрофидаги реакцион
доиралар 1828 йил кузда машҳур рус ѐзувчиси А.С. Грибоедов
бошчилигида келган рус миссиясига қарши фитна уюштирдилар. Инглиз
дипломантлари Эрондаги Россия вакилларига нисбатан «адоват» ташкил
этдилар. Шундай вазиятда А.С. Грибоедов ўлдирилди.
XIX асрнинг 30 йилларида Эронга кириб келган чет эл капитали
ҳукмронлиги, феодал — судхўрлик асорати ва Қожар шаҳзодалари,
губернатор ва амалдорларнинг ҳаддан зиѐд очкўзлиги, йиртқичлиги ва
ўзбошимчалиги мамлакат меҳнаткаш оммаси ҳаѐтини ночор ҳолатга
келтириб қўйди. Эрон 1841 йили Англия билан, 1856 йили АҚШ билан
нотенг, асоратли савдо шартномаларини имзолашга мажбур бўлди. Шундай
қилиб, Эрон мустамлакачи давлатларнинг мол сотадиган бозори ва хом ашѐ
базасига айланиб, бунинг натижасида 10 минглаб ҳунармандлар
хонавайрон бўлди.
Эронга чет эл капиталининг кириб келиши асосий эксплуатация
объекти бўлган деҳқонлар оммасининг аҳволини янада оғирлаштирди.
Мамлакатда товар —пул муносабатларининг таркиб топиши ер эгаси
бўлган хонлар ва бошқа феодалларнинг деҳқонлардан ҳосилнинг иложи
борича кўпроқ қисмини тортиб олишга ундар, бунинг устига феодал
натурал солиқлари эндиликда пул ҳисобида олинар эди.
Асосий мазлум синф бўлган деҳқонларнинг норозилиги кўпинча шаҳар
камбағаллари ва хонавайрон бўлган ҳунармандлар норозилигига туташиб
кетарди. Бу эса золимларга қарши танқидий чиқишларга олиб келди.
Шаҳарлар, ҳатто бутун — бутун вилоятлар халқ қўзғалонлари гирдобида
қола бошлади. Кармана, Табриз, Шероз ва Исфахонда халқ ғалаѐнлари тез
— тез бўлиб турди. Бундай ғалаѐнлар кўпинча шаҳар камбағаллари ва
ҳунарманддарининг ҳаракатларидан бошланарди. Уларга атрофдаги
қишлоқларнинг деҳқонлари ҳам қўшилиб кетарди.
Do'stlaringiz bilan baham: |